← Назад
Решение #511029 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 13 | — | law | |
| онуни | 6 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 46 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
39 533 символов
4-1001-2207/58475-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 8 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар вакиллари – бош
юрисконсульт У.Комилов (2023 йил 5 январдаги 01/09-32-сонли ишончнома
асосида), бўлим бошлиғи А.Пулатов (2023 йил 17 майдаги 02/09-2576-сонли
ишончнома асосида) ва мутахассис А.Қурбонов (2023 йил 8 августдаги
01/09-4302-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – раҳбар ўринбосари
М.Сагатов, адвокат У.Алиев (2023 йил 10 июлдаги 40-сонли ордер ва 2023 йил
11 июлдаги 10/7-сонли ишончнома асосида), юридик бўлим бошлиғи И.Юсупов
(2023 йил 1 мартдаги 2/23-сонли ишончнома асосида), бош юрисконсульт
Ф.Тулаганов (2023 йил 1 мартдаги 3/23-сонли ишончнома асосида) ва мутахассис
У.Абдужалилов (2023 йил 4 майдаги 23/9-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Тошкент виляот Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “Махсустранс ишлаб чиқариш
бошқармаси” давлат унитар корхонасидан 22 532 711 981 сўм компенсация
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 майдаги қарори устидан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари
томонидан келтирилган кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси”
давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки ДУК деб
юритилади)дан 22 532 711 981 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар томонидан ДУК (жавобгар)
“Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” филиалининг 2020-2021 йил
ҳамда 2022 йилнинг 1-чораги бўйича тўланган компенсация тўловлари
нормативдан ортиқча чиқиндилар атроф табиий муҳитга жойлаштириш
тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қайта текшириб кўрилганда, жавобгар томонидан
2020 йил учун 4 046 054 039 сўм, 2021 йилнинг 1-чораги учун 976 443 148,80 сўм,
2021 йилнинг 2-чораги учун 4 589 933 773 сўм, 2021 йилнинг 3-чораги учун
4 871 388 034 сўм, 2021 йилнинг 4-чораги учун 4 471 882 612 сўм ва 2022 йилнинг
1-чораги учун 3 577 030 371 сўм, жами 22 532 711 981 сўм қайта ҳисоб-китоб
қилиниб, ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга талабномалар
юборилганлиги,
бироқ,
жавобгар
томонидан
талабномалар
оқибатсиз
қолдирилганлигини кўрсатган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган ва жавобгардан даъвогар
фойдасига 12 920 301 019,30 сўм қўшимча ҳисобланган компенсация тўловлари
ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг
9 612 410 967,70 сўм қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Жавобгардан
республика бюджетига 258 406 020,39 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги
қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган
ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиниб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 18 344 811 164 сўм қўшимча ҳисобланган компенсация
тўловлари ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Тошкент шаҳар
прокурорининг ўринбосари томонидан кассация протести келтирилган ва унда
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, протестда судлар
иш учун аҳаамиятли ҳолатларни аниқланмаганлиги, даъвогар томонидан тақдим
қилинган ҳужжатларга асосан ишни бир томонлама кўриб чиқиб қарор қабул
ққилганлиги, жавобгар филиалининг чиқиндилар полигонида компенсация
тўловлари бўйича ўтказилган барча ҳисоб-китоб жадваллари инспектор А.Пулатов
томонидан 2022 йил 22 июлда имзоланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
6-иловасида компенсация тўловчи субъекти учун компенсация тўловлари
ҳисоб-китобини юритиш жадвали кўрсатилган бўлиб жадвал бўйича
ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнг, ташкилот раҳбари, ташкилот бош
ҳисобчиси (компенсация тўловчи субъект), экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бўйича ҳудудий органнинг компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг
тушумини назорат қилиш бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи томонидан имзоланиши ва муҳр билан
тасдиқланиши назарда тутилганлиги, иш ҳужжатларида 22 532 711 981 сўм
миқдордаги компенсация тўловига тенг нормативдан ортиқча чиқиндилар атроф
табиий муҳитга жойлаштирилганлигини тасдиқлайдиган биронта ишончли
далил-исботлар (лаборатория текшируви хулосалари, нормативдан ортиқ
чиқиндилар массаси жойлаштирилганлигини исботлайдиган метрик ва тоннаж
ҳисоб-китоблари,
далолатномалар,
фотосуратлар)
мавжуд
эмаслиги,
“Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага ташлашнинг йўл қўйиш мумкин
бўлган чекланган миқдори бўйича экологик нормативлар лойиҳаси” (ПДВ)
2016 йил 10 июнда Давлат экологик экспертиза хулосаси билан тасдиқланиб, кучга
кирганлиги ва унинг амал қилиш муддати амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 21 октябрдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик
нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқариш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 53-бандида 5 йил муддат этиб белгиланган бўлиб, мазкур хужжатнинг
амал қилиш муддати 2021 йил 10 июнга қадар амал қилиши белгиланган бўлишига
қарамасдан даъвогар томонидан 2021 йилнинг 2-чораги учун тўлиқ компенсация
тўловлари ҳисоб-китобини амалга оширганлиги, ваҳоланки, даъвогар томонидан
ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бўлган давр, яъни 2-чоракнинг
апрель-май ва июнь ойининг 10 кунлигини қўшганда келиб чиқадиган 70 кунлик
компенсация тўловлари ҳисоб-китобини амалга ошириши лозим бўлганлиги,
Вазирлар Маҳкамаси 202-сонли қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб,
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш
ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан
1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи
субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган
(камайтирилган) миқдорда, экологик нормативлар тасдиқланмаган ёки уларнинг
амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача
(II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар
ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни
жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст
(III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация
тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда ва ифлослантирувчи
моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация
тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан
10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўлаш тартиби ўрнатилганлиги,
даъвогар томонидан тақдим қилинган 2021 йил ва 2022 йилнинг 1-чораги учун
компенсациянинг ҳисоб-китоби жадвалининг 3-устунда аниқланган амалдаги
мавжуд масса миқдор кўрсатгичлари акс эттирилганлиги ва Вазирлар
Маҳкамасининг 202-сонли қарорига асосан коэффициентни 20 бараварини олиб,
ҳисоб-китобни амалга оширганлиги, судлар мазкур ҳисоб-китоблар жадвалида
кўрсатилган амалдаги масса кўрсаткичлари ҳамда ҳисоб-китоб жадваллари
4-бўлимининг 2 ва 3-устундаги рақам кўрсатгичлари даъвогар томонидан қандай
меъёрий ҳужжатлар асосида ва тартибда ҳисоб-китобларни амалга оширганлигини
аниқлаштирмаганлиги, “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат
унитар корхонаси (ДУК) 2017 йил 14 июлдан 2020 йил 15 декабрга қадар
даъвогарнинг таркибидаги корхона бўлиб, шу даврда аниқланган барча
камчиликларга даъвогарнинг ўзи масъул бўлганлигига судлар ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори белгиланган
лаборатория текширув хулосалари мавжуд эмаслиги, “Экологик экспертиза
тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгиланган ҳар 3 йилда экологик
4
экспертиза ўтказиш талаби қўпол тарзда бузилиб, экологик экспертиза
ўтказилмаганлиги, судлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача
бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш
концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли
Фармони 1-илоасининг 5-бобига аосан “ифлослантирувчи тўлайди” тамоийилини
тўлиқ амалга ошириш зарурдир деб белгиланганлиги, яъни, компенсация тўловлари
чиқиндиларни ташувчи ва уларни жойлаштириб утилизация қилувчилардан эмас,
балки бевосита чиқиндиларни ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлардан
ундирилиши белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу қонунчилик
ҳужжатинн ўрганмаганлиги ва унга эътибор бермаганлиги, мазкур ишга дахлдор
бўлган 4-1001-2228/21193-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган суд
қарорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан
ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида киритилган протест
қаноатлантириб, иш янгидан кўриш учун биринччи инстанция судига
юборилганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 11 июлдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида прокурор протестда келтирган важларни такрорлаб,
протестни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Жавобгар вакиллари кассация протестида келтирган важларни қўллаб,
даъвогар илгари судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 - 2020 йиллар
ва 2021 йилнинг 1 - 2 чораклари учун компенсация тўлови ундиришни сўраганлиги
ва суднинг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилганлиги,
2021 йилнинг 3 ва 4-чораклари бўйича фақат жавобгарнинг фаолияти бўйича
чиқиндилар учун компенсация тўлаши лозимлиги, даъво жавобгар томонидан
тақдим қилинмаган ҳисоботларга асослаганлиги, жавобгар учун чиқиндилар бўйича
норматив ҳужжати мавжудли, жавобгар Тошкентдаги чиқиндиларни йиғиб,
Тошкент вилоятига чиқариши, ушбу чиқиндиларнинг 20 фоизи фуқароларга тўғри
келиши ва улар компенсация тўламаслиги, 30 фоизи тижорат ташкилотлар (саноат
корхоналар)га тўғри келиши ва улар ўзлари компенсация тўлаб келиши, 50 фоизи
бюджет ташкилотларига тўғри келиши ва улар компенсация тўламаслиги,
Оҳангарон туманидаги чиқиндилар омборида жавобгарни фаолиятидан
чиқариладиган чиқиндилар учун тўлов амалга оширилиб келиши, жавобгар нафақат
Оҳангарон туманидаги чиқинди омборхонага чиқиндиларни чиқариши, балки
Қибрай ва Зангиота туманлардаги чиқинди омборхоналарга ҳам чиқариши,
даъвогар кучини йўқотган норматив ҳужжатга асосланганлиги баён қилиб,
протестни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Даъвогар вакиллари протестда келтирган важларга эътироз билдириб,
полигонга чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлаш талаб
қилиниши ва бундан олдин ҳам жавобгар тўлаб келганлиги, 2020 йил ҳамда
2021 йилнинг 1 ва 2 чораклари учун олдин компенсация ундирилганлиги, лекин,
кейинчалик суднинг қарори бекор қилинганлиги, даъво суммасининг ҳисоб-китоби
жавобгар тақдим қилинган ҳисоботлардан келиб чиқиб аниқланганлиги,
5
протестдаги имзолаш керак деган важ келтирилганлиги, аммо, бугунги кунда ҳамма
ҳисоботлар электрон ҳужжат тарзида тақдим қилиниши, протестда ҳавола қилинган
Вазирлар Маҳкамасининг қарори ўз кучини йўқотганлиги, Қибрай ва Зангиота
туманлардаги чиқинди омборхоналар учун жавобгар ўзи ҳисоботларни тақдим
қилиб, компенсация тўлаб келиши, Вазирлар Маҳкамасининг 541-сонли қарорида
тоифалар белгиланганлиги ва 202-сонли қарор асосида жавобгарга компенсация
ҳисобланганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Судлов
ҳайъати
прокурорнинг
ҳамда
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва протестда келтирган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
“Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6-моддасида чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус
ваколатли давлат органларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси эътироф этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
25-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, компенсация тўловчи субъектлари
фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган
компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув
санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб
қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган
ҳолда тўлов ундирилади.
Даъвогар дастлаб 2020, 2021 йиллар ҳамда 2022 йилнинг 1-чораги учун жами
22 532 711 981 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган бўлса-да,
кейинчалик экология соҳасига оид қонун ва қонун ости норматив ҳужжатлар
ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарнинг 2020, 2021 йиллар, 2022 йил 1-чорак
даврлари учун компенсация тўловлари текширилганда топширилган ҳисоботларда
нотўғри ҳисоб-китоблар қилинганлиги аниқланган.
Хусусан, жавобгар томонидан 2017 йил 25 майда ишлаб чиқилган
“Чиқиндиларни жойлаштириш меъёрини белгилаш тўғрисида”ги 18/959з-сонли
лойиҳасида 5 синфга мансуб бўлган чиқиндиларни полигонга жойлаштириш
меъёри йилига 4125,143 тонна белгиланган бўлса-да, жавобгарнинг ҳисоботларида
меъёр корхонанинг жойлаштирган ҳақиқатдаги жойлаштирган чиқиндисини
меъёрга қўйиб ҳисоблаб топширилган.
Ўша даврларда амалда бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарори
билан тасдиқланган Низом 4-бобининг 8-бандида келтирилган жадвалда
ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш
ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар)дан
ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти
кўрсаткичлари бўйича компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан чиқиндиларни жойлаштириш лимитларидан
ортиқча жойлаштирилганлиги учун Низомда белгиланган коэффициент
қўлланилмаган.
Ушбу хатоликни тўғрилаш ва қарорга мувофиқлаштириш мақсадида
жавобгарнинг ҳисоботлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда юқорида қайд этилган
даврлар учун жойлаштирилган чиқиндилар Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли
қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли
қарори асосида жавобгарнинг ҳақиқатда жойлаштирилган чиқиндилари
миқдори чиқинди синфлари ва атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли
моддаларга
ажратилиб
ҳисоб-китоб
қилинганда
компенсация
тўлови
25 354 194 288,47
сўмни
ташкил
этган.
Шундан,
2020
йил
учун
3 952 577 657,61 сўм, 2021 йил 1-чорак учун 980 829 120,8 сўм, 2021 йил 2-чорак
учун 1 205 509 336,62 сўм, 2021 йил 3-чорак учун 7 697 151 514,93 сўм, 2021 йил
4-чорак учун 7 093 229 480,22 сўм ва 2022 йил 1-чорак учун 4 424 902 178,3 сўм
ташкил этган.
Жавобгар томонидан топширилган ҳисоботларга асосан ҳосил бўлган
компенсация тўловларининг маблағлари қайта кўриб чиқилганда жавобгар
томонидан 2020-2021 йиллар учун жами 710 000 000 сўмни ташкил этган.
Бунда, қайта ҳисобланган маблағдан жавобгар томонидан топширилган
ҳисоботлар бўйича тўланган маблағлар олиб ташланганда тўловга қаратиладиган
маблағ 24 644 194 288 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, корхонанинг атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли
моддаларнинг базавий ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарорида
нисбатан амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарорига асосан
2021 йил 12 апрелдан бошлаб зарарли моддаларнинг базавий ставкалар оширилган.
Бу эса атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли моддалари учун компенсация
тўловларининг ошишга олиб келган.
Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори билан тасдиқланган Низом
6-боби 25-бандининг иккинчи хатбошисида компенсация тўловчи субъектлари
фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган
компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув
санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб
қилиниши белгиланган.
Жавобгарнинг 2021 йил ва 2022 йил 1-чорак ҳисоботлари кўриб чиқилганда
корхонанинг иш фаолиятидан ҳосил бўладиган атмосфера ҳавосига ташланадиган
зарарли ташламалар қўйилмасдан ҳисобланган. Жавобгарнинг ушбу давр
ҳисоботларида аниқланган камчиликлар бўйича қайта келтирилган маиший
чиқинди полигонлари (200 минг кишидан ортиқ аҳолиси мавжуд шаҳарлар ва аҳоли
пунктлари учун) атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори
даражада хавфли) фаолият турига киради.
Жавобгар Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарорига асосан компенсация
тўлови бўйича ҳисобот топширади ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун
компенсация тўловчи сифатида фаолият юритган. Корхона фаолияти учун ишлаб
чиқилган “Атмосфера ҳавосига ташламаларнинг белгиланган меъёри лойиҳаси”
(ПДВ) лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат кўмитаси томонидан 2016 йил 10 июндаги Г8/927з-сонли хулоса
олинган бўлиб, мазкур экологик меъёрий ҳужжатнинг амал қилиш муддати
2021 йил 10 июнда тугаган. Жавобгар “Атмосфера ҳавосига ташламаларнинг
белгиланган меъёри лойиҳаси”нинг амал қилиш муддати тугаган ҳолатда фаолият
юритиб келган.
Шунингдек, “Чиқиндиларни жойлаштириш меъёрини белгилаш тўғрисида”ги
лойиҳасига (ПДО) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси томонидан 2017 йил 25 майдаги 18/959з-сонли хулоса
олинган бўлиб, мазкур экологик меъёрий ҳужжатнинг амал қилиш муддати
2022 йил 25 майда тугаган бўлса-да, жавобгар “Чиқиндиларни жойлаштириш
меъёрини белгилаш тўғрисида”ги лойиҳасиданинг амал қилиш муддати тугаган
ҳолатда фаолият юритиб келган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш
кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига
қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри
назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул
қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка
сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний
шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса,
шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний
шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини
беришга йўл қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарорида ушбу ҳужжатнинг орқага
қайтиш кучига эга эканлиги белгиланмаган.
Жавобгар фаолияти учун ишлаб чиқилган экологик меъёрий ҳужжатларга
кўра, чиқинди полигонига жойлаштириладиган ва утилизация қилинадиган чиқинди
миқдори жами 294660,81 т/йилни ташкил қилади. Шундан, 1-даражали хавфли
чиқиндилар - 0,00106 т/йил, 2-даражали хавфли чиқиндилар - 1,496 т/йил,
3-даражали хавфли чиқиндилар - 11,981 т/йил, 4-даражали хавфли чиқиндилар 290522,19 т/йил ва 5-даражали хавфли чиқиндилар - 4125,143 т/йил ташкил этади.
Жавобгар эса 2020 йил учун жами 530788,52 тонна чиқинди
жойлаштирилганлиги бўйича ҳисобот топширган ва ушбу топширилган ҳисоботда
жавобгар корхонаси учун тасдиқланган меъёрий ҳужжатда келтирилган
маълумотларни ҳисобот жадвалига туширмасдан, аксинча жойлаштирган
чиқиндиларни меъёр сифатида белгилаб ҳисобот топширган. Яъни, Вазирлар
Маҳкамасининг 820-сонли қарори билан тасдиқланган Низом 4-бобининг 8-бандида
келтирилган жадвалда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга
чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик
нормативлар (лимитлар)дан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун
бараварлик коэффициент кўрсаткичлари қўлланилмаган.
2021 йил, 2022 йил 1-чорак даврлари учун ҳам жавобгар ҳисоботларни
юқорида келтирилган тартибда топшириб келинган.
Шунингдек, жавобгарнинг атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли
моддаларнинг базавий ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарорига
нисбатан амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарорига асосан
2021 йил 12 апрелдан бошлаб зарарли моддаларнинг базавий ставкалар
3-1000 баробаргача оширилган. Бу эса атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли
моддаларининг 2021 йил 2-4-чораклар ва 2022 йил 1-чорак учун компенсация
8
тўловларининг ошишига олиб келган. Жавобгар эса ушбу даврлар учун
395 000 000 сўм миқдорда компенсация тўловини тўлаган.
Жавобгар томонидан чиқиндиларни жойлаштириш лимитларидан ортиқча
жойлаштирилганлиги бўйича белгиланган коэффициент қўлланилмаган, ушбу
хатоликни тўғрилаш мақсадида жавобгар тўлаши лозим бўлган компенсация тўлови
қайта ҳисоб-китоб қилинганда даъвогар томонидан 2020, 2021 йиллар ҳамда
2022 йилнинг 1-чораги учун сўралган жами 22 532 711 981 сўмдан
3 477 900,81 сўм (93 476 381 + 3 384 424 436) компенсация тўловини нотўғри
ҳисобланган. Бу фарқ қуйидагича:
даъво аризасида
сўм
2021 й. 2 чорак - 4 589 933 773
сўм
2021 й. 3 чорак - 4 871 388 034
сўм
2021 й. 4 чорак - 4 471 882 612
сўм
2022 й. 1-чорак - 3 577 030 371
сўм
2023 йил 24 майдаги
маълумотномада
2020 йил - 3 952 577 657,61 сўм
фарқи
- 93 476 381 сўм
2021 й. 1 чорак - 980 829 120,8 сўм
4 385 972 сўм
2021 й. 2 чорак - 1 205 509 336,62 сўм
2021 й. 3 чорак - 7 697 151 514 сўм
3 384 424 436
сўм
2 825 763 480 сўм
2021 й. 4 чорак - 7 093 229 480,22 сўм
2 621 346 868 сўм
2022 й. 1 чорак - 4 424 902 178,3 сўм
847871807,7 сўм
Шунингдек, жавобгар томонидан 2020-2021 йиллар учун жами
710 000 000 сўм компенсация тўловларини амалга оширилган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг
18 344 811 164 (22 532 711 981 - 3 477 900,81 - 710 000 000) сўм қисмини
қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Протестдаги компенсация тўловлари бўйича ўтказилган барча ҳисоб-китоб
жадваллари инспектор А.Пулатов томонидан имзоланганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг 820 ва 202-сонли қарорлари билан тасдиқланган низомларда
компенсация тўловчи субъекти учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини
юритиш жадвали кўрсатилган бўлиб жадвал бўйича ҳисоб-китоблар амалга
оширилгандан сўнг, ташкилот раҳбари, ташкилот бош ҳисобчиси, экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органнинг компенсация
тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушумини назорат қилиш бўлими бошлиғи
ва туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи
томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши назарда тутилганлиги
ҳақидаги важ билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, компенсация тўловлари
бўйича ҳисоб-китоб жадваллари жавобгар ташкилот раҳбари, ташкилот бош
ҳисобчиси томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланиб, тақдим қилинган
ҳисоботлар асосида тузилган.
Шу асослар билан ҳам протестдаги иш ҳужжатларида 22 532 711 981 сўм
миқдордаги компенсация тўловига тенг нормативдан ортиқча чиқиндилар атроф
табиий муҳитга жойлаштирилганлигини тасдиқлайдиган биронта ишончли
далил-исботлар (лаборатория текшируви хулосалари, нормативдан ортиқ
чиқиндилар массаси жойлаштирилганлигини исботлайдиган метрик ва тоннаж
ҳисоб-китоблари, далолатномалар, фотосуратлар) мавжуд эмаслиги, судлар ҳисоб-
китоблар жадвалларида кўрсатилган амалдаги масса кўрсаткичлари даъвогар
томонидан қандай меъёрий ҳужжатлар асосида ва тартибда ҳисоб-китобларни
амалга оширганлигини аниқлаштирмаганлиги ҳақидаги важлар қабул қилинмайди.
Шунингдек, протестда “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш”
давлат унитар корхонаси 2017 йил 14 июлдан 2020 йил 15 декабрга қадар
даъвогарнинг таркибидаги корхона бўлиб, шу даврда аниқланган барча
камчиликларга даъвогарнинг ўзи масъул бўлганлигига ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги ҳақида важ келтирган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида маиший
ва қурилиш чиқиндилари билан ишларни амалга оширишни такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сонли қарорининг
1-бандида “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонасини
жавобгарга қўшиб юборишга розилик берилган. Мазкур қарор ижроси юзасидан
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 1184-сонли қарори қабул
қилинган. Қолаверса жавобгар Уставининг 1.1-бандида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сонли қарорига асосан
“Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш” давлат корхонаси жавобгарга
қўшиб юборилган бўлиб, жавобгар “Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация
қилиш” давлат корхонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Шу билан бирга, протестдаги “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуннинг
13-моддасида белгиланган ҳар 3 йилда экологик экспертиза ўтказиш талаби қўпол
тарзда бузилиб, экологик экспертиза ўтказилмаганлиги ҳақидагваж келтирган.
Бироқ, экологик экспертиза ўтказилмаганлиги жавобгар томонидан компенсация
тўловларини тўламасликка асос бўлмайди.
Бундан ташқари, протестда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни
муҳофаза қилиш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги
ПФ-5863-сонли Фармони 1-иловасининг 5-бобига аосан “ифлослантирувчи
тўлайди” тамоийилини тўлиқ амалга ошириш зарурдир деб белгиланганлиги, яъни,
компенсация тўловлари чиқиндиларни ташувчи ва уларни жойлаштириб
утилизация қилувчилардан эмас, балки бевосита чиқиндиларни ишлаб чиқарувчи
корхона ва ташкилотлардан ундирилиши белгиланганлиги, апелляция инстанцияси
суди ушбу қонунчилик ҳужжатинн ўрганмаганлиги ва унга эътибор бермаганлиги
ҳақида важ келтирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги
ПФ-5863-сонли Фармони 1-иловасининг 5-бобида атроф табиий муҳит ҳолатининг
сифатини яхшилаш мақсадида 2030 йилга қадар амалга оширилиши зарур бўлган
чора-тадбирлар белгиланган, шу жумладан “ифлослантирувчи тўлайди”
тамойилини тўлиқ амалга ошириш, ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик
ва оқизганлик учун тўлов миқдорларининг улар ҳажмига ҳамда атроф-муҳит
ва аҳоли саломатлиги учун хатарлилигига боғлиқлигини таъминлаш белгиланган.
Бугунги кунда, Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш
механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги
541-сонли қарорига асосан маиший чиқинди полигонлари (200 минг кишидан ортиқ
аҳолиси мавжуд шаҳарлар ва аҳоли пунктлари учун) атроф муҳитга таъсир
кўрсатишнинг юқори (I тоифага мансуб) фаолият турларига киради ва ушбу
I тоифага мансуб фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар белгиланган миқдор
ва тартибда компенсация тўлайдилар.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан қарор
қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, бу эса асоссиз
қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Шунинг учун апелляция инсстанцияси суди
биринчи инстанция судининг хатолигини тузатиш ва ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисми биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бунданй
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини эса
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат
божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади. Шунинг учун, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
жавобгардан республика бюджетига 183 448 116,64 (18 344 811 164 х 2% х 50%)
сўм давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарининг кассация протестини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
24 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” давлат унитар корхонасидан
республика бюджетига 183 448 116,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев
11
Қ А Р О Р
(хулоса қисми)
Тошкент шаҳри
2023 йил _________
4-1001-2207/58475-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати___________________нинг раислигида, ҳайъат аъзолари ___________________
ва _______________________дан иборат таркибда, ____________________нинг
котиблигида, даъвогар Тошкент виляот Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “Махсустранс ишлаб чиқариш
бошқармаси” давлат унитар корхонасидан 22 532 711 981 сўм компенсация тўловини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори
устидан Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган кассация
протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарининг кассация протести_______________
________________________________________________________________________
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 майдаги қарори _______________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
__________________
ҳайъат аъзолари:
__________________
12
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон
маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси қайта ташкил этилган ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил
этилган.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш
ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга
ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг
бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Тошкент виляот Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан
алмаштирилиши лозим.
Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 46 ва 2941-моддасига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти суд
муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин.
Суд мажлиси 2023 йил 20 апрель куни соат 11-00да Олий суднинг биноси
(Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси, 1-уй манзил)да бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
унинг ҳуқуқий вориси Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси билан
алмаштирилсин.
Мазкур ажримнинг нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Негизида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил этилмоқда (ЎзР Президентининг
31.05.2023 й. ПФ-81-сон Фармони таҳриридаги устун)
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида 4-бандига биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда
бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади.
Биринчи инстанция суди неустойканинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилганлиги муносабати
билан, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатиш ҳақида тўғри хулосага келган. Бироқ, давлат
божини чет эл валютаси (АҚШ доллари)да ундиришда хатоликка йўл қўйган.
Шунинг учун, иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги АҚШ
долларининг миллий валютадаги курси (1 АҚШ доллари = 10 977,60 сўм)дан келиб
чиқиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига
30 201 509,60 сўм ва 9 600 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми
жавобгардан республика бюджетига 135 586 469,60 (30 201 509,60 + 105 384 960
(9 600 х 10 977,60)) сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилади.
Апелляция шикояти бўйича давлат божи низолашилаётган суммадан келиб
чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлса-да, апелляция инстанцияси суди
даъвонинг жарима ундириш талаби бўйича давлат божини 67 200 АҚШ доллари
суммаси (низолашаётган сумма)дан эмас, балки даслаб даъво аризасида
ундирилиши
сўралган
жарима
суммасидан
келиб
чиқиб,
4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундирилган. Шунинг учун, иш
юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги АҚШ долларининг миллий
валютадаги курси (1 АҚШ доллари = 10 977,60 сўм)дан келиб чиқиб, апелляция
инстанцияси суди қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига
15 100 754,80 сўм ва 4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми
жавобгардан республика бюджетига 22 477 701,73 (15 100 754,53 + 7 376 947,20
(672 х 10 977,60)) сўм миқдорида давлат божи ундиришга ўзгартирилади.
Жавобгарнинг кассация шикояти давлат божи тўлови кечиктирилган ҳолда
иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига 4 та
номулкий талаб бўйича 6 000 000 (3 000 000 х 4 = 12 000 000 х 50 %) сўм,
910 075 453 сўм зарар ундириш талаби бўйича 9 100 754,53 (910 075 453 х 2 % =
18 201 509,06 х 50 %) сўм, жарима ундириш талаби бўйича 672 (67 200 х 2 % =
1 344 х 50 %) АҚШ долларининг иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган
кундаги
миллий
валютадаги
курси
бўйича
7 376 947,20
(672 х 10 977,60) сўм, жами 22 477 701,73 сўм давлат божи ундирилади. Жавобгар
томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий
суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларининг давлат божи
ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Agrar Wisan” “Interaktiv Stroy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 24 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика бюджетига 30 201 509,6 сўм ва
9 600 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ундириш қисми жавобгардан
республика бюджетига 135 586 469,60 сўм миқдорида давлат божи ундиришга
ўзгартирилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 ноябрдаги қарори хулоса қисмининг жавобгардан республика
бюджетига 15 100 754,80 сўм ва 4 800 АҚШ доллари миқдорида давлат божи
ундириш қисми жавобгардан республика бюджетига 22 477 701,73 сўм миқдорида
давлат божи ундиришга ўзгартирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўрилиши учун “Agrar Wisan” “Interaktiv
Stroy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан:
- республика бюджетига 22 477 701,73 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022
йил 24 ноябрдаги қарорининг давлат божи ундириш қисми бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев