← Назад
Решение #510601 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 227 | — | law | |
| онун | 228 | — | law | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 232 | — | law | |
| суд харажатларини эса ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8307-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Тошкент
тумани солиқ инспекциясининг қарздор якка тартибдаги тадбиркор
Миршарипов Бахтиёр Баходировични банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
аризачи вакили Ф.Сафарбоев (2023 йил 9 августдаги 22-09797-сонли
ишончнома билан), қарздор Б.Миршарипов ва унинг вакили Б.Уразметов
(2023 йил 8 августдаги 15-сонли ордер билан)лар иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор
Миршарипов Бахтиёр Баходирович (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар
кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий
ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини
ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига
асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни
банкрот деб топишни сўради.
Қарздор вакиллари эса солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
қарзи мавжудлигини тан олишиб, ушбу қарзни тўлашга қодир эмаслигини
билдиришиб, ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд, аризачи ва қарздор вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 227-моддасига
асосан агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, якка
тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ
муносабатларга нисбатан мазкур Қонуннинг 1, 2, 4 ва 5-боблари қоидалари
қўлланилади.
Ушбу бобнинг қоидалари аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар муносабати билан якка тартибдаги тадбиркор
мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги
муносабатларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Қонун 228-моддасининг биринчи, иккинчи қисмига кўра агар тегишли
мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан
эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан
бажарилмаса ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар
базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса,
қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги қарздор
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигининг
аломатлари бўлади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор,
шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар
томонидан берилиши мумкин, бундан ҳаётга ёки соғлиққа етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар,
шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар билдирадиган
кредиторлар мустасно.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 2015 йил 7 сентябрда
10800-сонли реестр рақами билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида
давлат
рўйхатидан
ўтказилган
бўлиб,
қарздорнинг
юридик
манзили - Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Чоштепа ҚФЙ, Иқбол МФЙ,
Эҳтиром кўчаси, 8-уй кўрсатилган.
Аризачи
томонидан ўрганилганда, 2023 йил 20 июль ҳолатига
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи
91 999 232,1 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Марказий
банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур маълумотларига кўра
қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида
картотека (К-2) 91 999 232,1 сўмни ташкил қилади.
Аниқланишича, қарздор 2018 йилда якка тартибдаги тадбиркор
мақомини йўқотган бўлиб, ҳозирда жисмоний шахс ҳисобланади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро
қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлимига
юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими давлат
ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро
ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2022 йилнинг 24 август
ҳамда 29 сентябрдаги қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув
қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро
ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Шунингдек, Солиқ қўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона
реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт
воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган.
Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир
бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик
юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз
қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши
мумкин.
Қонуннинг 241-моддасида ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза беришнинг ўзига хос хусусиятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 232-моддаси тўртинчи қисмига кўра агар қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган
муддатда кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлиги далилларини
тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса,
суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан
қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 234-моддаси тўртинчи қисмига кўра қарздор якка
тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкини ёки қимматли кўчар
мол-мулкини доимий бошқариш зарур бўлганда суд мазкур мақсадлар учун
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини
белгилайди. Бу ҳолда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки
тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади.
Шунингдек, Қонуннинг 242-моддаси 2-,3-,4-қисмларига кўра суднинг
қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор
олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш
бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига
маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг
банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган
кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз
талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган
қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг
илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу
Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим
чиқариши мумкин.
Суд, мазкур ҳолатда қарздорга тегишли кўчар ёки кўчмас мулклари,
қимматли қоғозлари ёхуд учинчи шахсларда турган мулкларининг мавжуд
ёки мавжуд эмаслиги ҳолатини тугатишга доир иш юритиш жараёнида яна
бир бор ўрганиш ҳамда тугатиш ишларини қонунда белгиланган тартибда
сифатли олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан тугатиш бошқарувчиликка номизодлар тақдим қилинганлигини
инобатга олиб, тавсия қилинган номзодлар ичидан, аризачи вакилининг
фикрини ҳам инобатга олган ҳолда иккинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Тургунов Аброр Абдужамаловични тугатиш
бошқарувчиликка тайинлашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 128-, 176–179- ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс
Миршарипов Бахтиёр Баходирович банкрот деб эътироф этилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс
Миршарипов Бахтиёр Баходировичнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тургунов Аброр
Абдужамаловичнинг номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс
Миршарипов Бахтиёр Баходирович тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим
қилиб бориш, 2024 йил 9 августга қадар эса тугатишга доир иш юритишни
тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
Жисмоний шахс Миршарипов Бахтиёр Баходирович зиммасига уч иш
куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий
5
ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
Жисмоний шахс Миршарипов Бахтиёр Баходирович ҳисобидан
республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, Тошкент тумани солиқ
инспекцияси фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда
ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
С.Солиев