← Назад
Решение #510230 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 177 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1852 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
12 672 символов
4-2003-2201/780-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Қўлдошев
Апелляция инстанциясида
Маърузачи судья – М.Қодирова
Кассация инстанциясида мърузачи
судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 9 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали вакили О.Мийраков (2023 йил
7 январдаги 30-01-13-10/78-сонли ишончнома асосида), “Xayriddin Fayz
Baraka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ф.Асадов иштирокида,
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Xayriddin Fayz Baraka”
масъулияти чекланган жамиятидан 127 913 000 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Ғиждувон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 24 июндаги ҳал қилув қарори ва Бухоро
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
20 январдаги қарори устидан “Xayriddin Fayz Baraka” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида кўмаклашувчи Бухоро вилоят суди орқали
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Худудгазтаъминот” АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Ҳудудгаз Бухоро” газ
таъминоти филиали (бундан буён матнда филиал деб юритилади) ҳамда
“Xayriddin Fayz Baraka” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 1 декабрда ва 2021 йил
4 ноябрда 051434-сонли шартномалар тузилган. Шартномага кўра, етказиб
берувчи (даъвогар) ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг
(жавобгарнинг) келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб
бериш мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига шартноманинг
1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ва тўловларни
белгиланган нарх бўйича ўз муддатида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.4-бандида истеъмолчи билан келишилган буюртма
бўйича етказиб бериладиган газ ҳажми техник шартларда белгиланган
босим ва ҳажмда 2021-2022 йилда 25 000 куб.м. нархи 1000 сўмни ташкил
қилади, чораклар ва ойлар бўйича қуйидагича тақсимланган - 2022 йил
2022 йил 1 чорак 150,0 минг куб.м. январь 50, февраль 50, март 50,0 минг
куб.м, 2021 йил 4-чорак 100 ,0 минг куб.м., ноябрь 50,0 декабрь 50,0 минг
куб.м.
Шартномада фойдаланишга қабул қилинган газдан фойдаланиш
ускунаси рўйхати илова қилинган бўлиб, жавобгар БВ-1000W-115
агрегатидан 105,0 м3-соат лойиҳавий газ сарфи билан СТГ-80/160 русумли,
18874; 03069 рақамли электрон газ ҳисоблагич фойдаланиши қайд этилган.
2021 йил 7 майда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаментининг Бухоро вилоят Ғиждувон туман бўлими томонидан
2021 йил 29 апрелда қўзғатилган жиноят иши юзасидан “ҳужжатли тафтиш
тайинлаш” тўғрисидаги қарорига мувофиқ, жавобгарга қарашли иссиқхона
ва “SHK IZVEST TRADE ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда МЧЖ деб юритилади) га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида
табиий
газдан
фойдаланиш
қоидалари
бузилиши
ҳолатлари
“Ўзнефтгазинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси ва
бошқа мутахассислар томонидан ўрганилиб маълумотнома тузилган.
Маълумотномада кўрсатилишича, 2021 йил 22 февраль кунида
“Ғиждувонтумангаз” газ таъминоти бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан
жавобгарга қарашли иссиқхона ва МЧЖ иштирокида тузилган далолатнома
жавобгарга қарашли иссиқхонада ўрнатилган СТГ-80/160 русумли (давлат
рақами 18784, БК10А рақами 03069) электрон газ ўлчагичининг назорат
тамғаси узилганлиги ҳамда ушбу газ ўлчагич орқали МЧЖ томонидан
иссиқхона хўжалиги газ қувурига ўзбошимча уланиб, жамиятга қарашли
оҳак ишлаб чиқариш цехида газ ўлчагичсиз табиий газдан ноқонуний
фойдаланиш ҳолати аниқланган.
МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи газ тармоғидан
ажратилган, жавобгарга тегишли иссиқхона хўжалиги табиий газга
эҳтиёжи мавжудлиги сабабли қайта газ тармоғига уланганлиги тўғрисида
далолатнома расмийлаштирилган. “Ўзнефтгазинспекция” Бухоро ҳудудий
бўлими 26.02.2021 йилдаги 13/193/21-сонли хатига асосан жавобгарга
тегишли электрон газ ўлчагич 04.03.2021 йилда “ЎзММИ” ДК Бухоро
филиали томонидан экспертизадан ўтказилиб, 12-сонли хулосасига кўра,
электрон газ ўлчагич стандарт талабларига жавоб бермаслиги, яъни
носозлиги аниқланган. Жавобгар бу ўлчагич орқали 2021 йил 2 апрель
кунига қадар табиий газдан фойдаланилган. Маълумотномада жавобгар
томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги юзасидан
тузилган ҳужжатлар асосли деб ҳисобланиб, жавобгар томонидан
етказилган зарар миқдори суммаси 127 913 куб.метр х1000 сўмдан
127 913 000 сўмни ташкил қилиши қайта ҳисоб китоб қилинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 11 апрелдаги
30-01-13-194/1689-сонли 127 913 000 сўмни тўлаш ҳақидаги талабномаси
оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 127 913 000 сўм зарарни ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 127 913 000 сўм асосий қарз ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 20 январдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмидаги “Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 127 913 000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта
харажатлари, республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 2 558 260 сўм давлат божи ундирилсин”
жумласи “Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 63 194 000 сўм зарар ва 24 000 сўм почта харажатлари,
республика бюджетига 1 263 880 сўм давлат божи ундирилсин” деб
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори “даъвогардан республика бюджетига
1 294 380 сўм давлат божи ундирилсин” деган жумла билан тўлдирилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар суд қарорлари устидан кассация шикояти билан Олий судга
мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация
шикояти важларини қувватлаб, МЧЖ томонидан жавобгарга қарашли газ
қувурига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш департаментининг Бухоро вилоят Ғиждувон туман бўлими
ва даъвогарга ўзи хабар берганлиги, текшириш ўтказилганида иштирок
этмаганлигини, истеъмол қилинган газ бўйича тўловларни ўз вақтида
тўлаб келганлигини, даъвогар ходимлари томонидан ҳисоботлар
эътирозсиз қабул қилиниб келганлигини маълум қилиб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъво аризаси талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация
шикояти асоссиз эканлигини маълум қилиб, жавобгарнинг газ ҳисоблагич
асбобининг пломбаси бузилганлиги ўз тасдиғини топганлигини билдириб,
суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув
қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул қилишда
судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, ўзининг хулосаларини
тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган важларга
етарлича баҳо бермаган.
Биринчи инстанция суди зарар миқдори 2021 йил 1 февралдан
2 апрелга қадар 22 кун ва 38 кунга жами 60 кунга 127 000 000 сўм
миқдорида ҳисоблашда, апелляция инстанцияси суди эса, зарар миқдори
70 560 000 сўм ташкил этиши, февраль ойи учун 7 366 000 сўм
тўланганлигини инобатга олиб, бир ойлик ҳисоб-китоб даври учун
63 194 000 сўмни ташкил қилиши ҳақида хулосага келган.
Аммо, биринчи инстанция суди ҳам апелляция инстанцияси суди ҳам
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, бундай хулосага
барвақт келган.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг
2021 йил 14 июлдаги ҳукмидан аниқланишича, судланувчи А.Р.Хасанов
МЧЖда иш юритувчи вазифасида ишлаб, оҳак ишлаб чиқариш цехининг газ
қувурини жавобгарга қарашли иссиқхонага борувчи газ қувурига
ўзбошимчалик билан ноқонуний улаб, электрон ҳисоблагичга ташқи
таъсир кўрсатганлиги ҳамда унинг яроқсиз ҳолга келганлиги оқибатида
Қоидаларнинг 123 -банди “б” ва “в” пункти ва 125-банди “д” пунктида
кўрсатилган талабларнинг бузилганлиги натижасида 69 552 000 сўм
сўмлик 69 552м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги ва “Ҳудудгаз
Бухоро “ГТФ манфаатларига 69 552 000 сўм зарар етказган. Суд ҳукми
билан у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддасида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, жазо
тайинланган.
Аммо, судлар томонидан жавобгарга қарашли иссиқхонага борувчи
газ қувурига А.Р.Хасанов ўзбошимчалик билан ноқонуний улаб, электрон
ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатганлиги ҳамда унинг яроқсиз ҳолга
келганлиги суднинг ҳукми билан ўз исботини топганлиги, А.Хасанов
томонидан жавобгарнинг газ қувурига ноқонуний уланганлик ҳолати
2021 йил 20 февралда содир этилганлиги, сигналларни қайд қилиш
электрон маълумотлар базасидан олинган маълумотларда жавобгарга
тегишли электрон ҳисоблагични босимни кўрсатиш маълумотлари
2021 йил 2 февралда қотиб қолганлиги ҳолатларига, бундан ташқари
А.Хасанов оҳак ишлаб чиқариш цехининг газ қувурини жавобгарга қарашли
иссиқхонага борувчи газ қувурига ўзбошимчалик билан ноқонуний
уланганлик ҳолати бўйича жавобгар жамият раҳбарининг ўзи хабар
берганлиги ва унинг суд мажлисида келтирган важларига баҳо берилмаган.
ИПК 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиниши чоғида ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун
келтирган далиллари ва важларига баҳо берилиши лозим бўлган.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд
этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши,
шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган
суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини, шу жумладан ишни
кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ харажатларини
ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб,
қ а р о р қ и л а д и:
“Xayriddin Fayz Baraka” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 июндаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
З.Рустамов