← Назад
Решение #510538 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасида эса ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| онуни | 6 | — | law | |
| Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/6975-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
AAA манфаатида ZZZнинг жавобгар SSS ҳисобидан жами 3 396 962 915,1
сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар DDDга
тегишли бўлган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фарғона ҚФЙ, Эътиқод
кўчасида жойлашган нотурар кўчмас мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни AAA вакили Д.Махаматов
(2023 йил 3 июлдаги 17/1682-сонли ишончнома билан), SSS вакили
М.Зайнобидинов (раҳбар)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, SSS (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан жами 3 396 962 915,1 сўм кредит қарзини
ундириш, ундирувни DDDга (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб
юритилади) тегишли бўлган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фарғона
ҚФЙ, Эътиқод кўчасида жойлашган нотурар кўчмас мулкига қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъво тақдим этилгандан сўнг
қисман 50 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, ушбу тўлов кредит
қарздорининг
муддати
ўтган
фоиз
қисмини
қоплашга
йўналтирилганлигини билдириб, бу ҳақда судга маълумотнома тақдим
этиб, қолдиқ қарзни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўради.
Жавобгар вакили эса ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлиги,
тўловларни шартлашилган муддатларда амалга ошира олмаётганлиги,
судга даъво тақдим этилгандан сўнг қисман 50 000 000 сўм тўлов амалга
оширганлиги, айни вақтда кредит қарзини тўлаш чоралари
кўрилаётганлигини билдириб, иш бўйича қонуний суд ҳужжати қабул
қилишни сўради.
ZZZ даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда (гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор
қилинган иккинчи жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан
келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 24 февралда имзоланган 69-сонли кредит шартномасига асосан
даъвогар томонидан жавобгарга қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида
зотдор қуён, озуқа, ем қафас ясаш учун хомашё, икки дона “Дамас”, икки
дона “Исузу” русумли автотранспорт воситаларини сотиб олиш мақсадида
12 ойлик имтиёзли давр билан 60 ой муддатга, йиллик 16 фоиз устама
тўлаш шарти асосида 2 691 481 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган.
Шартноманинг 5.1-бандида жавобгар кредит маблағини мақсадли
ишлатиш ва тўлов жадвалига мувофиқ ҳолда уни фоизлари билан бирга
тўлиқ қайтаришни зиммасига олган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари бузилиши,
яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида
қарздорлик 2023 йил 5 май ҳолатига асосий қарздорлик 2 691 481 000 сўм
(шундан 576 745 929 сўм муддати ўтган асосий қарз), шунингдек муддати
ўтган фоиз қарздорлиги 681 261 219,64 сўм, жорий фоиз қарзи
15 759 121,62 сўм, муддати ўтган кредит қарзига ҳисобланган фоиз
8 461 573,84 сўм, жами кредит қарздорлиги 3 396 962 915,1 сўмни ташкил
қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда
ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза
киритилиши
тўғрисида
огоҳлантирган.
Жавобгар
томонидан
талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Кредит шартномасининг кредитни қайтариш жадвалида кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати 2023 йил 8 мартдан
2026 йил 5 февралга қадар этиб белгиланган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандида қарз берувчи ҳисобланмиш
банкнинг қатор ҳуқуқлари, жумладан кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ва кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарздорлигини
қайтариш ҳуқуқига эгалиги белгиланган бўлиб, агар қарз олувчи
томонидан кредит мақсадли ишлатилмаганда, қарз олувчи ташкилот
тугатилса ёки банкротлик ҳолатига келиб қолса, кредит асосий қарзи ёки
фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўласа, кредит қайтариш
жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши
ҳолларида ҳам ушбу чораларни кўриш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари лозим
даражада бажарилмаслиги, яъни кредит уни қайтариш жадвали асосида
амалга оширилмаслиги натижасида жавобгарни жами кредит қарздорлиги
3 396 962 915,1 сўмни ташкил қилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар
қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни қайтариш
жадвалига риоя қилмасдан, кредитни қайтариш жадвалини мунтазам
бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги,
шунингдек даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг жавобгар
томонидан 50 000 000 сўм миқдорида фоиз қарздорлиги тўланганлиги,
бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг 2 691 481 000 сўм кредит асосий
қарзи, 655 481 915,1 сўм фоиз, жами 3 346 962 915,1 сўм кредит қарзи
мавжудлиги исботини топган, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмларини
асосли деб топиб, уни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратиш
талаби ҳам қўйилган.
ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилиши, 281-моддасида эса ушбу Кодекснинг
280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши лозимлиги
белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида
2021 йил 25 февралда тузилган ипотека (гаров) шартномаси асосида
иккинчи жавобгарга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри,
Фарғона ҚФЙ, Эътиқод кўчаси, 9-уйда жойлашган нотурар жой биноси
гаровга қўйилган.
ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг
уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар,
неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар
тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни
сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини
таъминлаши лозимлиги белгиланган.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд
тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган
жойи
кўрсатилиши
лозимлиги,
гаровга
қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич
сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров
(ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим
даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу
талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий
5
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилади.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан
барча суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
SSS ҳисобидан AAAнинг фойдасига 2 691 481 000 сўм кредит асосий
қарзи, 655 481 915,1 сўм фоиз, жами 3 346 962 915,1 сўм кредит карзи
ундирилсин.
Ундирув DDDга 2021 йил 17 февралдаги 836-сонли қурилиши
(реконструкцияси)
тугалланган
нотурар
бино-иншоотларнинг
фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан тегишли бўлган,
2021 йил 22 февралда 1730401/R-А1585116 рақам билан давлат
рўйхатидан ўтказилган, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фарғона
ҚФЙ, Эътиқод кўчаси, 9-уйда жойлашган умумий ер майдони
200 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 128,96 кв.метр, фойдали
майдони 193,66 кв.метрдан иборат бўлган, тарафлар ўртасида 2021 йил
17 февраль куни тузилган баҳолаш далолатномасига асосан
1 910 000 000 сўмга баҳоланган, нотурар жой биносига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
SSS
ҳисобидан
республика
бюджетига
67 939 258,3 сўм давлат божи, AAAнинг фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
С.Ғ.Солиев