Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/150 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зарипов Асқарқул Пўлатович фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153031 Claim ID 3516320 PDF Hash 7ae25ab76165477e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 179-моддаси ИПКнинг 179 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 13 881 символов
4-1805-2301/150-сонли иқтисодий иш кўрган Биринчи инстанцияда ишни судья – Ғ.Игамов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (даъвогар “Зарипов Асқарқул Пўлатович” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан 1 152 910 163,25 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда Кенгаш деб юритилади) “Зарипов Асқарқул Пўлатович” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) ҳисобидан 914 669 495 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 68 600 212 сўм жарима, режадан ортиқча топширган топширилган маҳсулот устамаси 41 046 000 сўм ва унга ҳисобланган 6 156 900 сўм жарима, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан 38 141 500 сўм ва унга ҳисобланган 5 721 225 сўм жарима, 8 647 495 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати ва унга ҳисобланган 1 297 124 сўм жарима, 30 000 сўм почта харажати жами 1 152 910 163,25 сўм ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга жавобгардан 393 398 099 сўм қарздорлик, 68 600 212 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори - жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Зарипов Асқарқул Пўлатович” фермер хўжалиги фойдасига 6 156 900 сўм жарима ундирилсин - деб ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Кенгашнинг кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, ҳар бир даъво талаблари алоҳида муҳокама қилинмаганлиги ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда 3 белгиланган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда тузилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича 105-сонли фючерс шартномасига асосан даъвогар (Хўжалик) 2022 йил ҳосилидан 43,5 гектар ер майдонидан 121,900 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, жавобгар (Харидор) эса Хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 153,450 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида Хўжаликка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёси пулидан жавобгар 2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи терим учун 1500 сўм, иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули белгиланган бўлса-да, ушбу терим пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг учун 250 сўм пул маблағи ҳисоблаб, жами 38 141 500 сўм пул маблағи ортиқча ҳисобланган, режадан ортиқча топширган маҳсулотни 15 фоизлик устамаси 41 046 000 сўмни ҳам тўлаб бермаган. Бундан ташқари, қуритиш ва тозалаш харажати учун асоссиз равишда 8 647 495 сўм ушлаб қолинган. ФКнинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 914 669 495 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб берилган ва натижада қарздорлик миқдори 344 704 604 сўмни ташкил этган. Бундан ташқари, 8 647 495 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатини ундиришни сўраган. Шартноманинг 1.4-бандига биноан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Шартнома 2.1-бандининг ж)-кичик бандида режадан ортиқча топширилган пахта хом ашёсинининг қийматига яна 15 фоиз миқдорда қўшимча тўлаш белгиланган. Даъвогар шартномада белгиланган 121,900 тонна пахта ўрнига 153,450 тонна пахта хом ашёси топширган. Шартнома шартига биноан ортиқча топширилган пахтанинг 15 фоиз устамаси 41 046 000 сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган асосларга кўра, жавобгардан даъвогарга 344 704 604 сўм маҳсулот қиймати, режадан ортиқча топширган маҳсулотнинг 15 фоиз устамаси 41 046 000 сўм ҳамда қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 8 647 495 сўм ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ҳар бир кг терилган пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами 38 141 500 сўм ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган пуллар даъвогарнинг ҳисоб-рақами орқали банкка тақдим этган ҳужжати, чек дафтари ва розилик имзоси билан теримчиларга нақд пул шаклида берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103–сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисида офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарга пул маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз билдирмаганлиги, ушбу пул маблағини банк орқали теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, унинг бу ҳаракати акцепт деб баҳолаган ҳамда даъвогарнинг қўшимча терим пули унинг розилигисиз ҳисоб-рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни топширилган маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилмаслик ҳақида асосли хулосага келган. Шунга кўра, даъвонинг ҳар бир кг пахта терими учун 250 сўмдан ушлаб қолинган жами 38 141 500 сўм ва унга ҳисобланган 5 721 225 сўм жаримани ундириш қисми асоссиз бўлганлиги сабабли бу талабни асосли равишда қаноатлантиришни рад этган. Шунингдек, даъво аризасида даъвогарга жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан терим пулига ҳисобланган жаримадан ташқари, жами 144 654 448 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун Харидор Хўжаликка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди жарималар ундириш ҳақидаги даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 68 600 212 сўм жарима ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабининг режадан ортиқча топширилган маҳсулот учун 15 фоиз миқдорида устама – 41 046 000 сўм ундирган бўлса-да, ушбу устамага нисбатан ҳисобланган 6 156 900 сўм жарима ундириш талабини муҳокама қилмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 179-моддасида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалар бўлиши кераклиги, 180-моддасида эса суд пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш чоғида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг умумий миқдорини асосий қарзнинг, зарарларнинг, неустойканинг (жарима ва пенянинг) ҳамда фоизларнинг миқдорини алоҳида-алоҳида аниқлаган ҳолда кўрсатиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди шартнома шартлари ҳамда қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, талаб қилинган 6 156 900 сўм жарима миқдори мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб эканлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарори ўзгартирилган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилганлиги ва бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги қайд этилган. Шу сабабли ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат 7 божи ундирилмайди. Кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: эгалари кенгашининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 31 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Ш. Мирзахакимов