Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/5194 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FERGANA IMRON PLAST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Фарғона сув таъминот масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1159563 Claim ID 3542115 PDF Hash ce3681aa7d490669... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 238-моддаси ФК 238 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
суд ИПКнинг 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 9 август 4-1501-2304/5194-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили И.Мамажонов (жамият раҳбари), У.Машрабов (жамият ҳисобчиси), жавобгар вакили А.Джалалов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «Фарғона сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар Фарғона вилоят ҳудудий даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясининг жавобгар «Фарғона сув таъминот» МЧЖ корхонаси томонидан 300 мм ўлчамдаги жами узунлиги 150 м ер ости катта марказий қувирларини даъвогар «FERGANA IMRON PLAST» МЧЖ худудидан олиб қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириши учун мажбурият юклаш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Фарғона сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар Фарғона вилоят ҳудудий даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясининг жавобгар «Фарғона сув таъминот» МЧЖ корхонаси томонидан 300 мм ўлчамдаги жами узунлиги 150 м ер ости катта марказий қувирларини даъвогар «FERGANA IMRON PLAST» МЧЖ худудидан олиб қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириши учун мажбурият юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, судга ариза тақдим қилиб, даъво аризасида жамият ҳудудидан ўтган 300 мм ўлчамдаги узунлиги 150 метр ер ости марказий қувурларини жамият ҳудудидан олибчиқишни эмас, балки уни таъмирлаш сўраганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги боис даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар Фарғона вилоят ҳудудий даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясидан вакил иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида қатнашган қўшимча жавобгар вакили тақдим қилинган ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд тарафлар вакиллари кўргазмасини тинглаб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича” доимий ҳакарактдаги кимиссиясининг 2018 йил 14 февраль кунги далолатномасига асосан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 февраль кунги 187-сонли қарори билан «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамиятига собиқ Фарғона механика заводи ҳудудидан 6 000,0 кв.м. ер майдони ажратиб берилган. Сўнгра «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамияти ушбу объектда “Полиэтилен пакетлар” ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиши бошланган. Қурилиш ишларини бошлаш учун тегишли ташкилотлардан, чунончи Фарғона шаҳар давлат санитарияэпидемиология назорат марказининг қурилишга қарши эмаслиги ҳақида 2018 йил 24 февраль кунги 534-сонли хати, Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишбошқармасининг 2018 йил 19 апрель кунги хулосаси, Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУКнинг 2018 йил 24 апрель кунги 993-сонли, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг 2018 йил 25 апрель кунги 908-8-сонли ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининиг 2018 йил 23 апрель кунги 2112-сонли техник шартлари олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 672-сонли ва 2018 йил 12 декабрдаги “Фарғона вилояти қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 1007-сонли қарорига ҳамда Фарғона вилоят “Махсус иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий кенгашининг 2019 йил 18 апрелдаги 32-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамиятига собиқ Фарғона механика заводи ҳудудидан танлов асосида 6 000,0 кв.м. ер майдони ажратиб берилган. Шундан сўнг «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамияти ва Фарғона вилоят ҳудудий даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси ўртасида 2022 йил 5 январь куни “Ер участкасини узоқ муддатли ижрага бериш тўғрисида” 98-сонли шартнома имзоланган. Ушбу шартномага 2023 йил 4 январь куни 98/1-сонли қўшимча келишув киритилган. Ушбу ҳудудда «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамияти томонидан “Полиэтилен пакетлар” ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Даъвогар даъво аризасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ташкилотлардан рухсатнома олганлиги, Фарғона вилоят ҳудудий даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси билан 2022 йил 5 январь куни тузилган 98-сонли шартноманинг 3.4-бандида ижарага берувчи коммунал-мухандислик тармоқларининг тегишли коммунал идоралар билан биргаликда узлуксиз ишлашини таъминлаш мажбуриятини олганлиги, ҳозирги кунга қадар “Полиэтилен пакетлар” ишлаб чиқариш лойиҳасини 12 млрд.сўмдан ортиқ шахсий маблағ сарфлаб, биринчи лойиҳани ишга туширгани, иккинчи лойиҳа учун қўшимча бино-иншоотлар қуориб битказганлиги, ушбу бино ер ости қисмида 300 мм.ли ичимлик суви ўтганлиги, ушбу қуву авария ҳолатига келиб қолганлиги, шаҳар сув таъминоти корхонасига бир неча маротаба мурожаат қилганлиги, ижобий натижа бўлмаганлиги боис жавобгарларга нисбатан даъво аризасини киритиб, жавобгар «Фарғона сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти томонидан 300 мм ўлчамдаги узунлиги 150 метр ер ости қувурини қайта таъмирлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд даъвогарнинг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар жавобгар «Фарғона сув таъминот» масъулияти чекланган жамияти томонидан 300 мм ўлчамдаги узунлиги 150 метр ер ости қувурини қайта таъмирлаш мажбуриятини юклаш учун қонунда ёки шартномада жавобгарнинг ушбу мажбуриятини олганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Иш ҳужжатларида Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУКнинг 2018 йил 24 апрель кунги 993-сонли техник шарти Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 февраль кунги 187-сонли қарорига асосан берилган бўлиб, ушбу техник шартнинг 3-бўлимида оқава сув тармоғи лойиҳа асосида уланиши, буюртмачи томонидан тайёрланган ичимлик сув лойиҳа смета ҳужжатлари Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК билан келиши шартлиги ҳамда бир нусҳасини сув ташкилотига бериши, акс ҳолда ушбу лойиҳа смета ҳужжати келишилмаган ҳисобланиши кўрсатилган. Қолаверса, даъвогарга ажратилган 6 000,0 кв.м. ер майдони Фарғона шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 февраль кунги 187-сонли қарори асосида эмас, балки Фарғона вилоят “Махсус иқтисодий зона ва кичик саноат зоналари” Маъмурий кенгашининг 2019 йил 18 апрелдаги 32-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан ажратиб берилган бўлиб, даъвогар Маъмурий кенгаш қарори асосида тегишли ташкилотлардан қайта рухсатнома ва хулосалар олиши керак эди. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантирмасликни лозим топди. Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда даъвогар томонидан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар «FERGANA IMRON PLAST» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов