Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8326 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "PENG XIANG" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1151669 Claim ID 3594483 PDF Hash a76134356cd3e10a... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 216-моддаси тисодий процессуал кодекси 216 code_article
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8326-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Зангиота тумани 2023 йил 9 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг жавобгар “УУУ” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини жавобгар вакили МММ (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ЙЙЙ судга ариза билан мурожаат этиб, “УУУ” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза бўйича қонуний суд ҳужжати қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган аризачи суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Гарчи ЙЙЙ суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида электрон манзили орқали 2023 йилнинг 3 август куни хабардор этилган бўлса-да, аммо суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади. Ваҳоланки, суднинг 2023 йил 28 июлдаги ажримида аризачининг зиммасига судга ишга дахлдор ҳужжатларни тақдим этиш тавсия этилиши билан бирга, суд мажлисида вакил иштирокини таъминлаш шартлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 216-моддасида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилиши лозимлиги бўлса, 220-моддасининг мазмуни ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ишда иштирок этувчи шахслар, агар суд уларни суд мажлисига келишини мажбурий деб топган бўлса, ариза уларнинг иштирокида кўриб чиқилиши лозимлигини назарда тутади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиши белгиланган. Демак ҳуқуқий таъсир қўллаш тўғрисидаги ишда суд томонидан аризачининг иштироки мажбурий деб топилган ва у процессуал қонун талаблари асосида суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, аммо аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги боис ариза кўрмасдан қолдирилади. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-, 108-, 118-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья С.Солиев