← Назад
Решение #511028 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 046 символов
4-1001-2208/48102-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 8 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида,
“Odil grand torg” масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари адвокат
М.Эрматов (2023 йил 22 февралдаги 3-сонли ордер ва 2023 йил 20 февралдаги
1-сонли ишончнома асосида), Б.Абдуллаев (2022 йил 16 сентябрдаги 20-сонли
ишончнома асосида), “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятининг вакили
Б.Бобокелдиев (2023 йил 3 июлдаги 07/398-сонли ишончнома асосида),
“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси
вакиллари Т.Хабибуллаев, А.Тожибаев (2023 йил 20 июндаги 117-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Odil grand torg” масъулияти чекланган
жамиятининг “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятига нисбатан сифатли
маҳсулот деб аслида ностандарт ва саноат чиқиндиларини юборганлиги учун
уларнинг харид қийматини ҳар бир тоннасини 1 097 818 сўм деб белгилаш ва
ҳақиқатда юборган 896,7 тонна учун ҳар бир тоннани 1 097 818 сўм нархида
ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар
томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Odil grand torg” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамияти зиммасига сифатли маҳсулот деб аслида
ностандарт ва саноат чиқиндиларини юборганлиги учун уларнинг харид
қийматини ҳар бир тоннасини 1 097 818 сўм деб белгилаш ва ҳақиқатда
юборган 896,7 тонна учун ҳар бир тоннани 1 097 818 сўм нархида ҳисоб-китоб
қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар
корхонаси, Наманган махсус пахта терминали, Андижон махсус пахта
терминали, Қорақалпоғистон Республикаси махсус пахта терминали, Сирдарё
махсус пахта терминали, Хоразм махсус пахта терминали жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилган.
Даъвогар мазкур ажрим устидан кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилмаганлиги,
ўтказиб юборилган тақдирда ҳам илтимоснома илова қилинганлиги, муддат
йиллар, ойлар билан белгиланиши, муддат дам олиш кунларига тўғри
келганлиги инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажримини
бекор қилиш, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун юбориш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, билан мурожаат
қилиб, апелляция шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилмаганлиги,
ўтказиб юборилган тақдирда ҳам илтимоснома илова қилинганлиги, муддат
йиллар, ойлар билан белгиланиши, муддат дам олиш кунларига тўғри
келганлиги инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажримини
бекор қилиш, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун юбориш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўз
кучида қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, агар
қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг
ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси
бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган
ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги
белгиланган. Мазкур модданинг олтинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи
шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2022 йил 4 ноябрда қабул қилинган
бўлиб, ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти 2023 йил 26 январда,
яъни қонунда белгиланган бир ойлик шикоят бериш муддати ўтказилган ҳолда
судга тақдим этилган. Қолаверса, апелляция шикоятига суд ҳужжати устидан
шикоят бериш муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома илова қилинмаган.
Биринчи инстанция судида даъвогар вакили суд мажлисида иштирок
этган. Бундай ҳолатда, ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш
муддати у қабул қилинган санадан ҳисобланади.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 февралдаги ажрими билан мазкур ҳолатлар инобатга олинмасдан,
апелляция шикояти хатога йўл қўйилган ҳолда иш юритишга қабул қилинган.
Шунингдек, ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ
апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида
шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси
суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил
20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ агар апелляция шикояти
(протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у
апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган
бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи
қисми 1-бандига кўра, тугатилади.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатиш ҳақида қонуний ажрим қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган ажрим қабул қилган. Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
даъвогарнинг зиммасида қолдириш, кам тўланган 9 000 сўм почта харажатини
ва 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатларини даъвогардан ундириш
лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 февралдаги ажрими ўзгаришсиз, “Odil grand torg” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Odil grand torg”
масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
“Odil grand torg” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа
ва 9 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов
Ш. Мирзахакимов