← Назад
Решение #510607 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 369 символов
4-1102-2302/3040-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 август
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.О.Хаитбоев раислигида,
судья
ёрдамчиси
С.Маткурбанова
котиблигида,
даъвогар
“Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ “Тошкент ИЭС” филиалининг жавобгар “Mirzajonov Holmat-Fayz” МЧЖ ҳисобидан 244.546.826,02 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни жавобгар
жамият раҳбари Б.Мирзажанов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ “Тошкент ИЭС” филиали (бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Mirzajonov Holmat-Fayz” МЧЖ (бундан буён
матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 244.546.826,02 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан
эътирози йўқлигини, қарздорлик мавжудлигини, қарздорлик қисман баратараф
этилганлигини маълум қилиб, судга тўлов квитанцияларини тақдим қилиб,
ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
31 октябрда “Иссиқ сув кўринишдаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
тўғрисида”ги 64/21-сонли
шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг
1.1-бандига кўра, иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқ сув кўринишдаги
иссиқлик энергиясини етказиб бериш, истъемолчи эса иссиқлик энергиясидан
фойдаланиш ва фойдаланган иссиқлик энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
1.032.625.000 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра, истеъмолчи иссиқлик таъминоти
корхонасига кейинги ой учун зарурий иссиқлик энергияси учун 70 фоиз
олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган 30 фоиз тўловни кейинги ойнинг
15 санасига қадар амалга ошириши белгиланган.
Шартномага асосан, даъвогар томонидан иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик
энергияси белгиланган тартибда етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 244.546.826,02 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 2023 йил 2 июндаги 04-15-14/1555-сонли огоҳлантириш
хати оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан
қарздорлик қисман 12.990.000 сўмга бартараф қилинган. Суд куни ҳолатига
қарздорлик 231.556.826 сўмни ташкил қилади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Суд жараёнида, ҳақиқатда даъвогар олдида жавобгар қарздорлиги
мавжудлигини, бироқ судга мурожаат қилингандан кейин қарздорлик қисман
бартараф этилганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва жавобгар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли, суд даъво талабини қисман 231.556.826 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“Mirzajonov Holmat-Fayz” МЧЖ ҳисобидан “Issiqlik elektr stansiyalari” АЖ
“Тошкент ИЭС” филиали фойдасига 231.556.826 сўм асосий қарз, 4.890.937 сўм
давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.О.Хаитбоев