← Назад
Решение #510291 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 90 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 876 символов
4-1905-2204/2452-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
(хулоса қисми)
2023 йил 9 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
судья
Ш.Маҳмудовнинг
раислигида,
судьялар
Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогарнинг вакили Ж.Сафаров (2023 йил 22 июндаги 01-10/157сонли ишончнома), жавобгарнинг вакиллари Ш.Ахмедов (раҳбар) ва адвокат
М.Мирзаев, Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими вакили Ў.Ғафуров
(2023 йил 9 августдаги 11-11/1291-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар
Денов туман ҳокимлигининг жавобгар “Lochinbek Axmedov” фермер
хўжалигига нисбатан 2022 йил 24 январда тузилган 654-сонли ер ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан “Lochinbek Axmedov” фермер
хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Lochinbek Axmedov”
фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Lochinbek Axmedov” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500
сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Ш.Мирзахакимов
2
4-1905-2204/2452-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Рахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – З.Рустамов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 9 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
судья
Ш.Маҳмудовнинг
раислигида,
судьялар
Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогарнинг вакили Ж.Сафаров (2023 йил 22 июндаги 01-10/157сонли ишончнома), жавобгарнинг вакиллари Ш.Ахмедов (раҳбар) ва адвокат
М.Мирзаев, Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими вакили Ў.Ғафуров
(2023 йил 9 августдаги 11-11/1291-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар
Денов туман ҳокимлигининг жавобгар “Lochinbek Axmedov” фермер
хўжалигига нисбатан 2022 йил 24 январда тузилган 654-сонли ер ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори устидан “Lochinbek Axmedov” фермер
хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатлари ва даъво аризасига кўра, Денов туман ҳокимлиги (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2014 йил 10 февралдаги 44-сонли
қарори билан “Lochinbek Axmedov” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ташкил этилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 21 январдаги 34-8-0-Q/22сонли қарори билан Денов туманидаги фермер хўжаликлари ер
майдонларининг бир қисми туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ҳамда
фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш
белгиланган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 24 январда тузилган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 654-сонли
шартномасига асосан, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон массивидаги 72,3 гектар
ер участкасини пахта-ғалла қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун
44 йил муддатга ижарага топширган.
Денов туман ҳокимининг 2015 йил 17 мартдаги 99-сонли қарори билан
фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш ҳамда янги иш
ўринларини яратиш мақсадида фермер хўжалиги ҳисобида бўлган қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан иссиқхона қуриш учун
0,24 га, лойиҳа асосида дала шийпони қурилишига 0,06 га, жами 0,30 га ер
майдони ажратишга рухсат этилган.
Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида
Давлат қабул ҳайъатининг 2018 йил 14 февралдаги далолатномаси билан
иссиқхона биноси қабул қилинган.
Денов туман ҳокимининг 2018 йил 21 февралдаги 374-сонли қарорига
кўра, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан
иссиқхона биносига нисбатан фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи эътироф этилган
ҳамда 2018 йил 6 март куни 1525-сон билан давлат рўйхатига олинган.
Бироқ, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари
томонидан 2021 йил 26 февралда тузилган далолатнома ва Кадастр агентлиги
Денов туман бўлимининг 2022 йил 12 февралдаги мутахассислик хулосасида
ҳамда Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими томонидан тасдиқланган
фермер хўжалиги харитасининг кўчирмасидан маълум бўлишича, иссиқхона
биноси сувли ер майдонидан қурилганлиги сабабли ноқонуний қурилма деб
баҳоланган.
Шу сабабли ҳокимлик фермер хўжалигига нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 24 январда тузилган
654-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан Денов туман қишлоқ
хўжалиги бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими, Сурхондарё вилояти
давлат солиқ бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Сурхондарё вилоят бошқармаси, “Ўзагролизинг” АЖ,
“Сурхон сифат текстил” масъулияти чекланган жамияти ва “Мухаббат
Аловудин Аттор” масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил
24 январда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда Денов туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарорини
бекор қилиб, даъвогарнинг талабини рад қилишни сўраган.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини
бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъвосини рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, суднинг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими вакили иш юзасидан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахсларнинг вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси 12-бандининг учинчи
хатбошисида ижарага берувчи ижарага олувчининг ердан қонунда белгиланган
тартиб ва мақсадга мувофиқ фойдаланишини назорат қилиши белгиланган.
Шартнома 15-бандининг учинчи хатбошисига кўра, ижарага олувчи ердан
унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи
технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги
экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги ижара
шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши,
шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган
оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасини қўпол равишда бузиш
ҳисобланиши; олтинчи хатбошисига кўра, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
ўнинчи хатбошисига биноан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини
ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаслигини таъминлаши
белгиланган.
Туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа масъул ташкилотлар
томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони ўрганилганида
қуйидагилар аниқланган.
Жумладан, Денов туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг 2022 йил 5 августдаги хулосасига кўра, тарафлар ўртасида
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Денов туман статистика бўлимининг маълумотномасида фермер
хўжалиги томонидан 2019 йилда ғалла режаси 100 фоизга, пахта режаси
47,8 фоизга, 2020 йилда ғалла режаси 100,0 фоизга, пахта режаси 52,5 фоизга
ҳамда 2021 йилда ғалла режаси 100,0 фоизга, пахта режаси 77,6 фоизга
бажарилганлиги қайд этилган.
“Сурхон сифат текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил
21 декабрдаги 250-сонли маълумотномасига кўра, фермер хўжалиги томонидан
пахта режаси 2019 йилда 47,9 фоизга, 2020 йилда 52,5 фоиз, 2021 йилда
68,4 фоизга ҳамда 2022 йилда 6,3 фоизга бажарилган.
Денов туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2021 йил 27 октябрдаги
ўтказилган мониторинг натижаси бўйича ахборотида фермер хўжалигига
қарашли 327-334-320-354-дала контурларидан 20 гектар ер майдонида режасиз
карам, сабзи ва маккажўхори экинлари экилганлиги аниқланганлиги баён
қилинган.
Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими бош инспектори
Ж.Худойбердиев, бўлим бошлиғи Б.Бобомуродов, туман қишлоқ хўжалиги
бўлими бошлиғининг ўринбосари Н.Алижонов ва фермер хўжалиги раҳбари
иштирокида 2022 йил 23 июлда расмийлаштирилган далолатномада фермер
хўжалигининг ер майдонида режадан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
экилганлиги, фермер хўжалигига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер
майдонидан 0,30 га ер майдони иссиқхона ва дала шийпони қуриш учун
ажратилган бўлсада, фермер хўжалиги раҳбари томонидан сувли ер майдонида
қурилишлар қурилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан 0,25 га ер майдони
эгаллаб олиниб, иссиқхона қуриб фойдаланиб келаётганлиги, бундан ташқари
фермер хўжалиги ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида пахта хом ашёсини
етиштириш учун тузилган контрактация шартномаларида белгиланган режалар
бажарилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон”
лойиҳаси доирасида кўчатлар талаб даражасида экилмаганлиги аниқланганлиги
қайд этилган.
Кадастр агентлиги Денов тумани бўлими томонидан 2022 йил 25 июль
куни тарафлар ўртасида тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилиш
тўғрисида Денов тумани ҳокимига тақдимнома киритилган.
Халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг 2022 йил 25 июлдаги
сессиясида фермер хўжалиги билан тузилган ер ижараси шартномасини бекор
қилиш масаласи кўриб чиқилиб, фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Туман ҳокимлиги томонидан фермер хўжалигига 2022 йил 2 августда
почта орқали таклиф хати юборилиб, хатда фермер хўжалиги ер майдонини
ўз ихтиёри билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара
шартномасини бекор қилиш сўралган.
Кадастр агентлиги Денов туман бўлимининг 2022 йил 12 февралдаги
мутахассислик хулосасида фермер хўжалиги раҳбари томонидан фермер
хўжалигига тегишли 325қ-дала контуридаги ер майдонида ўзбошимчалик билан
ноқонуний равишда 0,25 гектар сувли ер майдонидан туман ҳокимининг қарори
билан 0,24 га иссиқхонасига қўшиб фойдаланиб келинаётганлиги ҳолати
аниқланганлиги, бу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг
90-моддаси талаби бузилганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Денов туман давлат солиқ инспекциясининг
маълумотномасида, фермер хўжалигининг 2021 йил 31 декабрь куни ҳолатига
76 864 475,7 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими фермер хўжалигига 2022 йил
22 июнда 685-сонли огоҳлантириш хати билан мурожаат этиб, 15 кунлик
муддатда ўзбошимчалик билан қурилган қурилишларни ўз ҳолатига
қайтаришни сўраган.
Аниқланишича, Денов туман ҳокимининг 2015 йил 17 мартдаги 99-сонли
қарори билан фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш
ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида фермер хўжалиги ҳисобида
бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан иссиқхона
қуриш учун 0,24 га, лойиҳа асосида дала шийпони қурилишига 0,06 га, жами
0,30 га ер майдони ажратишга рухсат этилган.
Денов қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи
И.Саидахмедов, фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ахмедов ва фермер хўжалиги
ходимлари иштирокида 2017 йил 4 апрелда далолатнома тузилиб,
далолатномада фермер хўжалигининг 2017 йил 12 февралдаги 02-сонли
йиғилиш қарорига асосан фермер хўжалигига тегишли 325-контурда
жойлашган тошлоқ ва ташландиқ ер майдони пахта ва ғалла экини экиш учун
унумдор тупроқ билан қайта ишлов берилганлиги сабабли шу контурда
қуриладиган иссиқхона ҳар томонлама қулай замон талабига жавоб берадиган
бўлиши кераклиги сабабли йўлга қулай бўлган майдондан қурилиши лозим деб
белгиланган.
Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида
Давлат қабул ҳайъатининг 2018 йил 14 февралдаги далолатномаси билан
иссиқхона биноси қабул қилинган.
Денов туман ҳокимининг 2018 йил 21 февралдаги 374-сонли қарорига
кўра, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан
иссиқхона биносига нисбатан фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи эътироф этилган
ҳамда 2018 йил 6 март куни 1525-сон билан давлат рўйхатига олинган.
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан
2021 йил 26 февраль куни тузилган далолатнома ва Кадастр агентлиги Денов
туман бўлимининг 2022 йил 12 февралдаги мутахассислик хулосасида ҳамда
Кадастр агентлигининг Денов туман бўлими томонидан тасдиқланган фермер
хўжалигининг харитасидан кўчирмадан маълум бўлишича, иссиқхона биноси
сувли ер майдонидан қурилганлиги сабабли ноқонуний қурилма деб
баҳоланган.
Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво
талабини қаноатланатириш, апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар
қабул қилган. Шу сабабли ушбу суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса,
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг
“д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган
шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли Қарори 20-бандининг иккинчи хатбошисида агар
апелляция, кассация шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки
ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи
низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун олдиндан
тўланган суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни, кассация
шикоятида суд қарорларини тўлиқ бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни
8
рад этиш сўралганлиги сабабли кам тўланган 750 000 сўм давлат божини ва
Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Lochinbek Axmedov”
фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Lochinbek Axmedov” фермер хўжалигидан Олий суднинг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500
сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Ш.Мирзахакимов