Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2301/2914 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Ходжаев Қодирхон Сайфуллаханович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABDULFAYZ ZAKIROV RY" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "DIAMOND PROJECT'' масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146441 Claim ID 3586154 PDF Hash 186f609f3d500eab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 960 символов
4-1601-2301/2914-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 август Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар Ж.Карабоев ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси А.Собиржановнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 353 912 500 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар ББ томонидан берилган апелляция шикоятини, даъвогар хусусий корхона раҳбари Н.Ахмедов, гувоҳ И.Бобомирзаевларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси тақдим этиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар ѐки жавобгар жамият деб юритилади)дан 353 912 500 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 353 912 500 сўм асосий қарз, 3 539 125 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Апелляция шикоятига асос сифатида, ҳисобварақ-фактурани қабул қилинганлик фактини ўзи қарздорлик мавжудлигини исботланганлигини билдирмаслиги, даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган иш ҳажмлари тўлиқ бажарилмаганлиги, ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномалари имзоланмаганлиги, ишларни қабул қилиш жараѐнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмаганлиги тўғрисида важлар келтирган. Жавобгар вакили судлов ҳайъатига илтимоснома тақдим этиб, жавобгар жамият раҳбари ва бошқа ходимлари хизмат сафарига кетганлиги муносабати билан ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Даъвогар вакили жавобгарнинг илтимосномаси юзасидан эътироз билдириб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, илтимосномага жавобгар жамият раҳбари ва бошқа ходимлари хизмат сафарига кетганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини, ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриш имконияти мавжудлигини инобатга олиб, жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантирмасликни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Бобомирзаев Исматулла Комилжонович, жавобгар жамиятнинг ишлаб чиқариш бўлимида ишлаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан даъвогарнинг жами 4 дона транспорт воситалари жавобгар томонидан ижарага олиниб, 2022 йил 20 октябрдан 31 декабрга қадар автомобиль йўлини қуришда ишлатилганлигини, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакили ва гувоҳнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 564-моддасининг биринчи қисмига кўра, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 21 октябрдаги 7-сонли ижара шартномасига асосан машина-механизмларини ижарага бериш ҳақида келишилган. Шартноманинг 3.1.1-бандида, ижарага берувчи ўзининг техник соз машина-механизмини ҳайдовчиси билан биргаликда ижарага олувчига хизмат кўрсатиш учун топшириши, 3.2.1-бандида, ижарага олувчи ижарага берувчи томонидан кўрсатилган барча хизматлар ҳақини шартномада белгиланган миқдорда тўлаши, 3.2.2-бандида эса, ижарага олувчи машина-механизмдан келишилган иш тартибига мувофиқ мақсадли фойдаланиши белгилаб қўйилган. Ижара шартномасининг 2.1-бандига асосан жавобгар даъвогарга 15 фоиз олдиндан, қолган тўловларни 30 кун мобайнида тўлаб бериш мажбуриятини олган, бироқ жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 353 912 500 сўм қарздорлиги вужудга келган. Бу ишда мавжуд ҳужжатлар (тарафлар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар) билан ўз тасдиғини топади. важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар ўзига қарашли транспорт воситаларини жавобгарга ижарага берган бўлиб, транспорт воситаларидан мақсадли фойдаланиш жавобгар зиммасида бўлган, шунингдек жавобгар томонидан ўз важларини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баѐн этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун тўланган 1 769 563 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баѐн этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 169, 274, 276, 278, 280моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, ББнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. ББ томонидан апелляция шикояти учун тўланган 1 769 563 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят қилиш мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари Ж.Карабоев А.Иномов