Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/3031 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "FARENERGY-TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1149237 Claim ID 3539334 PDF Hash eb75039317835601... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 129-170-моддаси тисодий процессуал кодекси 129-170 code_article
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 575 символов
4-1102-2302/3031-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 9 август Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг қарздор - “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Н.Мамбердиева (2023 йил 13 июлдаги 25-72242-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жамиятнинг таъсис ҳужжатлари 2021 йил 23 июнда 1006664-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган. Жамиятнинг асосий фаолияти ихтисослашмаган улгуржи савдодан иборат бўлган. Аризачи томонидан жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича 4.548.431.024,59 сўм қарзи мавжудлиги аниқланган. Қарздор ўзининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятини асоссиз равишда бажармаганлиги сабабли, аризачи Тошкент вилояти солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомилга кўра банкрот деб топишни ва қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 июлдаги ажрими билан Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига тугатиш бошқарувчисини тайинлаш учун номзод кўрсатиш вазифаси юклатилган. Суд мажлисида қарздор вакили иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси унинг манзилига юборилган. Бироқ, қарздор ўзининг манзилида йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 129-170-моддасига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлигини, ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундиришни имкони бўлмаганлигини, Мажбурий ижро 1 бюроси томонидан солиқ органи қарорлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига кўра, ижросиз қайтарилиб, ижро ишини юритиш тамомланганлигини маълум қилиб, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни ва қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вазифасига 2-тоифали суд бошқарувчи Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовични тайинлашни сўради. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамияти 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти ихтисослашмаган улгуржи савдодан иборат бўлган. Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, судга мурожаат қилиш куни ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 4.548.431.024,59 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастурий маълумотларга кўра, қарздорнинг ҳисоб варақасига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2)да 4.575.016.525,99 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка 2 мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши бўйича Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлимининг қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжатлари ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан номзоди тақдим қилинган иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Б.Нуруллаевни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 2023 йил 10 ноябрь кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. 3 Қарздор “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Нуруллаев Бехзодилла Шавкатович қарздор “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: - қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); - кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат- 1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой); - қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун); - кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судга жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. “Farenergy Trade” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи, Тошкент вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4