Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2329/473 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ Ответчик / Подсудимый "UNITED TRADE SYSTEM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151625 Claim ID 3554800 PDF Hash 4543b2f65c531e40... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
Текст решения 15 308 символов
4-1001-2329/473-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Абдурахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Бердияров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори М.Курбанова, “Ипотекабанк” АТИБ вакиллари У.Сандибаев (2023 йил 9 августдаги 941-сонли ишончномага асосан), А.Сайдиев (2022 йил 12 октябрдаги 467-сонли ишончномага асосан), С.Қодиров, Д.Бойназаров (2023 йил 3 июлдаги 17/009-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Ипотекабанк” АТИБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгарлар “United Trade System” масъулияти чекланган жамиятидан 22 579 600 000 cўм муддатли асосий қарз, 2 648 633 333 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 21 449 277 сўм пеня, жами 23 597 255 642,52 сўм кредит қарзини ундиришни ҳамда ундирувни “Aziya Invest Favorit” масъулияти чекланган жамияти ва “United Trade System” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори устидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан берилган кассация протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “United Trade System” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 22 579 600 000 cўм муддатли асосий қарз, 2 648 633 333 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 21 449 277 сўм пеня, жами 23 597 255 642,52 сўм кредит қарзини ундиришни ҳамда ундирувни “Aziya Invest Favorit” (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) масъулияти чекланган жамияти ва жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 579 600 000 cўм муддатли асосий қарз, 2 648 633 333 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 21 449 277 сўм пеня, жами 23 597 255 642,52 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Ундирув жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация протести билан мурожаат қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, протестда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, Яшнобод туман прокуратурасига 24 нафар фуқаро қўшимча жавобгар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан, шундан 18 нафари жамият томонидан Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58-ҳудудда қурилган уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари фуқаролар номига расмийлаштириб берилмаётганлигидан, қолган 6 нафари шартнома тузилганига 2 йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса-да, бугунги кунга қадар жамият томонидан қурилиш ишлари бошланмаганлигидан норози бўлиб, ариза билан мурожаат этганлиги, қўшимча жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 14 августдаги 01-05/1-116-сонли баёни ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 2 октябрдаги 1404-сонли қарорига мувофиқ, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58/5-уй манзилида жойлашган “Сувсоз” ДУК бўлимига қарашли 9,7 га ер майдонининг 5,2 га қисми 8 та 7 қаватли, жами 1 120 та хонадондан иборат кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун ажратиб берилганлиги ва жамият томонидан ушбу манзилда 2018 йилнинг охирида қурилиш ишлари бошланиб, бугунги кунга қадар инвестиция киритиш ҳақидаги шартномалар орқали аҳолига уй-жойлар сотиб келинганлиги, қўшимча жавобгар мансабдор шахслари томонидан қурилиши тугалланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган уй-жойлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар банклардан олинган кредит маблағлари учун гаровга қўйиб юборилганлиги, ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида суднинг тегишли қарорлари билан кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилганлиги, кейинчалик суд қарорларига асосан қўшимча жавобгар томонидан қурилган уй-жойларнинг бир қисми банк муассасаларининг тасарруфига ўтиб кетганлиги ҳамда банк томонидан 8 та хонадон фуқароларга сотиб юборилганлиги, мазкур ҳолат бўйича жамият мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор кассация протестини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация протести юзасидан ўзларининг ёзма эътирозномасини тақдим этиб, кассация протестида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ва кассация протестини рад этишни сўрашди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг протестни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, протест ва эътирозномада келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш материалларини биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига ўтказишни, кассация протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 6 апрелда 190/143-2022сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга асосий воситалар сотиб олиш учун 36 ой муддатга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга, йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 25 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит маблағларини ушбу шартномада белгиланган ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлар билан бирга тўлаб бориш мажбуриятини олган. Кредитни қайтариш таъминоти сифатида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 29 апрелда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Шукур Бурхонов” МФЙ, Буюк ипак йўли кўчаси 276-уйда жойлашган нотурар жой биноси гаровга қўйилган. Шу билан бирга, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 6 майда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли 9 та автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил 20 апрелда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли 75 та турар жойлар ипотекага қўйилган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар филиали томонидан жавобгарга 25 000 000 000 сўм миқдорда кредит ажратилган. ФК 735-моддасининг биринчи бандига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган муддатларда тўламаган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига муддати ўтган кредит қарзи 2 648 633 333 сўмни ҳамда фоиз қарзи 996 206 365,32 сўмни ташкил этган. Шу боис даъвогар манфаатида палата даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат этган. Биринчи инстанция суди 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида муддати ўтган асосий қарздорлиги вужудга келганлиги, даъвогар қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома билан мурожаат этган бўлса-да, қарздор талабномани оқибатсиз қолдирганлиги, жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилинмасдан кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келганганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланиши, ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлигини асос қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида хулоса келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда қонуний хулосага келган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қуйи судлар иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Жумладан, даъво аризасида ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган нотурар-жой (хонадон)ларга қаратиш сўралган ва суд томонидан даъвонинг ушбу талаби қаноатлантирилган. Бироқ, судлар томонидан даъвони қаноатлантиришда, қўшимча жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 14 августдаги 01-05/1-116-сонли баёни ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 2 октябрдаги 1404-сонли қарорига мувофиқ, Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58/5-уй манзилида жойлашган “Сувсоз” ДУК бўлимига қарашли 9,7 га ер майдонининг 5,2 га қисми 8 та 7 қаватли, жами 1 120 та хонадондан иборат кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун ажратиб берилганлиги ва жамият томонидан ушбу манзилда 2018 йилнинг охирида қурилиш ишлари бошланиб, мазкур уй-жой (хонадон)лар инвестиция киритиш ҳақидаги шартномалар орқали аҳолига сотиб келинганлиги, қўшимча жавобгар мансабдор шахслари томонидан қурилиши тугалланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ва инвестиция киритиш ҳақидаги шартномалар орқали ушбу уй-жойлар аҳолига сотиб келинганлиги, шунга қарамасдан мазкур хонадонлар банк(лар)дан олинган кредит маблағлари учун гаровга қўйиб юборилганлиги ҳолатлари ўрганилмаган ҳамда ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган. Қолаверса, судлар томонидан ишларнинг судга тааллуқлилигига ҳам риоя қилинмаган. Яъни, мазкур ишнинг натижаси қўшимча жавобгардан инвестиция киритиш ҳақидаги шартномалар асосида уй-жой (хонадон) сотиб олган фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир қилади. Шу боис мазкур низо иқтисодий суд судловига тааллуқли эмас. Чунки, ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак, масалан, процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 22-бандининг иккинчи хатбошисида ҳам тушунтириш берилган. Демак, мазкур ҳолатда судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда судга тааллуқлилик қоидаларига риоя қилинмасдан, иш мазмунан кўриб чиқилган ҳамда процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарорлар қабул қилинган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриш кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 апрелдаги қарорини бекор қилишни, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига ўтказишни, иқтисодий 6 суд ишини юритишни тугатишни, кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 6 апрелдаги 190/143-2022-сонли кредит шартномасига асосан ажратилган кредитни қайтариш таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил 20 апрелда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли жами 75 та турар жой (хонадон)лар инвестиция киритиш ҳақидаги шартномалар асосида фуқароларга сотилганлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларни ишга жалб қилиш чораларини кўриши ҳамда уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 311, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Тошкент шаҳар прокуратурасининг кассация протести қисман қаноатлантирилсин. Иш материаллари биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига ўтказилсин. Иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов