Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/36945 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XALQ BANKI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "FINEXTRA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150128 Claim ID 3343479 PDF Hash a98632c869c34807... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 9-моддаси аролик кодекси 9 code_article
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения 11 357 символов
4-1001-2227/36945-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанциясида мърузачи судья – З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТ “Халқ банк” дан вакил А.Нормўминов (2023 йил 16 январдаги 03-33-3/49сонли ишончнома асосида), “Finextra” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Н.Дустматова (раҳбар), З.Умаров (2023 йил 12 июлдаги 19-сонли ордер), Л.Атаева (2022 йил 1 августдаги ишончнома), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидан вакил Б.Хуррамов (2023 йил 8 августдаги 01-04-0201511-сонли ишончнома асосида) иштирокида, АТ “Халқ банк”нинг т“Finextra” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан АТ “Халқ банк” харид комиссиясининг 2020 йил 10 январдаги “Рискларни бошқариш ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш тизимини йўлга қўйишда, маълумотларни функционал доирада тўплаш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича ишни ташкил қилиш” бўйича ҳамда 2020 йил 7 февралдаги “Рискларни бошқариш тизимини жорий қилиш” бўйича ўтказилган танловларини, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 15 январдаги 1-сонли, 18 февралдаги 2-сонли ҳамда 1 июндаги 3-сонли ва 4-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори устидан “Finextra” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, АТ “Халқ Банки” (бундан буён матнларда Банк деб юритилади) томонидан “Рискларни бошқариш дастурини” амалиётга жорий этиш мақсадида банкда товар (иш ва хизмат)лар хариди бўйича танлов комиссияси (бундан буён матнларда харид комиссияси деб юритилади) томонидан 10.01.2020 йилда “Рискларни бошқариш ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш тизимини йўлга қўйишда, маълумотларни функционал доирада тўплаш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича ишни ташкил қилиш” бўйича ўтказилган танловда “Finextra” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда МЧЖ деб юритилади) ғолиб деб топилган ва танлов натижаси бўйича 15.01.2020 йилда 1-сонли шартнома тузилган. Бундан ташқари, харид комиссиясининг 07.02.2020 йилдаги “Рискларни бошқариш тизими”ни жорий қилиш бўйича ўтказилган танловда яна МЧЖ ғолиб деб топилган ва танлов натижаси бўйича 18.02.2020 йилда 2-сонли шартнома тузилган. Шунингдек, танлов ўтказилмасдан Банк билан МЧЖ ўртасида 01.06.2020 йилда дастурий маҳсулотдан фойдаланиш бўйича 6 йиллик лицензияни ўрнатиш бўйича 3-сонли ҳамда 01.06.2020 йилда МЧЖ билан Банк ўртасида дастурий маҳсулотини ўрнатиш ва техник кузатиб бориш бўйича 4-сонли шартнома тузилган. Ўтказилган танловлар ҳамда шартномалар қонун талабларига зид равишда тузилганлиги ҳақидаги важи билан Банк иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк харид комиссиясининг 10.01.2020 йилдаги “Рискларни бошқариш ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш тизимини йўлга қўйишда, маълумотларни функционал доирада тўплаш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича ишни ташкил қилиш” бўйича ҳамда 07.02.2020 йилдаги “Рискларни бошқариш тизимини жорий қилиш” бўйича ўтказилган танловларини, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 15.01.2020 йилдаги 1-сонли, 18.02.2020 йилдаги 2-сонли, 01.06.2021 йилдаги 3-сонли ҳамда 4-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 28.12.2022 йилдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида “N-com central Asia” МЧЖ, “Mayasoft” МЧЖ, “Maroqand” МЧЖ ва “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти ишга жалб қилинган. Судининг 26.01.2023 йилдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлиги ғазначилиги давлат харидлари департаментидан мутахассис, харид комиссияси аъзолари З.Ўроқов, А.Эркинов, Н.Ташматов гувоҳ сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, МЧЖ ҳисобидан Банк фойдасига олдиндан тўланган 18 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори билан МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома қонун талабларига кўра расмийлаштирилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарнинг шартнома бўйича бажариб берган ишлари учун тўловларни амалга оширмаслик учун даъво аризаси киритилганлиги, судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-моддаси қўлланилмаганлиги, шартномага кўра даъвогар томонидан тўловлар амалга оширилганлиги қайд этилган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган “N-com central Asia” МЧЖ, “Mayasoft” МЧЖ, “Maroqand” МЧЖ ва “Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамияти вакиллари суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, кассация шикояти асоссиз эканлигини маълум қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда апелляция инстанцияси суди қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган важларга етарлича баҳо бермаган. Шунингдек, апелляция инстанция суди жавобгар вакилларининг суд мажлисида танловда МЧЖ ғолиб деб топилганлиги ва танлов натижаси бўйича тарафлар ўртасида шартнома тузилиб, мазкур шартнома талаблари асосан МЧЖ томонидан Банкка 100 фоиз хизмат кўрсатилганлиги, бироқ, Банк бажарилган 100 фоиз ишларнинг 70 фоизи тўлаб, қолган 30 фоиз қисмини тўланмаганлиги ҳақида билдирган эътирозлари ҳамда ўтказилган танловлар ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни расмийлаштирилишида тарафларнинг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши ва уларни бузилишидаги ҳаракатларига баҳо берилмаган бу эса иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида хулосага келинганлигини билдиради. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг важларини ўрганиб, уларга баҳо бериши, шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши, лозим бўлса ўтказилган танловлар ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни юзасидан экспертиза тайинлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297, 301-303-моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л а д и: “Finextra” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 16.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов З.Рустамов