← Назад
Решение #510558 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 25 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 246 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| олдиришни ва апелляция инстанцияси учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 080 символов
4-10-2323/161-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Нарзуллаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Т. Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 9 август
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Beneks Taahhut Muhendislik MUM.Mak.San.ve Tic.LTD”
компанияси вакили адвокат О.Зарипов (ишончнома ва ордер асосида),
“Fayz teks group” масъулияти чекланган жамиятининг вакили адвокат
Х.Абдукаюмов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, даъвогар “Beneks
Taahhut Muhendislik MUM.Mak.San.ve Tic.LTD” компаниясининг (Туркия
Республикаси) жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“Fayz teks group” қўшма корхонаси ҳисобидан 76 000 Евро асосий қарз,
12 160 Евро пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
4-10-2323/161-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси
бўйича 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори устидан масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “Fayz teks group” қўшма корхонасининг апелляция
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд
биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Beneks Taahhut Muhendislik MUM.Mak.San.ve Tic.LTD” компанияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “Fayz teks group” қўшма корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 2 декабрь куни умумий миқдори
82 000 Еврога тенг бўлган дастгоҳларни ва ускуналарни етказиб бериш
тўғрисида 02122021 BTFT/01-сонли ҳамда 2022 йил 10 январь куни умумий
миқдори 86 000 Еврога тенг бўлган дастгоҳларни ва ускуналарни етказиб
бериш тўғрисида 100120221 BTFT-сонли контрактлар тузилиб, уларга кўра
даъвогар (сотувчи) жавобгар (харидор)га текстиль маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ускуналарини (матнда ускуна деб юритилади) етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу ускуналарни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
солиштириш далолатномаларига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 76 000 Еврони ташкил этган.
Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъвогар томонидан контрактлар мажбуриятлари лозим даражада
бажарилганлиги, ускуналар жавобгарга етказиб берилганлиги, бироқ
жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмасдан, тўловлар амалга
оширилмаганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан товарларни
етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлик етказиб
берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда,
товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаганлиги қисмининг
0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб
берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланганлиги,
шунингдек, контрактларнинг 8.2-бандида сотиб олувчи томонидан
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганда тўлов кечиктирилган ҳар бир
ҳафтаси учун 0,3 фоиздан, лекин 16 фоиздан ошмаган миқдорда пеня
тўланиши кўрсатилганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, жавобгардан
76 000 Евро асосий қарзи ва тўлов кечиктирилганлиги учун 12 160 Евро пеня
суммаларини ундиришни сўраган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 76 000 Евро
асосий қарзи, 9 462,70 Евро пеня, 21 260 899,25 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиб, даъво талабларининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгар Тошкент шаҳар иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра даъво ариза
имзоланмаган ёки уни имзолашга ваколати бўлмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса ёки мансаб мавқеи ёки фамилия ва инициаллари
кўрсатилмаган бўлса, бундай даъво ариза кўрмасдан қолдирилиши
лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
246-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет
давлатлар муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
муассасалари,
ташкилотлари
ва фуқароларига ёки чет эллик шахсларга нисбатан чет эл ҳуқуқи нормалари
бўйича белгиланган шакл бўйича берилган, тузилган ёки тасдиқланган
ҳужжатлар, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки
Ўзбекистон Республикаси ҳамда бу ҳужжатлар келиб чиққан муассасалар
2
ва ташкилотларнинг давлати иштирокчи бўлган халқаро шартномада
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий судлари томонидан фақат консуллик
легаллаштируви мавжуд бўлганда ёхуд уларга апостиль қўйилган бўлса,
қабул қилиниши, шунингдек чет тилида тузилган ҳужжатларни Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий судига тақдим этишда, ушбу ҳужжатларга уларнинг
давлат тилидаги ёки иқтисодий суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли
тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши кераклиги
кўрсатилганлиги, бироқ иш ҳужжатларида мавжуд бўлган даъвогарнинг
вакили О.Зариповга берилган ишончнома давлат тилига таржима
қилинмаганлиги, шунга кўра жавобгар томонидан даъво аризани кўрмасдан
қолдириш ҳақида ариза берилганлиги, бироқ суд даъвогарга мазкур
камчиликни бартараф қилиш учун суд мажлисида танаффус эълон
қилганлиги, шунингдек танаффусдан сўнг даъвогар давлат тилига таржима
қилинган ишончномани тақдим қилганлиги, бироқ мазкур ҳужжат
расмийлаштиришда камчиликлар мавжудлиги, қонун талабига жавоб
берадиган ишончнома фақатгина 2023 йил 22 майда тақдим қилинганлиги
ҳақида баён қилинган ҳамда ҳал қилув қарорни бекор қилиб даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, жавобгарнинг даъвогар олдида 76 000 Евро асосий қарздорлиги
борлигини тан олиб, даъвогар вакилининг ишончномаси тегишли тарзда
расмийлаштирилмаганлиги тўғрисидаги важларни келтириб, ҳал қилув
қарорни бекор қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, шикоятини
рад қилишни ҳамда ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз
қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
3
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар 02122021 BTFT/01-сонли контракт
бўйича даъвогар томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ва ускуналар
етказиб берилган. Ушбу контрактдан келиб чиққан 37 000 Евро миқдоридаги
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган
2023 йил 23 февралдаги солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган.
Шунингдек, 100120221 BTFT-сонли контракт бўйича ҳам даъвогар
томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ва ускуналар етказиб берилган.
Ушбу контрактга асосан тузилган 2023 йил 23 февралдаги солиштириш
далолатномасига кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 39 000
Еврони ташкил этган.
Юқорида кўрсатилган иккита контрактлар асосида жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги жами 76 000 Еврони ташкил этган.
Асосий қарздорлик суммаси иш ҳужжатларида мавжуд далиллар билан
ўз тасдиғини топганлиги ҳамда жавобгар томонидан тан олинганлиги боис,
биринчи инстанция суди мазкур талабни тўлиқ қаноатлантириб асосли
хулосага келган.
Шунингдек,
даъвогар
жавобгар
томонидан
тўловлар
кечиктирилганлиги учун 12 160 Евро пеня суммасини ундиришни сўраган.
Контрактларнинг 8.2-бандида сотиб олувчи томонидан мажбуриятлари
ўз вақтида бажарилмаганда тўлов кечиктирилган ҳар бир ҳафтаси учун
0,3 фоиздан, лекин 16 фоиздан ошмаган миқдорда пеня тўланиши
кўрсатилган.
Даъво аризасида жавобгардан 12 160 Евро пеня суммасини ундириш
талаби қўйилган бўлса-да, суд жараёнида даъвогар вакили судга пеня
суммасининг янги ҳисоб-китобини тақдим этиб, даъвогар пенянинг
ҳисоб-китобида хатоликка йўл қўйганлигини билдириб, пеня суммаси
12 160 Евро эмас, балки 9 462,70 Еврони ташкил қилганлигини таъкидлади.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан пеня суммасининг
ҳисоб-китобида хатоликка йўл қўйилган деб ҳисоблаб, пеня суммасини
қисман, 9 462,70 Евро миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиб хатоликка йўл қўймаган.
Шунингдек, жавобгарнинг даъво аризага илова қилинган даъвогарнинг
вакили О.Зариповга берилган ишончнома Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 246-моддасига кўра давлат тилига таржима
қилинмаганлиги, шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлганлиги ҳақидаги важлари ҳал
қилув қарорни бекор қилиш учун асос бўлмайди, чунки иш ҳужжатларида
апостиль қўйилган турк тилида расмийлаштирилган ишончнома, шунингдек
мазкур ишончнома давлат тилига таржима қилинган матни мавжуд.
4
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 281-моддаси учинчи қисми биринчи бандига кўра апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги
сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Қайд қилинганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси бўйича
2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва
апелляция инстанцияси учун ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ўз зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек ЎзР ИПКнинг 118, 276, 278,
280-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди
қарор қилди:
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
биринчи инстанцияси бўйича 2023 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Fayz teks group” қўшма
корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф. Ражабов
З. Рустамов
5