← Назад
Решение #510933 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 299 | — | law | |
| даъвогарнинг даъво талабини ФК | 299 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 242 символов
4-1001-2203/60730-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни
кўрган судья Ш.Ахроров
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи
судья
Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида
маърузачи судья
Б.Исрайлов
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
йил 8 август
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида,
“Автойўлинвест”
агентлиги
вакили Ш.Уринов (ишончномага асосан), “Микрокредитбанк”
АТБ вакили А.Нажимов ва А.Юлдашев (ишончномага асосан),
“Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонаси вакили
Ш.Рахманов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар
Автомобиль
йўллари
қўмитаси
тарсарруфидаги
“Автойўлинвест” агентлигининг жавобгар “Микрокредитбанк”
АТБдан 1 500 000 000 сўм кафолат суммасини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси ва жавобгар “Микрокредитбанк”
АТБнинг шартномани ва банк кафолатини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги қарши даъво аризас бўйича юритилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13
апрелдаги қарори устидан “Микрокредитбанк” АТБ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Қашқадарё вилоят
суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
2014 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги
ҳузуридаги
Республика
йўл
жамғармаси
(Буюртмачи) ва “Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий
корхонаси
(Пудратчи)
ўртасида
“4Р-87
Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш”
лойиҳаси доирасида йўл қурилиш ишларини амалга ошириш
бўйича
R4R87GCHK/01-L2-сонли пудрат шартномаси ва шартномага 5
та қўшимча келишувлар тузилган бўлиб, уларга асосан
пудратчи 2022 йил 1 июлга қадар йўл қурилиш ишларини
амалга ошириб, буюртмачига топшириш мажбуриятини олган.
“Микрокредитбанк” АТБ (Банк) ва “Истиқлол йўл қурилиш
таъминот” хусусий корхонаси (Принципиал) ўртасида 2020 йил
21 июлда банк кафолати бериш бўйича 967-сонли шартнома
имзоланган.
Ушбу
шартноманинг
1.1-бандига
кўра
Банк
Принципиалнинг мурожаатига асосан 4 839 107 244 сўмлик 4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлининг 53-63 километрида
реконструкцияси бўйича қолган ишлар ҳажмини қайта ҳисобкитоб қилиш натижасида шартнома суммаси ошганлиги
сабабли 4 839 107 244 сўм миқдорида қўшимча аванс олиш
учун 1 йил муддатга, яъни 2021 йил 20 июлигача банк
кафолати бериш мажбуриятини олган.
Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ (Банк) ва “Истиқлол
йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонаси (Принципиал)
ўртасида
2020
йил
15 октябрда банк кафолати бериш бўйича 948-сонли шартнома
имзоланган.
Ушбу
шартноманинг
1.1-бандига
кўра
Банк
Принципиалнинг мурожаатига асосан “4Р-87 Ғузор-ЧимКўкдала автомобиль йўлини реконструкция ишлари бўйича
тузилган 2014 йил 22 августдаги R4R87GCHK/01-L2-сонли
шартномага 2020 йил 25 февралдаги 3-сонли қўшимча
келишувга асосан қолган ишлар ҳажмининг жорий нархларда
қайта ҳисоб-китоб қилиш натижасида шартнома суммаси
75 593 357 325 сўм ошганлиги сабабли шартномани бажариш
мақсадида шартнома суммасининг 2 фоизи, яъни 1 500 000 000
сўм
миқдорида
2022
йил
27 декабргача бўлган муддатда банк кафолатини беришни
зиммасига олган.
Банк томонидан Пудратчига 2020 йил 15 октябрда 1604/2968-сонли банк кафолати тақдим этилган ва банк
кафолатига кўра, агар пудратчи шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган тақдирда банк кафил сифатида
буюртмачининг биринчи ёзма талабига биноан 1 500 000 000
сўм тўлаш мажбуриятини олган.
Пудратчи
ўзининг
шартномавий
мажбуриятларини
бажармаганлиги учун “Автойўлинвест” агентлиги (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) банк кафолати бўйича
тўловни амалга оширишни сўраб “Микрокредитбанк” АТБ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га бир неча бор
мурожаат қилган.
Жавобгар асоссиз важлар билан тўловни амалга
оширишни рад этганлиги сабабли даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 500 000 000 сўм
кафолат суммасини ундиришни сўраган.
Кейинчалик, Банк даъвогар ва қўшимча жавобгар
“Истиқлол йўл қурилиш таъминот” хусусий корхонаси
(Пудратчи)га нисбатан қарши даъво аризаси билан судга
мурожаат
қилиб,
унда
2020
йил
21
июлдаги
967-сонли банк кафолатини бериш бўйича шартномани ва 2020
йил
15 октябрдаги 16-04/2968-сонли банк кафолатини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Суднинг
2023
йил
5
январдаги
ажрими
билан
жавобгарнинг қарши даъво аризаси иш юритишга қабул
қилинган.
Жавобгар қарши даъво предметига ўзгартириш киритиш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиб, унда Банк ва
пудратчи ўртасидаги 2020 йил 15 октябрдаги банк кафолати
бериш бўйича 948-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 январдаги ажрими билан
жавобгарнинг қарши даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга
қабул қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10
январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгарнинг қарши
даъво талаби қисман қаноатлантирилган, тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 15 октябрдаги кафолат бериш бўйича 948сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган, банк кафолатини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш
юритиш тугатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан ҳал қилув
қарори
бекор
қилиниб,
даъвогарнинг
даъво
аризаси
қаноатлантирилган, Банкдан даъвогар фойдасига 1 500 000 000
сўм кафолат суммаси ундирилган. Банкнинг қарши даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогарнинг
апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб, Банк томонидан
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда қарорни бекор
қилиш ва ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Бунга асос қилиб шикоятда, банк кафолатини Қашқадарё
вилоят минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари Амалиёт
бўлими бошлиғи В.Аннаев имзолаган бўлиб, у банк фаолиятини
2019 йил 10 декабрдаги ишончномага асосан юритиб
келганлиги, ушбу ишончномада банк хисобварағи очиш,
омонат,
кредит,
лизинг,
гаров,
кафиллик
ва
бошқа
шартномаларни имзолаш ваколати берилган бўлиб, банк
кафолатини имзолаш ваколати белгиланмаганлиги, В.Аннаев
ваколати доирасидан четга чиқиб, шартнома ва банк
кафолатини имзолаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари
кассация шикоятида келтирилган важларни тўлиқ қувватлаб,
кафолат шартномаси ва банк кафолати ваколатсиз шахс
томонидан имзоланганлиги, банк филиали раҳбарига банк
кафолатини имзолаш учун бошқарув раиси томонидан ваколат
берилмаганлиги, банк кафолати пудратчи томонидан объектда
1 500 000 000 сўмлик ишлар ҳажмини бажариш мақсадида
берилганлиги, пудратчи томондан эса 6 млрд. сўмдан ортиқ
суммада ишлар бажарилганлиги, банк кафолатни пудрат
шартномасидаги
барча
суммани
бажариш
учун
бермаганлигини
билдириб,
шикоятни
қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили
кассация
шикоятига
эътироз
билдириб,
банк
кредит
қўмитасида
банк
кафолати
бериш
масаласи
кўриб
чиқилганлиги ва ушбу қарор филиал раҳбари В.Аннаевга банк
кафолатини бериш учун ваколат берилганлигини англатиши,
пудратчи мажбуриятини бажармаслигининг таъминоти учун
банк кафолати берилган бўлиб, мажбурият бажарилмаганлиги
сабабли банкнинг даъвогар олдида 1,5 млрд сўмни тўлаш
мажбурияти вужудга келганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Истиқлол йўл қурилиш
таъминот” хусусий корхонаси вакили ҳам кассация шикоятини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси ва
унга бир неча қўшимча келишувлар тузилганлиги, пудрат
шартномаси бўйича корхона томонидан жами 1,5 млрд сўмлик
ишлар бажарилиши учун банк кафолат берилганлиги, банк
кафолати берилганидан сўнг корхона томонидан жами 6 млрд.
сўмдан ортиқ ишлар бажарилганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини
тинглаб
ва
кассация
шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 299-моддасига кўра, кафолатга
биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти
(кафил) бошқа шахс (принципал) нинг илтимосига кўра кафил
ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ
принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш
ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида
принципалга ёзма мажбурият беради.
ФК 300-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафолат
принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини
(асосий
мажбуриятни)
лозим
даражада
бажаришини
таъминлайди.
Мазкур ҳолатда 2014 йил 22 августдаги даъвогар
(буюртмачи) ва жавобгар (пудратчи) ўртасида йўл қурилиш
ишларини амалга ошириш бўйича тузилган R4R87GCHK/01-L2сонли пудрат шартномаси бўйича пудратчининг мажбуриятни
таъминлаш мақсадида банк ва пудратчи ўртасида банк
кафолати бериш бўйича 948-сонли шартнома имзоланган, ушбу
шартнома асосида 2020 йил 15 октябрда 16-04/2968-сонли банк
кафолати тақдим этилган.
Пудратчи пудрат шартномасига кўра, йўл қурилиш
ишларини
2022 йил 1 июлга қадар бажариш келишилган.
Банк
кафолатига
кўра,
агар
пудратчи
шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда банк
кафил сифатида буюртмачининг биринчи ёзма талабига биноан
1 500 000 000 сўмни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Биринчи инстанция судининг банк ва пудратчи ўртасидаги
банк кафолати бериш бўйича шартнома банк номидан
шартномани имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс В.Аннаев
томонидан имзоланганлигини асос қилиб, шартнома ҳақиқий
эмас
деб
топишни,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этиб, жавобгарнинг қарши даъво
аризаси қисман қаноатлантириш, қарши даъво аризасидаги
банк кафолатини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш
юритиш тугатишни лозим топган.
Аниқланишича, банкнинг Қашқадарё вилоят минтақавий
филиалининг 2020 йил 28 августдаги 02-13/2394-сонли хати
асосида филиалнинг Амалиёт бўлими мижози “Истиқлол йўл
қурилиш таъминот” хусусий корхонасига 28 ой муддатга 1 500
000 000 сўм аванс маблағларини қайтариш бўйича банк
кафолати расмийлаштириш масаласи “Микрокредитбанк” АТБ
кредит кўмитасининг 2020 йил 15 октябрдаги мажлисида
кўриб чиқилиб, банк минтақавий филиалининг 2020 йил
28 августдаги 02-13/2394-сонли хати маълумот учун қабул
қилинган,
1 500 000 000 сўм миқдорида банк кафолатини бериш масаласи
маъқулланган (122-сонли мажлис баёни).
Банкнинг
Қашқадарё
вилоят
минтақавий
филиали
бошлиғи (Ж.Якубов), Амалиёт бўлими бошлиғи (В.Аннаев)
ҳамда кредит комиссия аъзолари зиммасига банк кафолати
шартномасини ва у билан боғлиқ барча ҳужжатларни
расмийлаштириш юклатилган.
Банк ва пудратчи (принципал) ўртасида 2020 йил 15
октябрда
банк
кафолати
бериш
бўйича
948-сонли
шартнома
расмийлаштирилиб, банк номидан шартномани Қашқадарё
вилоят минтақавий филиали Амалиёт бўлими бошлиғи
В.Аннаев
имзолаган
ва
шу
куни
16-04/2968-сонли банк кафолати берилган.
В.Аннаевга банк номидан ҳаракат қилиш учун 2019 йил 10
декабрда
15-17/13126-сонли ишончнома берилган.
Апелляция инстанцияси суди банк кафолатини бериш
масаласи банк бош офиси кредит кўмитасининг 2020 йил 15
октябрдаги қарорида маъқулланиб, ушбу қарор билан банкнинг
Амалиёт бўлими бошлиғи В.Аннаев ва ҳамда кредит
комиссияси аъзолари зиммасига банк кафолати шартномаси ва
у билан боғлиқ барча ҳужжатларни расмийлаштириш, банк
кафолати тақдим этиш, тақдим этилган банк кафолати
доирасида мижознинг Республика йўл жамғармаси олдидаги
мажбуриятларни бажарилиши ҳолатини доимий мониторинг
қилиб бориш ва тегишли чораларни амалга ошириш
юклатилганлиги,
даъвогарнинг
2022
йил
10 августдаги хатига жавобан йўлланган банк (Бош офиси)нинг
2022
йил
30 августдаги хатида, банкнинг Қашқадарё вилоят минтақавий
филиали ва банк мижози “Истиқлол йўл қурилиш таъминот”
хусусий корхонаси (принципал) ўртасида 2020 йил 15 октябрда
банк кафолати бериш бўйича 948-сонли шартномаси тузилиб, 1
500 000 000 сўм миқдорида банк кафолати берилганлиги тан
олинганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки
бошқарувининг
2012
йил
24
мартдаги
10/1-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари
томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисида”ги
Низомда ижрочига банк кафолатини бериш шартномасини
имзолаш ваколатини алоҳида ишончномада кўрсатиш назарда
тутилмаганлиги каби ҳолатларни асос қилиб, даъвогарнинг
даъво талабини ФКнинг 299-моддаси, банк кафолати бериш
бўйича шартнома ва банк кафолатига мувофиқ асосли деб
топиб, тўлиқ қаноатлантириш, жавобгарнинг қарши даъво
аризасидаги В.Аннаевга банк кафолатини бериш тўғрисидаги
шартномани имзолаш ваколати берилмаганлиги, битим
ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги важларини асоссиз деб топиб,
қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
асосли тўхтамга келган.
Жавобгарнинг банк кафолатини Қашқадарё вилоят
минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари Амалиёт бўлими
бошлиғи В.Аннаев имзолаган бўлиб, унинг банк кафолатини
имзолаш ваколати бўлмаганлиги, у ваколати доирасидан четга
чиқиб,
ушбу
ҳужжатларни
имзолаганлиги
тўғрисидаги
важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки ишончномада
В.Аннаевнинг банк кафолати бериш бўйича шартномани ёки
банк
кафолатини
имзолаш
ваколати
махсус
назарда
тутилмаганлиги
ушбу
ҳужжатларни
ваколатсиз
шахс
томонидан имзоланган деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди.
Банк бош офисининг низоли шартномани ва банк кафолатини
бериш масаласини кредит қўмитасида муҳокама қилиб, бунга
розилик берилганлиги ва ҳужжатларни имзолаш ваколати
В.Аннаев зиммасига юклатилганлиги ва ишдаги банк бош
офисининг ёзма хатларида ҳам шартнома ва банк кафолати
берилганлигидан бош офиснинг хабардор бўлганлиги каби
ҳолатлардан
келиб
чиқиб,
апелляция
инстанцияси
жавобгарнинг ҳужжатларни ваколатсиз шахс томонидан
имзоланганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмай асосли
тўхтамга келган.
Шунингдек, жавобгарнинг банк кафолати 1 500 000 000
сўмлик ишлар ҳажмини бажариш учун берилганлиги
тўғрисидаги важлар билан ҳам келишмайди. Чунки банк
кафолати ва банк кафолати бериш бўйича тузилган шартнома
мазмунида банк пудратчи томонидан пудрат шартномасида
белгиланган мажбуриятларни бажариши учун кафолат берган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ
даъвогар вакили ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини
далиллар асосида исботлай олмади.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти
беришда ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг
зиммасида
қолдирилади,
ишни
видеоконференецалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ харажат жавобгардан
ундирилади. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятини
беришда жами 18 000 000 сўм давлат божи тўлаш ўрнига жами
24 000 000 сўм, яъни 6 000 000 сўм давлат божи ортиқча
тўлаганлигини инобатга олиб, ушбу ортиқча тўланган суммани
бюджетдан қайтариш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори ўзгаришсиз,
“Микрокредитбанк”
АТБнинг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Микрокредитбанк”
АТБ
ҳисобидан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500
сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
“Микрокредитбанк” АТБга кассация шикояти билан
мурожаат қилишда ортиқча тўлаган 6 000 000 сўм давлат божи
суммаси бюджетдан қайтарилсин. Бу ҳақда маълумотнома
берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Б.Исрайлов