← Назад
Решение #510466 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 1034 | — | law | |
| ФКнинг | 1107 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 53 | — | law | |
| ФК | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 9 август
4-1501-2302/4993-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, раиси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Рахматов котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома асосида)
ХХХ, жавобгар “Б” МЧЖ вакили (ишончнома ва ордер асосида) ХХХлар
иштирокида, даъвогар – «А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар –
«Б” масъулияти чекланган жамияти ва «Б2»га нисбатан «Б” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 22 350 000 сўм бой берилган фойдани ундириш
ҳамда «Б2» зиммасига 2022 йил 27 ноябрдаги 879516-сонли шартнома бўйича
«Б” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган офтальмоскопдан “Keeler”
белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б” масъулияти
чекланган жамияти ва «Б2» (бундан буён матнда – жавобгарлар деб
юритилади)га нисбатан «Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
22 350 000 сўм бой берилган фойдани ундириш ҳамда «Б2» зиммасига 2022 йил
27 ноябрдаги 879516-сонли шартнома бўйича «Б” масъулияти чекланган
жамиятидан сотиб олинган офтальмоскопдан “Keeler” белгисини йўқ қилиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Chakman in logistic Namangan”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда иш мутахассис сифатида Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги жалб
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгар «Б2» ва учинчи шахс “Chakman in logistic
Namangan” МЧЖни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги вакили суд мажлисида
иштирок этмасада ёзма фикрнома тақдим қилиб, “Keeler” товар белгиси (MGU
1
масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
2022 йил 16 майда товар ва хизматлар халқаро таснифининг 10, 35, 44синфлари бўйича рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ҳуқуқий ҳимоя олганлиги, товар белгисининг амал қилиш муддати 2032 йил
5 апрелгача белгиланганлиги маълум қилиниб, “Товар белгилари, хизмат
кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан, Товар
белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ
ҳуқуқига эгалиги, товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатилган
товарларга нисбатан амал қилиши белгиланганлигини, товар белгисини ёки шу
белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш,
олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик
муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан
адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни
белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади деб
белгиланганлигини инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола
қилганлигини маълум қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, жавобгарлар ўртасида Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали
2022 йил 4 декабрда 879516-сонли 22 350 000 сўмлик “Keeler” белгили
офтальмоскоп сотиб олиш тўғрисида шартнома тузилганлиги аниқланганлиги,
даъво аризада янглишиш оқибатида шартнома санаси 2022 йил 4 декабрь куни
ўрнига 2022 йил 27 ноябрь ёзилиб кетганлиги, шу сабабли шартнома санасини
2022 йил 4 декабрь куни деб ўқилишини, шартномада ишлаб чиқарувчи
“Keeler” кўрсатилганлиги ҳамда товарнинг техник параметрларидан ҳам
Офтальмоскоп “Keeler” кўрсатилганлиги сабабли даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар «Б” масъулияти чекланган жамияти вакили даъво аризаси
юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, «Б2» билан «Б” МЧЖ ўртасида Товар
хом ашё биржаси орқали тузилган шартномага асосан маҳсулотлар тўлиқ
етказиб берилганлиги, ушбу товарларни дастлаб, “Chakman in logistic
Namangan” МЧЖдан 22 350 000 сўмга олиб, фойда қилолмасдан шу суммага
сотилганлиги, ушбу сотиб олинган Офтальмоскопларда “Keeler” товар белгиси
бўлмаганлиги, биржага савдога қўйишда ва шартнома тузишда “Keeler” товар
белгиси адашиб техник хато бўлиб тушиб қолганлиги, Офтальмоскоп
маҳсулотига улар томонидан “Keeler” товар белгиси ясаб қўйилмаганлиги ва
маҳсулотда бу товар белгиси бўлмаганлиги ва бошқа ҳолатларни билдириб,
даъво аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
«Б” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
2
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, «А” масъулияти чекланган
жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал
мулк агентлиги томонидан 2022 йил 5 апрелда берилган MGU 45309-сонли
гувоҳномага асосан 10, 35, 44-синфлардаги “Keeler” товар белгиси эгаси
ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖнинг 2023 йил
26 апрелдаги 04-11/1235-сонли хати билан давлат харидлари тўғрисидаги
маълумот тақдим қилинган.
«Б” масъулияти чекланган жамияти билан «Б2» ўртасида 2022 йил
4 декабрь кунги 879516-сонли 22 350 000 сўмлик “Keeler” белгили
офтальмоскоп сотиб олиш юзасидан электрон давлат харидлари натижаси
бўйича товар етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
ФКнинг 1034-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, интеллектуал
фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан
мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига
кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш
ҳуқуқи тегишли бўлиши, ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган
интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат
ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилиши, ФКнинг 1107-моддаси биринчи
қисмига эса, товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс
қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни
тўлаши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб
чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27моддаси учинчи қисмида, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида
у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида,
ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт
ҳисобланиши белгиланган.
Шу боис, даъвогар, жавобгар «Б” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 22 350 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь
кунги 19-сонли “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим
масалалари
тўғрисида”ги
қарорига
кўра,
интеллектуал
мулкни
рағбатлантиришга доир нормалар Асосий қонунимиздан ҳам ўрин олган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида ҳар
кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан
фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиб, интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза
қилиниши ва давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши
ҳақида ғамхўрлик қилиши қатъий белгилаб қўйилган.
Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини таъминлаш билан бирга
уларни самарали ҳимоя қилиш механизмларини йўлга қўйиш ва амалга
ошириш ҳамда бу йўналишдаги амалиётни такомиллаштириш давр талабидир.
3
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19банди биринчи қисмига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг «Б” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 22 350 000 сўм бой берилган фойдани ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар «Б2» зиммасига 2022 йил 4 декабрдаги 879516сонли шартнома бўйича «Б” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган
офтальмоскопдан “Keeler” белгисини йўқ қилиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
ФКнинг 1107-моддасига кўра, товар белгисидан қонунга хилоф равишда
фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг
эгасига етказилган зарарни тўлаши шартлиги, товар белгисидан қонунга хилоф
равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини
4
йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки
алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки
унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шартлиги, ушбу модданинг иккинчи
қисмида белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган
тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар «Б2» зиммасига 2022 йил
4 декабрдаги 879516-сонли шартнома бўйича «Б” масъулияти чекланган
жамиятидан сотиб олинган офтальмоскопдан “Keeler” белгисини йўқ қилиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, жавобгар «Б” масъулияти чекланган жамияти вакили
Офтальмоскопларда “Keeler” товар белгиси бўлмаганлиги, биржа савдосига
қўйишда ва шартнома тузишда “Keeler” товар белгиси адашиб техник хато
бўлиб тушиб қолганлиги ҳақидаги важларига қуйидаги сабабларга кўра,
қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 4 декабрь кунги 879516-сонли
шартномада ишлаб чиқарувчи “Keeler” деб кўрсатилган ҳамда товарнинг
техник параметрларидан ҳам Офтальмоскоп “Keeler” кўрсатилган.
Жавобгар томонидан ушбу товарларни биржа савдосига қўйишда ҳуқуқ
эгасининг тегишли рухсатини олмаган.
Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси биринчи
қисмига кўра, хўжалик шартномаси шартнома предметини, етказиб
бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти
ва баҳосини, шартноманинг бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш
тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг
жавобгарлигини, низоларни ҳал этиш тартибини ҳамда тарафларнинг
реквизитларини, шартнома тузилган сана ва жойни, шунингдек бундай турдаги
шартномалар учун қонунчиликда белгиланган ёки тарафлардан бирининг
аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни
назарда тутиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил
21 майда 3015 - рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали
операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги
фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг 3.бандига кўра, операторларга давлат
харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат
харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлаш, давлат харидларини
амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) классификаторидан
фойдаланишни, электрон давлат харидларини ўтказиш, электрон харид қилиш
тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҲККП орқали
мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг
мавжудлиги талаблар қўйилади.
Ушбу Низомнинг 32.-бандига кўра, Буюртмачи ва иштирокчи электрон
давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга
оширадилар.
5
Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда
тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар «Б” масъулияти
чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ФКнинг 14, 234, 236, 1034, 1107моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб
суд,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «А”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 22 350 000 сўм бой берилган фойда,
1 873 500 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари, жами
24 256 500 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б2» зиммасига 2022 йил 4 декабрдаги 879516-сонли шартнома
бўйича «Б” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган офтальмоскопдан
“Keeler” белгисини ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат
ичида йўқ қилиш мажбурияти юклатилсин.
Ортиқча тўланган 106 500 сўм давлат божи маълумотнома асосида
даъвогарнинг аризасига мувофиқ қайтарилсин.
Жавобгар «Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 82 500 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
6