← Назад
Решение #511002 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ИПК | 26 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 333 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 263 | — | code_article | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 384 символов
4-1102-2302/3161-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 август
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев, даъвогар –
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Қибрай босмахонаси”
МЧЖ ҳисобидан 5.630.740 сўм жарима ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш
юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини суд биносида,
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Қибрай босмахонаси” МЧЖ
ҳисобидан 5.630.740 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Суднинг 2023 йил 20 июлдаги даъвогарнинг даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрими жавобгарга гибрид почта тизимидан
тегишли тартибда юборилган ва жавобгар томонидан 2023 йил 7 августда
қабул қилиб олинган бўлишига қарамай жавобгар томонидан даъво аризаси
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Иш жилдида даъвогарнинг даъво аризаси 2023 йил 23 майда жавобгарга
юборилганлигини тасдиқловчи почта реестри мавжуд.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ЎзР
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу ҳолатда мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёкишахсий,оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланишбилан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2021 йил 22 февралда ичимлик сувини етказиб бериш ва оқава суви
хизматларини кўрсатиш учун 54-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқава сувларни чиқариш, жавобгар эса шартнома талаблари ва
сувдан
фойдаланиш
қоидаларига
амал
қилиш
ҳамда
кўрсатилган
хизмат(бажарилган иш)лар учун шартномада белгиланган тартибда тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
2023 йил 13 апрелда даъвогар томонидан жавобгар ташкилот ҳудудида
текширув ўтказилган, натижада жавобгар марказий сув тармоғига уланганлиги,
канализация тармоғи мавжудлиги, сув ҳисоблагич соз ҳолатда эканлиги, тамғаси
бут ҳолатда эканлиги, аммо ҳудудда диаметри 15 мм.ли сув қувуридан ташқари
ноқонуний уланиш мавжудлиги аниқланган. Жавобгарга қисқа муддатда
ноқонуний сув қувурини ҳисоблагичдан ўтказиш ёки сув қувурини кесиб ташлаш
ва таъминотчига мурожаат қилиш бўйича кўрсатма берилган.
Бироқ, жавобгар берилган кўрсатмаларни бажармай, даъвогарга мурожаат
қилмаган.
Шу сабабли жавобгарга белгиланган тартибда 5.630.740 сўм жарима тўлови
ҳисобланиб, жаримани ихтиёрий тўлаш учун жавобгарга 2023 йил 17 майда
талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан оғзаки ва ёзма
равишда огоҳлантирилган бўлишига қарамай, тўловни амалга оширмаган. Шу
боис, даъвогар Савдо-саноат палатаси орқали мазкур даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар
иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Мазкур Кодекс 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка
тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида тарафларнинг
мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Иш ҳужжатлари ўрганилганда, жавобгарнинг шартномавий мажбуриятини
бажармаганлиги, сув тармоғига ноқонуний уланиб олганлиги ҳамда даъвогарнинг
кўрсатмаларини белгиланган муддатда бажармаганлиги ишдаги мавжуд далиллар
билан ўз тасдиғини топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлартўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар
ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан
мулкий тусдаги даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, ЎзР ИПКнинг 118, 176-179, 180, 203 1-2035-моддалари ҳамда ЎзР ФКнинг
234, 236, 312, 333, 437, 985-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Қибрай босмахонаси” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Тошкент
сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 5.630.740 сўм жарима ва 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Қибрай босмахонаси” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин
ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса,
ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V
бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса
суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
А.О.Хаитбоев