← Назад
Решение #510739 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
17 221 символов
4-1204-2201/1181-сонли иқтисодий иш
ишни кўрган
Биринчи инстанцияда
судья – Н.Сангиров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Рахимов
Кассация инстанциясида
маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 8 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари
Б.Исрайлов
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида, Сирдарё вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ш.Жўрақулов (2023 йил 1
апрелдаги ишончнома асосида), “APK OQOLTIN” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари Р.Сайдуллаев (2023 йил 8
августдаги 01-803-сонли ишончнома асосида), У.Султонов (2023
йил
3 мартдаги 01-40-сонли ишончнома асосида), У.Абдувалиев (2023
йил
26 июлдаги 01-99-сонли ишончнома асосида) ва Ф.Мавланов (2023
йил
26 июлдаги 01-98-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Сирдарё вилояти Оқолтин туман кенгаши (даъвогар “Абдукарим
Сояқул” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “APK
OQOLTIN” масъулияти чекланган жамиятидан 120 454 180 сўм
устама тўлови ва 11 563 601 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Оқолтин туман ҳокимининг 2021 йил 8 январдаги туманда
супер элита, элита ва авлодли уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига
эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида ўтказиладиган тендер
танловини ўтказиш тўғрисида 3-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан ўтказилган танлов натижаларига кўра
ҳамда туман танлов комиссиясининг 2021 йил 23 февралдаги
01/05-3-сонли йиғилиш баённомасига асосан “Абдукарим Сояқул”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер
хўжалиги деб юритилади) танлов ғолиби деб топилиб, 2022 йил
ҳосили учун уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари
рўйхатига киритилган ва рўйхат тасдиқланган.
Танлов комиссия аъзоларидан бири сифатида “APK OQOLTIN”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
МЧЖ деб юритилади) корхонанинг раҳбари А.Ибодуллаев ҳам
иштирок этган ва танлов баённомасини имзолаган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10
мартда тузилган пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 195-сонли
контрактация шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 18,0 га ер
майдонидан
“Бухоро
102”
навли
59,2 тонна пахта хом-ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса
келишилган тартиб ва миқдорда тўловларни амалга ошириши
лозим бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарга пахта хом-ашёсининг харид
нархи бир тоннаси учун 6 020 006 сўм белгиланган ҳолда етказиб
берилган.
2021 йил ҳосилидан асосий фонд ҳисобига уруғлик пахта
тайёрлаш мақсадида ғўза майдонларида ўтказилган апробация
натижалари якунига кўра тузилган далолатномада даъвогарнинг
пахта экилган майдонида ўтказилган апробация натижаси бўйича
навдорлик 98 % ни ташкил этганлиги, кутилаётган уруғлик пахта
хом-ашёси 40,5 тоннани ташкил этиши қайд этилган. Мазкур
апробация далолатномаси жавобгар вакили С.Бобонов томонидан
тасдиқланган.
Сирдарё
вилояти
Қишлоқ
хўжалиги
бошқармаси
ва
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
вилоят бошқармасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 39/116-сонли
қўшма баёни ҳамда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК
Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган
режада даъвогар Оқолтин тумани бўйича 2021 йил ҳосилидан 40,5
тонна асосий фонд ҳисобига “Бухоро 102” навли R2 авлодли
уруғлик пахта маҳсулоти топширилиши белгиланган.
Даъвогар 2021 йил ҳосили ҳисобидан жавобгарга 40,018
тонна “Бухоро 102” навли R2 авлодли уруғлик пахтани топширган.
Уруғлик пахтани қабул қилиш ҳақида тузилган юк хатлари ва
қабул квитанцияларига мувофиқ жавобгар даъвогардан пахта хомашёсини уруғлик учун қабул қилиб олганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
2 январдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган “Республика
ҳудудларида
пахта-тўқимачилик
ишлаб
чиқариши
ва
кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом-ашёси
етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
(бундан
буён
матнда
Низом
деб
юритилади)
14-бандига кўра, уруғлик пахта хом-ашёсига қонун ҳужжатларига
асосан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган
уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
(O’zDSt-663-2017
“Уруғлик
чигит.
Техникавий
шартлар”)
талабларига мос бўлганда, пахта хом ашёси қийматига нисбатан
супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, I авлод (R1)
учун 75 фоиз, II авлод (R2) учун 50 фоиз ва III авлод (R3) учун 25
фоиз миқдорида устамалар ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 15-бандида устамалар харажати
тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилиши ва икки босқичда
ҳисоб-китоб амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга қабул қилинган
уруғлик пахта маҳсулоти учун устама тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг
қарздорликни
тўлаш
юзасидан
юборган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Сирдарё вилояти Оқолтин туман кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида
жавобгардан етказиб берилган 50,337 тонна уруғлик пахта хомашёси учун шартномада келишилган пахта хом-ашёси харид
қийматидан келиб чиқиб, 120 454 180 сўм устама тўлови ва 11 563
601 сўм пеня ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26
декабрдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризаси
қисман
қаноатлантирилиб,
даъвогар
фойдасига
жавобгар
ҳисобидан 120 454 180 сўм устама тўлови суммаси ундирилган,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг “Жавобгар “APK OQOLTIN” унитар корхонасидан “Абдукарим
Сояқул” фермер хўжалиги фойдасига 120 454 180 сўм асосий қарз
ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин” қисми – “Жавобгар
“APK OQOLTIN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Абдукарим Сояқул” фермер хўжалиги фойдасига 60 227
150 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин” – деб ўзгартирилган. Ишни биринчи
инстанцияда
кўрганлик
учун
жавобгар
“APK
OQOLTIN”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 204 543 сўм давлат
4
қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг
кассация
шикоятида
қуйи
инстанция
судларининг
қарорини
бекор
қилиб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Бунга асос қилиб, кассация
шикоятида даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хомашёси заҳира фонди ҳисобига қабул қилинганлиги, даъвогар билан
уруғлик пахта хом-ашёсини етиштириш бўйича шартнома
тузилмаганлигини, Оқолтин тумани бўйича “Бухоро 102” навли
уруғ экилмаганлиги, шу боис, заҳирага олинган “Бухоро 102” навли
уруғлик сотилмаганлиги, судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, қуйи инстанция судларининг
қарорларини
бекор
қилишни
ва
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Кенгаш вакили кассация шикояти асоссизлиги, апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
қонуний
қарор
қабул
қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогардан вакил суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни
даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15
июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд
томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган
талабларга
риоя
этмаслик
ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда биринчи инстанция
суди жавобгар томонидан даъвогарга устама тўлаб берилиши
лозимлиги ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, лекин устама
миқдорини ҳисоб-китоб қилишда янглишиб, даъвонинг устама
ундириш
ҳақидаги
қисмини
қисман,
яъни 172 404 225 сўм миқдорида қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Хусусан, биринчи инстанция суди Низом 16-бандининг “б”
кичик бандида белгиланган тўлов тартибига қай даражада риоя
этилганлиги, иккинчи босқичдаги ҳисоб китобни амалга ошириш
учун
уруғлик
чигит
жавобгар
томонидан
реализация
қилинганлиги ҳолатлари ўрганилмаган.
Ваҳоланки Низом 16-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ,
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда –
топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган
устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта
хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда - уруғлик чигит
экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми
100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг
таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида
қолдирилиши кўрсатиб ўтилган.
Даъво аризасида кўрсатилган тартибда, даъво талабидан
четга чиқмаган ҳолда, шартномада келишилган пахта хом-ашёси
харид қийматидан келиб чиқиб 1 тонна уруғлик пахта хомашёси
учун тўланиши лозим бўлган устаманинг миқдори 3 010 003
сўмдан ҳисобланганда, даъвогар томонидан топширилган 40,018
тонна уруғлик учун жавобгар томонидан жами 120 454 300 сўм
устама ҳисобланиши ва биринчи босқичда ушбу сумманинг 50%
яъни 60 227 150 сўм тўлов амалга оширилиши лозим бўлган.
Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан уруғлик 2022 йил
ҳосили учун реализация қилинганлигини тасдиқловчи далиллар
мавжуд эмас.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома
ва далолатномага кўра, жавобгар томонидан 2022 йил ҳосили учун
“Бухоро 102” навли уруғлик экилмаган, 2022 йил 10 апрелда
расмийлаштирилган далолатномада эса “Бухоро 102” навли
уруғлик эҳтиёж бўлмаганлиги боис, техник чигит тоифасига
ўтказилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси жавобгарнинг
уруғлик асосий фондга эмас, балки заҳира фондига қабул
қилинганлиги, шу боис устама тўланмаслиги, ҳамда уруғлик
етказиб бериш ҳақида шартнома тузилмаганлиги ҳақидаги
важларини асоссизлигини аниқлаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига фақат биринчи босқичда тўланиши лозим бўлган
устама миқдори ундирилиши лозимлиги ҳақида тўғри хулосага
келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2007
йил
14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, 2007
йил 02 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Молия
Вазирлигининг 89-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлигининг 3/11-сон қарори билан тасдиқланган
“Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга
асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3бандида “Уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фондини
етиштирувчи хўжаликлар “Супер элита, элита ва кейинги
авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш
учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
низомга”га (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1551 — Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўплами,
2006 йил, 11-сон, 88-модда) мувофиқ танлов асосида аниқланади”
деб белгиланган. Фермер хўжалиги уруғлик пахта хомашёсини
етказиб бериш бўйича асосий фондни етиштирувчи хўжаликлар
танловида ғолиб бўлган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан етказиб берилган уруғлик
пахта хом-ашёсини заҳира фонди ҳисобига олиши учун эса ҳеч
қандай қонуний асослар мавжуд бўлмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида уруғлик пахта хом-ашёсини
етказиб бериш бўйича алоҳида шартнома тузилмаган бўлса-да,
лекин тарафлар айнан уруғлик пахта хом-ашёсини етказиб бериш
бўйича ўзаро ҳуқуқий муносабатларга киришган. Бу ҳолатлар иш
ҳужжатларидаги танлов баённомаси, апробация далолатномаси,
юк хатлари, қабул квитанциялари билан тасдиқланади.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун
ҳужжатлари
нормаларини
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
203-сон
Пленум
қарорининг
8-банди еттинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, агар
тарафларнинг
шартномавий
ҳуқуқий
муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган
товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Даъво аризасида тарафлар ўртасида пахта хом-ашёси етказиб
бериш ҳақида тузилган шартноманинг 5.3-бандига асосланиб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 11 563 601 сўм пеня
ундириш сўралган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида уруғлик пахта
хом-ашёсини
етказиб
бериш
ҳақида
алоҳида
шартнома
тузилмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг неустойка ундириш
ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал
қилув қарорининг ушбу қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида
билдирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда,
ҳал қилув қарорининг жавобгардан фермер хўжалиги фойдасига
120 454 180 сўм асосий қарз ундириш қисмини 60 227 150 сўмга
ўзгартирган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва
апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги,
ҳал
қилув
қарорида
баён
қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
биноан
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация
шикоятини
қаноатлантиришни
рад
этишни,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкаларида иқтисодий
судларга бериладиган апелляция, кассация тартибида берилган
шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун
аризалар берилганда тўланадиган ставканинг эллик фоизи
миқдорида давлат божи тўланиши белгиланганлиги, жавобгар
шикоятда суд қарорларини тўлиқ бекор қилишни сўраганлиги
сабабли жавобгардан кассация инстанцияси суди учун 115 627 сўм
давлат божи ундирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ
тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга
асосан
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“APK
OQOLTIN”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“APK
OQOLTIN”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
республика бюджетига 115 627 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов
Ш. Мирзахакимов