Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2328/2284 Дата решения 09.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" АТ Ответчик / Подсудимый REAL TEX TASHKENT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150132 Claim ID 3435561 PDF Hash 258ea696bf4facc8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 11 665 символов
4-1001-2328/2284-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья .Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 9 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Асакабанк” акциядорлик жамиятидан вакиллар Т.Уралов (2023 йил 4 январдаги 20-05/26-сонли ишончнома асосида), А.Аскархонов (2023 йил 23 апрелдаги 20-05/13-сонли ишончнома асосида) И.Якубов (Ишончномасиз), “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Х.Бахтиёров (2023 йил 5 январдаги 05/01-сонли ), Д.Пулатов (2023 йил 27 июлдаги ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида “Ko’kcha Tekstil” масъулияти чекланган жамияти (ҳозирги номи “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти) ҳисобидан 1 870 503 Евро муддати ўтган асосий қарз, 343 066,40 Евро муддати ўтган фоиз, 31 615 654 Евро муддати келмаган асосий қарз ва 110 465,32 евро муддати келмаган фоиз, жами 33 939 688,72 Евро миқдорида кредит қарздорлик ундириш, ундирувни қарздорга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори устидан “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) Тошкент филиали ва “Ko’kcha Tekstil” масъулияти чекланган жамияти (ҳозирги номи “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти) (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 8 сентябрда 201812/01-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра банк жавобгарга асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 24 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 44.205.100 евро миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса белгиланган тўлов графиги асосида кредит ва фоиз тўловларини амалга ошириб бориш мажбуриятини олган. Аниқланишича, шартномага тарафлар ўртасида имзоланган 2020 йил 15 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишувга мувофиқ қарздорнинг номи “Ko’kcha tekstil” масъулияти чекланган жамиятидан “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган: - 12.09.2018 йилдаги гаров шартномасига асосан кредит эвазига сотиб олинадиган тарафлар ўртасида 31.627.680 еврога баҳоланган текстиль ускуналари; - 07.03.2019 йилдаги гаров шартномасига асосан 22.432.402,98 еврога баҳоланган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бешқайрағоч кўчаси, 2уй манзилида жойлашган кўчмас мулк (фабрика) гаровга олинган. Шартноманинг 6.4-бандида қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг 1-иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш белгиланган. Кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва қарзни қайтариш жадвали мунтазам бузилиб, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги важлари билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ҳисобидан 1 870 503 Евро муддати ўтган асосий қарз, 343 066,40 Евро муддати ўтган фоиз, 31 615 654 Евро муддати келмаган асосий қарз ва 110 465,32 евро муддати келмаган фоиз, жами 33 939 688,72 Евро миқдорида кредит қарздорлик ундириш, ундирувни қарздорга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогарнинг фойдасига 1 870 503 Евро муддати ўтган асосий қарз, 166 799,22 Евро муддати ўтган фоиз, 31 022 635 Евро муддати келмаган асосий қарз, 110 465,32 Евро муддати келмаган фоиз, жами 33 170 402,54 Евро миқдорида кредит қарздорлик ва 30 000 сўм почта харажати ундирилган ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратилган, шунингдек, республика бюджетига қарздор ҳисобидан 8 254 858 606,04 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти рад қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларининг давлат божи ундириш қисмидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарорининг давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятни қаноатлантиришни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарорининг давлат божи ундириш ҳақидаги қисмини ўзгартиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятини рад этиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгаранинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Аниқланишича, даъво аризасида билдирилган жами 33 939 688,72 Евро миқдоридаги мулкий талаб биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан банк фойдасига жами 33 170 402,54 Евро миқдорида кредит қарздорлик, шу билан бирга жавобгардан республика бюджетига 8 254 858 606,04 сўм давлат божи ундирилган. Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига кўра, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олдисотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Маълум бўлишича, мазкур иш бўйича даъво аризаси даъвогар томонидан 2023 йил 12 январь куни судга тақдим этилган. Яъни ҳаракатлар амалга оширилган сана 2023 йил 12 январь ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкнинг 2023 йил 12 январь кунидаги 1 евронинг сўмга нисбатан қиймати 12.161,07 сўмни ташкил этган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан жавобгардан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 8.254.858.606,04 (33.939.688,72*12.161,07*2%) сўм давлат божи ундириш ҳақида асосли хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда суд харажатларини ундириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Жавобгарнинг шикоятда суд томонидан ундирилган давлат божи Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк томонидан 2023 йил 17 март кунидаги евронинг сўмга нисбатан курсидан баланд эканлиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки, иш бўйича даъво аризаси даъвогар томонидан судга 2023 йил 12 январь куни этилган бўлиб, ҳаракатлар 12 январда амалга оширилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд қарорини давлат божи ундириш қисмларини ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, кассация шикояти суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисмига нисбатан берилганлиги боис, жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори ўзгаришсиз, “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Real Tex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов