Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2203/4607 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Вилоят 1-сонли асаб-рухий касалликлар диспансери Ответчик / Подсудимый "QARSHI TEMIR YO`L TA`MINOT QURILISH VA ISHLAB CHIQARISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151627 Claim ID 3479745 PDF Hash df1eb47c4cc9789b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 238-моддаси нинг 238 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 003 символов
4-1801-2203/4607-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья – Ҳ.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати З.Рустамовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Қашқадарё вилоят суди орқали Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансеридан вакиллар Х.Рахмонов, Ж.Юсупов (2023 йил 13 октябрдаги 296-сонли ишончнома асосида), “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар Х.Ниёзов (раҳбар), Б.Ниёзов (2023 йил 8 августдаги 14-сонли ишончнома асосида асосида) иштирокида, Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансерининг “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2022 йил 10 июнда тузилган 12-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ишдаги ҳужжатларга кўра, Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансери (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 10 июнда 12-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматлар кўрсатиш ҳақида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, аутсорсер (жавобгар) буюртмачи (даъвогар) нинг буюртмаси бўйича шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган хизматларни кўрсатиш, буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш, 1.2-бандида аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб у тугагунига қадар ҳар куни буюртмачини 1-сон ВАРК диспансери беморлари учун иссиқ овқат тайёрлаб бериш хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.3-бандида хизмат кўрсатиш муддати 2022 йил 10 июндан 2022 йил 31 июлгача эканлиги, 8.2-бандида шартнома имзоланган кундан бошлаб 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилиши кўрсатилган. Даъвогар шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги яъни, жавобгар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида ҳамда белгиланган миқдорларда етказиб бериш таъминланмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар сифатсизлиги, сабабли бир неча бор ёзма равишда огоҳлантиришларга қарамасдан шартнома шартлари бажарилмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 10 июнда 12-сонли аутсорсинг шартномасини бекор қилишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 июнда тузилган 12-сонли шартнома бекор қилинган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, суд томонидан чақирув хатлари жавобгарга ўз вақтида етиб келган ёки келмаганлиги ўрганилмаганлиги, шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилганлиги, тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш асоссизлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилишни ҳамда ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда ФК деб юритилади)нинг 238-моддаси биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Аниқланишича, шартноманинг 2.2.3-бандида, аутсорсер (жавобгар)нинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаш белгиланган. Маълум бўлишича, жавобгар беморларга иссиқ озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминламаган яъни шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Жумладан, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2022 йил 2 август кунида тузилган далолатномада июль ойида етказиб берилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари август ойида қабул қилиб олинганлиги қайд этилган. Қолаверса, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва даъвогар масъул мутахассислари иштирокида ўтказилган 2023 йил 27 сентябрдаги ўрганиш маълумотномасида жавобгар томонидан беморларга мунтазам равишда сифатсиз озиқ-овқатлар билан таъминлаб келинганлиги маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги қайд этилган. Бундан ташқари, шартноманинг 3.2-бандида аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишлар қийматининг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилиши, 3.3-бандида кўрсатиладиган хизматлар аутсорсер ва буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатнома ва ҳисобварақ-фактура орқали тасдиқланиши назарда тутилган. Маълум бўлишича, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. ФКнинг 382-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Шартноманинг 2.3.3-бандида, шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириши ҳақида келишилган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга шартномани бекор қилиш ҳақида, 2022 йил 8 сентябрда 250-сонли хат билан шартнома шартлари ўз вақтида ва тўлақонли бажарилмай келинганлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилгандан сўнг, шартномада белгиланган хизмат кўрсатиш муддати тугаганлигини инобатга олиб, шартномани амал қилиш муддатини қисқартирилиб бекор қилиш тўғрисида шартноманинг 2.3.3бандига асосан (таклиф) огоҳлантирилган. Ушбу таклифга илова тарзда, шартнома бўйича ҳисо-китоблар қилиш ва шартноманинг муддатини 2022 йил 30 сентябрга қадар белгилаш ҳақида шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув лойиҳаси жавобгарга юборилган. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига қўшилмайди. Чунки, иш ҳужжатлари суднинг 2022 йил 26 сентябрдаги “даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида”ги ажрими жавобгарнинг манзили, яъни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мазҳаб кўчаси 38-уйга 2022 йил 26 сентябрь куни “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлиги, суд ҳужжати “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотда ушбу ажрим 2022 йил 30 сентябрь куни Рахматова томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Ваҳоланки, суд мажлиси 2022 йил 13 октябрь куни бўлиб ўтган ва шу куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган. Демак, жавобгар суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ўз вақтида хабардор қилинган. Шу сабабли, ҳал қилув қарорида суд ишни ИПКнинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топганлиги баён қилинган. Бундан ташқари, жавобгар беморларга иссиқ озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминламаган, яъни шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Жумладан, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокида 2022 йил 2 август кунида тузилган далолатномада июль ойида етказиб берилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари август ойида қабул қилиб олинганлиги қайд этилган. Қолаверса, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва даъвогар масъул мутахассислари иштирокида ўтказилган 2023 йил 27 сентябрдаги ўрганиш маълумотномасида жавобгар томонидан беморларга мунтазам равишда сифатсиз озиқ-овқатлар билан таъминлаб келинганлиги маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги қайд этилган. Шунингдек, шартномада кўрсатиладиган хизматлар аутсорсер ва буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатнома ва ҳисоб- фактура орқали тасдиқланиши назарда тутилган бўлса-да, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Демак, жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 6 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. “Qarshi Temiryoʼltaʼminot Qurilish va ishlab chiqarish” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Мазкур қарор бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: З.Рустамов ҳайъат аъзолари: Р.Сагатов Ф.Ражабов