← Назад
Решение #510981 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| идаги хулоса билан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
18 475 символов
4-1101-2302/1249-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни
кўрган
судья – У.Хусанов
Апелляция
инстанциясида
маърузачи
судья – Н.Юсупов
Кассация инстанциясида
маърузачи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 8 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг
раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исрайлов ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Agro Zangiota”
масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат Б.Тораев
(2023
йил
3 апрелдаги 52-сонли ордер ва 2023 йил 3 апрелдаги 1-сонли
ишончнома
асосида)
иштирокида,
Зангиота
туман
прокуратураси
(даъвогар
Зангиота
туман
ҳокимлиги
манфаатида)нинг жавобгар “Agro Zangiota” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан самарасиз фойдаланиб
келинаётган Зангиота тумани, “Зангиота” ҳудудидаги
78,12 гектар ер майдонини ижара шартномасини бекор
қилган ҳолда туман захира ерлари фондига қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори
устидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан берилган
кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Зангиота
туман
прокуратураси
Зангиота
туман
ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар ёки туман
ҳокимлиги деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Agro Zangiota”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га нисбатан самарасиз
фойдаланиб келинаётган Зангиота тумани, “Зангиота”
ҳудудидаги 78,12 гектар ер майдонини ижара шартномасини
бекор қилган ҳолда туман захира ерлари фондига
қайтаришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ажримлари
билан Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бошқармаси, Зангиота туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими ҳамда Зангиота туман ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ишга жалб этилган.
Шунингдек, Зангиота туман прокуратураси қўшимча
даъво аризаси тақдим этиб, унда тарафлар ўртасида 2021 йил
25 июндаги 1154-сонли ижара шартномасини бекор қилиш,
жавобгар фойдаланувидаги 81,69 гектар ер майдонини туман
захира ерлари фондига қайтаришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
мартдаги
ҳал
қилув
қарори
билан
даъво
аризаси
қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 25 июнда
тузилган 1154-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага
олиш тўғрисида шартномаси бекор қилиниб, жавобгар
томонидан Зангиота тумани, “Зангиота” массиви ҳудудидаги
63, 64, 130қ, 137, 193, 311, 344, 65, 68қ, 69, 71, 72, 73, 345қ,
453, 454, 455, 456-контурлардаги жами 81,69 гектар ер
майдони туман захира ерлари фондига қайтарилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъво
талабининг тарафлар ўртасида 2021 йил 25 июнда тузилган
1154-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
тўғрисидаги шартномани бекор қилиш қисми кўрмасдан
қолдирилган.
Даъво
талабининг
жавобгар
томонидан
Зангиота тумани, “Зангиота” массиви ҳудудидаги 63, 64,
130қ, 137, 193, 311, 344, 65, 68қ, 69, 71, 72, 73, 345қ, 453, 454,
455, 456-контурлардаги жами 81,69 гектар ер майдони туман
захира ерлари фондига қайтариш қисми бўйича иш юритиш
тугатилган.
Тошкент вилоят прокуратураси томонидан берилган
кассация протестида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, протестда
апелляция инстанцияси суди томонидан иш бўйича
аниқланиши
лозим
бўлган
муҳим
ҳолатлар
аниқланмаганлиги,
процессуал
ҳуқуқ
нормалари
бузилганлиги, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 107-моддасининг 5-бандида даъвогар низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса,
даъво
аризаси
кўрмасдан
қолдирилиши
назарда
тутилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(бундан
буён
матнда
ФК
деб
юритилади)
382-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда,
бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига
мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги
қайд
этилганлиги,
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг 20-бандида томонлардан бири шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи
томонни шартномани бекор қилиш сабабларини асослаган
холда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин
ёзма равишда хабардор қилиши белгиланганлиги, бироқ,
апелляция инстанцияси суди туман ҳокимлигининг 2022 йил
27 июлдаги огоҳлантириш хатида экин майдонининг шартли
чорва моллари билан таъминланмаган қисмини давлат
захирасига
қайтариш
ва
2022
йил
3
августдаги
талабномасида ижарага берилган ер майдонига мутаносиб
равишда
2022
йил
15 сентябрга қадар шартли чорва моллари билан таъминлаш
МЧЖдан талаб этилганлигини инобатга олмасдан, ижара
шартномасини бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида барвақт хулосага келганлиги, ваҳоланки, низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этилганлиги ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган огоҳлантириш хати ва талабнома туман ҳокимининг
ўринбосари А.Ҳикматов томонидан имзоланганлиги ва почта
бўлими
орқали
2022
йил
3
августда
жавобгарга
юборилганлиги, шунингдек, даъвогар томонидан дастлаб, шу
судга 2022 йил 1 ноябрда киритилган даъво аризаси
жавобгарга почта бўлими орқали юборилганлиги, шу сабабли
жавобгар ер майдони туман захира ерлари ҳисобига
қайтариш сўралган даъво аризасидан хабардор бўлганлиги,
4
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, даъвогар ижара
шартномасини бекор қилишда уч ойлик муддатга риоя
этилганлиги ҳолатлари текширилмаганлиги ҳамда ИПК 107моддасининг 5-банди талаблари бузилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида прокурор протестда келтирилган
важларни қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилишни сўради.
Жавобгар вакили кассация протестидаги важлар
асоссизлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан
қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, протестни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар, Тошкент вилояти
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси,
Зангиота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Зангиота
туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
бўлимидан вакиллар суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги
ишни
уларнинг
иштирокисиз
кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама
қилиб,
қуйидагиларга
кўра
протестни
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Зангиота туман ҳокимининг 2008 йил
2 сентябрдаги 1143-сонли қарори билан жавобгарга Зангиота
тумани, “Зангиота” ҚФЙ ҳудудида жойлашган 35,2 гектар ер
майдони чорва молларига ем-хашак етиштириш учун
ажратилган.
Зангиота туман ҳокимининг 2009 йил 18 февралдаги
217-сонли
қарори
билан
“Зангиота
имкон
барака”
агрофирмаси тасарруфидаги ер майдонида жавобгарга Хитой
Халқ Республикасининг Урумчи шаҳридан келтирилган
наслдор қора молларига ем-хашак етиштириш учун
40 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижара шартномаси
асосида ажратиб берилиши белгиланган.
Шунингдек, Зангиота туман ҳокимининг 2017 йил 12
июлдаги 1587-сонли қарори билан “Зангиота” ҚФЙ,
“Зангиота” массиви ҳудуди туман захирасидаги қишлоқ
хўжалик харитасининг 68қ, 69, 71, 72, 73, 79қ-контурида
қисман жойлашган жами 12,07 гектар ер майдони
жавобгарга шартли қора мол бош сонини инобатга олган
ҳолда ижара шартномаси асосида ажратиб берилиши
белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 25 июнда 1154сонли ер участкасини узоқ муддатга ижрага олиш тўғрисида
шартнома тузилиб, унга кўра жавобгарга 30 йил муддатга
Зангиота массивида жойлашган 90,04 гектар, шундан 83,22
гектар
суғориладиган ерлар, 0,02 гектар тутзорлар
чорвачилик фаолиятини юритиш учун берилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 27 июлда берилган
огоҳлантириш хатида 26 августга қадар ер майдонини
шартли чорва мол билан таъминланиши, акс ҳолда ер
майдонини қайтариш тўғрисида мурожаат қилиниши ҳақида
жавобгар огоҳлантирилган.
Зангиота
тумани
Қишлоқ
хўжалиги
бўлими,
Агроинспекция
ва
“Чорванасл”
маркази
ходимлари
томонидан жавобгарнинг фаолиятини ўрганиш натижалари
бўйича 2022 йил 27 июлда тузилган маълумотномада 7
гектар ер майдонига қулупнай экилганлиги, қулупнай эккан
шахслар
томонидан
ер
майдони
иккиламчи
ижара
шартномаси тузилмаган ҳолда ижарага олинганлиги,
жавобгарда чорва моллари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Зангиота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан
жавобгар 2022 йил 27 июлда ғалладан бўшаган ер майдони
шудгор қилинмаганлиги, озуқа экинлари ўрнига қулупнай
экилганлиги, дала маданиятига эътибор қаратилмаганлиги
юзасидан огоҳлантирилиб, аниқланган ҳолатлар бартараф
этилмаган тақдирда ижара шартномаси бекор қилиниши
ҳақида огоҳлантирилган.
Даъвогар, Зангиота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими,
ветеринария бўлими ва бошқалар иштирокида 2022 йил 27
августда ижарага берилган ер майдони шартли чорва
моллари билан таъминланмаганлиги, 78,12 гектар ер
майдонини давлат захирасига қайтарилиши тўғрисида
далолатнома тузилган.
Шунингдек,
Зангиота
туман
ветеринария
ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2023 йил
23 мартда тузилган маълумотномада 81,69 гектар ер
майдонига эга МЧЖнинг ҳозирги кунда чорва моллари
мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Зангиота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан
2023
йил
23 мартда тузилган маълумотномада эса жавобгар 2021 йил
25 июндаги 1154-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасига асосан жами 90,04 гектар ер
майдони ажратиб берилганлиги, шундан 130қ ва 345қ
контурдан
8,35
гектар
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли Қарори,
Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 30 мартдаги 211-1-0Q/22-сонли қарорига асосан туман ер захирасига қайтариб
олинганлиги, ҳозирги кунда жавобгарнинг ер майдони 63, 64,
130қ, 137, 193, 311, 344, 65, 68қ, 69, 71, 72, 73, 345қ, 453, 454,
455, 456-контурларда жами 81,69 гектарни ташкил этиши
қайд этилган.
ФК
382-моддасининг
иккинчи
қисмига
мувофиқ
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд
томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда
тутилган ўзга ҳолларда.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса —
ўттиз
кунлик
муддатда
жавоб
олмаганидан
кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни
судга тақдим этиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси 17бандининг
тўртинчи хатбошисида ердан белгиланган
мақсадда
фойдаланилмаганида,
шу
жумладан
давлат
эхтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда
тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда шартнома
бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён
матнда Ер кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи
қисмининг 6-бандига кўра, ер участкасидан белгиланганидан
бошқа мақсадларда фойдаланилганда бутун ер участкасига
ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан
доимий фойдаланиш ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасинин ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилинади.
Мазкур модданинг олтинчи қисмида ушбу модда
биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12, 13-бандларида назарда
тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини
тугатиш
ушбу
Кодекснинг
24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши кўрсатилган.
Ер кодекси 24-моддасининг ўн олтинчи қисмига
мувофиқ, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви
билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг
ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар
ижара шартномасидаги мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги, чорвачилик мақсадлари учун ажратилган
ер
майдонидан
белгиланган
мақсадларда
фойдаланмаганлиги, ажратилган ер майдонини иккиламчи
ижарага бериб, чорвачилик мақсадларига боғлиқ бўлмаган
экинлар экилишига йўл қўйганлиги, ер майдонини чорва
озуқа
экинларини
етиштириш
учун
олган
бўлса-да,
жавобгарнинг чорва молларига эга эмаслиги унга ер
майдонларини ижарага беришнинг мезонларига тўғри
келмаслиги, бу эса шартнома шартларини жиддий бузилиши
эканлигини аниқлаб, даъво талабларини қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келган.
Бироқ,
апелляция
инстанцияси
суди
туман
ҳокимлигининг
2022
йил
27
июлдаги
огоҳлантириш
хатида
экин
майдонининг шартли чорва моллари билан таъминланмаган
қисмини давлат захирасига қайтариш ва 2022 йил 3
августдаги талабномасида ижарага берилган ер майдонига
мутаносиб равишда 2022 йил 15 сентябрга қадар шартли
чорва моллари билан таъминлаш жавобгардан талаб
этилганлигини инобатга олмасдан, ИПК 107-моддасининг 5бандига кўра, ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
даъво талабини кўрмасдан қолдириш тўғрисида барвақт
хулосага келган.
Ваҳоланки, даъвогар томонидан низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилиб,
огоҳлантириш хати ҳамда талабнома Зангиота туман
ҳокимининг ўринбосари А.Ҳикматов томонидан имзоланган
ҳолда почта бўлими орқали 2022 йил 3 августда жавобгарга
юборилган.
Гарчи, ушбу огоҳлантириш хати ва талабномада
шартномани бекор қилиш билдирилмаган бўлса-да, Ер
кодексининг талабларига мувофиқ тарафлар ўртасидаги
низоли муносабат бўйича ер участкасини давлат ер фондига
қайтариш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилади. Бундай ҳолатда эса, огоҳлантириш хати
ёки
талабномада
шартноманинг
бекор
қилинишини
билдирилмаганлиги, даъвогарнинг низони судгача ҳал этиш
чораларини кўрмаганлигини англатмайди.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган туман қишлоқ
хўжалиги бўлими, кадастр агентлиги ва бошқалар томонидан
тузилган
2022
йил
27 августдаги далолатномада жавобгарда чорва моллари
мавжуд эмаслиги, бу эса чорвалик фаолияти учун берилган
ер
участкасидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланилаётганлигини англатиши сабабли жавобгарга
берилган ер участкаларини давлат заҳирасига қайтариш
бўйича
судга
даъво
аризаси
киритилиши
мақсадга
мувофиқлиги қайд этилган.
Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ушбу
Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида
назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги
қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини
амалга
оширувчи
орган
ер
эгасини
ёки
ердан
фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман,
шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида
тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома
асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга
даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур
ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки
ердан
фойдаланувчи
томонидан
ерлардан
оқилона
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга
оширилаётган
чора-тадбирларнинг
сифатини
қўшимча
равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўллаб, даъвогарнинг ер майдонини
туман захирасига қайтариш талаби судга тааллуқли эмаслиги
ҳақидаги хулоса билан ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига кўра, иш юритишни тугатиш ҳақида ҳам нотўғри
тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва
апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича
текширади.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий
ва
(ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК
301-моддасининг
6-бандига
кўра
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва
иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан
бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, кассация
протестини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим
опади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
жавобгар зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан Тошкент вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23
майдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 343моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят прокуратурасининг кассация протести
қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори бекор қилинсин.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
мартдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“Agro Zangiota” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида
кўриш билан боғлиқ 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори бўйича ундирув
10
бекор қилинсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи:
Маҳмудов
Ш.
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов
Ш.