← Назад
Решение #510729 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 989 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 861 символов
4-1001-2210/45884-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни
кўрган судья О.Гулямова
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи
судья
А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья
Б.Исрайлов
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
йил 8 август
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида,
“Mobis” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Ботиров
(2022
йил
20 октябрдаги 01-08/41-сонли ордер ва 2022 йил 10 октябрдаги
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Bahtishod
Paradise” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Mobis” масъулияти чекланган жамиятидан 51 935 500 сўм
зарар
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
юзасидан
юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30
январдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Bahtishod Paradise” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2021 йил 12
октябрда ўтказилган (баённома №ОА1408-059696) электрононлайн аукционда 2007 йилда ишлаб чиқарилган, “HyundaiSonata” русумли, давлат рақами 01 996 КСА автотранспорт
воситасини (бундан буён матнда автомобиль деб юритилади)
сотиб
олган,
ушбу
транспорт
воситаси
2021
йил
26 октябрдаги қарор ва далолатнома орқали МИБ Чилонзор
туман давлат ижрочиси томонидан даъвогарга топширилган.
Автомобилнинг
двигатели
таъмирталаб
ҳолатда
бўлганлиги сабабли даъвогар раҳбари Б.Усманов двигателни
таъмирлаш учун “Mobis” масъулияти чекланган жамиятига
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) қарашли бўлган
“HYUNDAI-KIA” автосервиси автослесарлари билан оғзаки
келишиб, керакли эҳтиёт қисмлар даъвогар томонидан
автосервисга етказиб берилган ва 2021 йил 10 ноябрда
автомобиль двигатели таъмирланиб, кузовга ўрнатилган.
Автомобиль двигатели компьютер программаси орқали
текширилиши лозимлиги сабабли, даъвогар раҳбари Б.Усманов
ушбу куни автомобилни автосервисдан ҳайдаб чиқиб,
Нурафшон кўчасидаги “Авторитет” автосервисига олиб борган,
вақт кеч бўлганлиги учун уни мазкур автосервисга қарашли
автомобилларни тўхташ жойида қолдириб кетган. Автомобиль
двигателини компьютер орқали текширувчи мутахассислар
“Авторитет” автосервисида эмас, балки Чиғатой Оқтепа
автосервисида эканлиги сабабли Б.Усманов эртаси 2021 йил 11
ноябрь куни автомобилни “Авторитет” автосервисидан олиб
кетиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Янги шаҳар
маҳалласи, Кўкча Дарбоза кўчасида бошқариб кетаётганида
Чиғатой Оқтепа массивига етмасдан “Дийдор” чойхонаси
қаршисида автомобилнинг олд двигатель қисмида ёнғин содир
бўлган.
“MASTER ESTIMATION” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган 2022 йил 19 январдаги баҳолаш
ҳисоботига кўра, ёнғин натижасида автотранспорт воситасига
51 935 500 сўм миқдорда зарар етказилган.
Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 51 935 500 сўм зарарни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 октябрдаги ажрими билан “MASTER
ESTIMATION” МЧЖ ва 2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25
ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 51
935 500 сўм зарар ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, унда қарорни бекор қилиш ва
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, апелляция
суди ишни бир томонлама кўрганлиги, экспертиза хулосасида
ва ИИВ ёнғин хавфсизлик ходими ёнғин ўчоғи автомобиль
двигатель қисми эканлигини тасдиқлаган бўлса-да, апелляция
инстанцияси автомобилни суғурта қилмасдан бошқарганлик
учун жавобгарнинг айби йўқ деб топганлиги, биринчи
инстанция судида жавобгар ходими 700 АҚШ долларига
гаплашганлиги ва олдиндан 500 АҚШ долларини корхона
таъсисчиси Ш.Исхаковнинг қўлига менежер билан бирга
берганлигини
тасдиқлаганлиги,
бу
ҳолатга
суд
баҳо
бермаганлиги, жавобгар ходими В.Ким томонидан электроника
қисмлари
уланиб
ўрнатилганлиги
ва
двигателни
ўт
олдирганлиги, бироқ судда В.Ким двигателни механик
жиҳатдан
таъмирлаганлиги,
электроника
унинг
мутахассислиги эмаслиги важларини билдирганлиги, аслида
автосервисдаги Александр даъвогарга автомашинани тўлиқ
тайёр бўлганлиги ва фақат компьютердан хатоларини ўчириб
ташлаш кераклигини маълум қилиб, қолган жойлари соз
ҳолатда эканлигини айтиб унга топширганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб,
автомашина
двигатели
“Mobis”
МЧЖ
устахонасида
тамирланиб, двигатель яхши ишламаганлиги сабабли уни
дастурловчи устага кўрсатиб текширтириб олиш, устага
эвакуваторда олиб бориш айтилганлиги, эртаси куни машина
эгаси уни ҳайдаб олиб кетганлиги, ёнғин чиққанлиги ҳолати
бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши
қўзғатишни рад қилинганлиги, экспертиза хулосасига кўра
ёнғин ёнилғи узатиш тизимидаги носозлик сабабли вужудга
келганлиги аниқланганлиги, ёнғин келиб чиқишида жавобгар
ёки унинг ходимларининг айби мавжуд эмаслигини билдириб,
шикоятни рад қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари судда
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи
шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини
тинглаб
ва
кассация
шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 989-моддасига мувофиқ,
юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим)
мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни
қоплайди.
ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди автомобилнинг
ёнилғи узатиш тизимида вужудга келган носозликлар
жавобгарнинг ишчи (лари) томонидан автомобилнинг мотор
қисми нотўғри ўрнатилганлиги оқибатида вужудга келганлиги
ва ушбу таъмирлаш ишлари айнан жавобгарга тегишли бўлган
устахонада амалга оширилганлиги, бунинг натижасида
даъвогарга баҳолаш ҳисоботига мувофиқ зарар етказилганлиги,
шу сабабли даъвогарга 51 935 500 сўм етказилган зарар учун
жавобгар жавоб бериши лозимлиги тўғрисида хулоса қилиб,
зарарни жавобгардан ундиришни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция
судининг тўхтами билан келишмай, жавобгарнинг ҳаракатлари
(автомобиль двигателини таъмирлаш ишлари) ва келиб чиққан
оқибат
(ёнғин)
ўртасида
сабабий
боғланиш
йўқлиги,
ўтказилган суд ёнғин-техникавий экспертизаси хулосасида
ёнғин автомобилнинг ёнилғи узатиш тизимида вужудга келган
носозлик натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилганлиги,
хулосанинг тадқиқот қисмида автомобиль ҳаракат вақтида
силтаб юрганлиги ва бирданига тезланиш бўлмаганлиги, бу эса
ёнилғи тизимида муаммолар мавжудлиги, бу тизимни бевосита
автомобиль компьютери бошқаришини назарда тутган ҳолда,
ёнилғи тизимида техник носозлик вужудга келиб ёнганлиги
аниқланганлиги, шунингдек жавобгар ходими (автослесарь)
томонидан
автомобиль
эвакуваторда
олиб
кетилиши
лозимлиги, чунки унинг двигатели яхши ишламаётганлиги,
шунинг учун уни компьютер диагностикасидан ўтказиш
кераклигини билдирганлиги, даъвогар раҳбарининг номига
автомобилнинг техник паспорти расмийлаштирилмаганлиги,
суғурта полиси берилмаганлигига эътибор берилмаганлигини
кўрсатиб ўтган.
Зарар
етказганлик
учун
фуқаролик
ҳуқуқий
жавобгарликка тортиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги
ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлиши шарт:
а) зарар етказилганлиги (мавжудлиги);
б)
зарар
етказувчи
шахс
ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги)нинг ҳуқуққа
хилофлиги;
в) етказилган зарар билан ҳуқуққа хилоф қилмиш ўртасида
сабабий
боғланиш;
г) зарар етказувчи шахснинг айби ёки зарар етказувчи
шахс
хаттиҳаракатларини
назорат
қилиш
мажбурияти
юкланган шахснинг айби.
Мазкур
ҳолатда
автомашина
двигателининг
таъмирланганлиги ва ёнғин келиб чиққанлиги ўртасидаги
сабабий боғлиқлик мавжудлиги тегишли далиллар билан
исботланмаган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза
маркази давлат экспертининг 2023 йил 23 ноябрдаги
хулосасида ёнғин автомобилнинг ёнилғи узатиш тизимида
вужудга келган носозлик натижасида келиб чиққанлиги
кўрсатилганлиги ҳолати ёнғиннинг жавобгар ходимлари
томонидан двигательнинг носоз таъмирланганлиги оқибатида
келиб чиққан деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Эксперт В.Мирзаев судда ўз тушунтиришларида ўз
хулосасини тўғри деб ҳисоблаб, ёнғин автомобилнинг ёнилғи
узатиш тизимида вужудга келган носозлик натижасида келиб
чиққанлиги, ёнилғи узатиш тизимидаги шланг қисми
ёнганлигини билдирган.
Юқоридагиларга
асосан
апелляция
инстанцияси
даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб рад қилиш тўғрисида
қонуний тўхтамга келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ
даъвогар вакили ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини
далиллар асосида исботлай олмади.
Даъво аризасида ва ишдаги бошқа ҳужжатларда
автомашинани соз ҳолатга келтириш учун 8 000 000 сўмга
келишиб, ушбу пул берилганлиги баён қилинган, бироқ
биринчи ва апелляция инстанцияларида на даъвогар, на бошқа
шахс томонидан иш ҳақи АҚШ долларида келишилганлиги ва
тўлов АҚШ долларида амалга оширилганлиги тўғрисида
маълумотлар берилмаган. Шунга кўра судлов ҳайъати
даъвогарнинг жавобгар ходими чет эл валютасида иш ҳақини
олганлиги билан боғлиқ тушунтиришларига судлар баҳо
бермаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди.
Шунингдек, кассация шикоятида жавобгар ходими В.Ким
томонидан электроника қисмлари улаб ўрнатилганлиги ва
двигателни ўт олдирганлиги, автосервисдаги Александр исмли
уста автомашинани тўлиқ тайёр бўлганлигини унга маълум
қилиб, фақат компьютердан хатоларини ўчириб ташлаш
кераклиги, автомашинанинг қолган жойлари соз ҳолатда
эканлигини айтганлиги тўғрисида важлар келтирилган бўлсада, ёнғиннинг келиб чиқиши жавобгар ходимларининг
двигателни
нотўғри
таъмирлаганлиги
ёки
усталарнинг
ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида келиб чиққанлиги
аниқланмаганлиги сабабли ушбу важлар билан ҳам келишиб
бўлмайди.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан даъвогар томонидан кассация шикояти
беришда ихтиёрий тўланган 260 000 сўм давлат божини унинг
зиммасида қолдириб, кассация инстанцияси учун қўшимча
260 000 сўм давлат божи даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
7
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори ўзгаришсиз,
“Bahtishod Paradise” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Bahtishod Paradise” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан кассация инстанцияси учун республика бюджетига
260 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
Ш.Мирзахакимов
Б.Исрайлов