← Назад
Решение #510530 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасида эса ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| онуни | 6 | — | law | |
| Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/6976-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
AAA
манфаатида
ZZZнинг
жавобгар
SSS
ҳисобидан
жами
376 050 431,46 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни жавобгар DDDга
тегишли бўлган HHH бино-иншоотига ҳамда JJJ нотурар кўчмас молмулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Махаматов (2023 йил 3 июлдаги
17/1682-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, SSS (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан жами 376 050 431,46 сўм кредит қарзини ундириш,
ундирувни DDDга (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади)
тегишли бўлган HHH бино-иншоотига ҳамда JJJ нотурар кўчмас молмулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан кредит қарзи бўйича бугунги кунга қадар тўлов
амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
ZZZ даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда (гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор
қилинган жавобгар ҳамда иккинчи жавобгар суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан
келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2020 йил 28 августда имзоланган 637-сонли кредит шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга чорвачиликни ривожлантириш
мақсадида қора мол сотиб олиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 36 ой
муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти асосида 395 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 5.1-бандида жавобгар кредит маблағини мақсадли
ишлатиш ва тўлов жадвалига мувофиқ ҳолда уни фоизлари билан бирга
тўлиқ қайтарини зиммасига олган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида қарздорлик
2022 йил 14 сентябрь ҳолатига асосий қарздорлик 302 833 331 сўм
(шундан 158 000 004 сўм муддати ўтган асосий қарз), шунингдек муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 69 948 340,19 сўм, жорий фоиз қарзи 1 302 958,85
сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган фоиз 1 965 801,42 сўм
жами кредит қарздорлиги 376 050 431,46 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда
ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза
киритилиши
тўғрисида
огоҳлантирган.
Жавобгар
томонидан
талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Кредит шартномасининг кредитни қайтариш жадвалида кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати 2020 йил 5 сентябрдан
2023 йил 27 августга қадар этиб белгиланган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандида қарз берувчи ҳисобланмиш
банкнинг қатор ҳуқуқлари, жумладан кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ва кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлигини
қайтариш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлиб, агар қарз олувчи
томонидан кредит мақсадли ишлатилмаганда, қарз олувчи ташкилот
тугатилса ёки банкротлик ҳолатига келиб қолса, кредит асосий қарзи ёки
фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўласа, кредит қайтариш
жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши
ҳолларида ҳам ушбу чораларни кўриш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни
кредит қайтариш жадвали асосида тўловларни ўз вақтида амалга
оширилмаслиги натижасида жавобгарни жами кредит қарздорлиги
376 050 431,46 сўмни ташкил қилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар
қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш
жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам
бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги,
жавобгарни 302 833 331 сўм кредит асосий қарзи, 73 217 100,46 сўм фоиз,
жами 376 050 431,46 сўм кредит карзи мавжудлиги ўз исботини топган, шу
боис суд даъвогарнинг жами 376 050 431,46 сўм кредит қарзини ундириш
талабини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш
талаби ҳам қўйилган.
ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилиши, 281-моддасида эса ушбу Кодекснинг
280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши лозимлиги
белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида
2020 йил 29 августда ҳамда 2020 йил 17 сентябрда тузилган ипотека
(гаров) шартномалари асосида иккинчи жавобгарга тегишли тегишли
бўлган
HHH
бино-иншоотига
ҳамда
JJJ
нотурар
кўчмас
мол-мулки гаровга қўйилган.
ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг
уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар,
неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар
тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни
сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини
таъминлаши лозимлиги белгиланган.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд
тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган
жойи
кўрсатилиши
лозимлиги,
гаровга
қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич
сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров
(ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим
даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу
талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилади.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан
барча суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
SSS ҳисобидан AAAнинг фойдасига 302 833 331 сўм кредит асосий
қарзи, 73 217 100,46 сўм фоиз, жами 376 050 431,46 сўм кредит қарзи
ундирилсин.
Ундирув DDDга тегишли HHHга ҳамда JJJ нотурар кўчмас мол-мулкига
қаратилсин.
5
SSS
ҳисобидан
республика
бюджетига
7 521 008,63 сўм давлат божи, AAAнинг фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
С.Ғ.Солиев