Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/13155 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OZAVTOSANOAT-LEASING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ZOLOTOY RODNIK PLYUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150120 Claim ID 3539642 PDF Hash 0e72a45bc9d52c6a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения 11 591 символов
4-1001-2208/13155-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ю.Фозилова Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “O’zavtosanoat-leasing” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Шокиров (2023 йил 10 январдаги 19-сонли ишончнома), “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Рахимқулов, вакили Ш.Латипов (2023 йил 14 январдаги 2-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар “O’zavtosanoat-leasing” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 212 502 581,52 сўм асосий қарз, 81 670 844,95 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Лизингга берувчи “O’zavtosanoat-leasing” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан лизингга олувчи “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 26 сентябрда 21/17-сонли лизинг шартномаси, 2018 йил 14 февралда 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартнома ва келишувга асосан, лизингга берувчи 2 дона махсус транспорт воситаларини (лизинг объекти) лизинг олувчига кейинчалик, мулк ҳуқуқи вужудга келиш шарти билан бериш мажбуриятини олган. Лизинг олувчи эса шартноманинг 3-иловасига асосан лизинг объекти учун 1 белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Лизинг берувчи томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, 2018 йил 7 мартдаги лизинг объектини топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объекти лизинг олувчига топширилган. Жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармай келганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 212 502 581,52 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 212 502 581,52 сўм асосий қарз, 81 670 844,95 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 212 502 581,52 сўм асосий қарз, 81 670 844,95 сўм пеня, 5 883 469 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Суд қарорларининг 81 670 844,95 сўм пеня ундириш қисмидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ҳамда унда суд томонидан асосий қарз 212 502 581,52 сўм ундириш билан бирга бир вақт 81 670 844,95 сўм пеня адолатсиз ундирилганлиги, апелляция инстанция судида даъвогар пеняни қисман ундирувига рози бўлганлиги, асосий қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлиги, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан суд томонидан жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, неустойка адолатли миқдорини белгилаши мумкинлигини инобатга олиб, қарорнининг 81 670 844,95 сўм пеня суммасини камайтиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, ҳисоб рақамида 3 712 693 568,55 картотека бўйича қарздорлиги мавжудлиги ҳақида банк маълумотномасини тақдим қилиб, молиявий аҳволини, шунингдек лизинг бўйича барча тўловларни қоплаб берганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдирмади, шунингдек, асосий қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги ҳақида билдириб, пеня миқдорини 50 фоизга камайтиришга эътироз билдирмади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 26 сентябрда 21/17-сонли лизинг шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра лизинг берувчи лизинга олувчининг аризасига асосан сотувчидан шартномаларнинг 1-иловасида кўрсатилган лизинг объектларини сотиб олиб, лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектларини қабул қилиш ҳамда шартномада келишилган муддатларда лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. 2 Шартномаларнинг 3-иловасига асосан жавобгар лизинг объектлари учун белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага 2018 йил 14 февралда қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра шартноманинг 1.10, 10.1-бандлари янги таҳрирда баён этилган, шартнома миқдори 2 572 349 325 сўм миқдорида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 590-моддасига кўра, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилган ҳолда жавобгар томонидан шартноманинг ажралмас қисми бўлган жадвал асосида лизинг тўловлари ўз вақтида тўланмаганлигини инобатга олиб, вужудга келган 212 502 581,52 сўм асосий қарзни даъвогар фойдасига ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармай, ҳар ой лизинг тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлса-да, мазкур тўловларни ўз вақтида амалга оширмай кечиктириб тўлаган. Шу сабабли даъвогар томонидан 81 670 844,95 сўм пеня ҳисобланган ва ушбу пенянинг ҳисоб-китоблари даъво аризасига илова қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.4-бандида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари уларни тўлаб бориш жадвалида белгиланган муддатлардан кечиктирилган тақдирда, лизинг олувчи лизинг берувчига ҳар бир кечиктирилган календарь куни учун кечиктирилган қарздорликнинг 0,2 фоизи миқдорда, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши кўрсатилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. 3 мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтиришлар ҳамда тарафларнинг манфаатларини, яъни жавобгарнинг кўп миқдорида картотека бўйича қарздорлиги мавжудлиги, бундан ташқари жавобгар неустойка камайтиришга эътирози мавжуд эмаслиги, жавобгар томонидан лизинг тўловлари бўйича асосий қарздорлик лизинг ставкалари билан бирга тўлиқ қоплаб берилганлигини инобатга олиб, асосли деб топилган 81 670 844,95 сўм пеняни 30 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. Қолган қисмидан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг 81 670 844,95 сўм пеня ундириш қисмини 30 000 000 сўмга ўзгартиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кассация инстанцияси суди учун тўлаб чиқилган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. ИПК 343-моддаси иккинчи қисмига кўра агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. Шунга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ижро варақада ундириш белгиланган 81 670 844,95 сўм пеня қисмининг 51 670 844,95 сўм қисми бўйича ундирув бекор қилиниши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 4 процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Zolotoy rodnik plyus” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгартирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмида 81 670 844,95 сўм пеня ундириш қисми 30 000 000 сўмга ўзгартирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори хулоса қисмида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин қисми – “Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин” деб ўзгартирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарорининг қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 майдаги ҳал қилув қарорида ундирилиши белгиланган 51 670 844,95 сўм пеня қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Ф. Ражабов З. Рустамов 5