Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/3038 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" АЖ Ответчик / Подсудимый "Файзи Мехринисо Қурилиш" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158803 Claim ID 3577977 PDF Hash 5d05d18971640dd9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 998 символов
4-1901-2301/3038-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2023 йил 8 август Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, банк вакили Ш.Турабов (04.01.2023 йилдаги №20-05/41-сонли ишончнома асосида ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "Асакабанк" АЖ манфаатида жавобгар "Файзи Мехринисо Қурилиш” хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2301/3038сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси даъвогар “Асакабанк” АЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки “Банк” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида жавобгар “Файзи Мехринисо Қурилиш» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки “Қарздор” деб юритилади) жавобгар – “Файзи Мехринисо Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Асакабанк” АЖ ва “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 15.08.2019 йилда тузилган 2019/1430-сонли кредит шартномасига асосан ипотека билан таъминланган мажбурият ижроси бўйича 566447932,40 сўмнинг ундирувини “Файзи Мехринисо Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд муҳокамасида банк вакили даъвони қувватлаб, суддан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, суд муҳокамасида иштирок этган банк вакилининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Судда аниқланишича, банк ва “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 15.08.2019 йилда №2019/1430-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномага асосан банк томонидан “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамиятига 60 ой муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 111 уйда жойлашган 5-сонли ертўлали савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини сотиб олиш мақсадида 661 200 000 сўм кредит ажратиш, “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти эса олинган кредит бўйича асосий тўлов ва фоизларни шартномага мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида банк, “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 16.08.2019 йилда ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан Термиз шаҳар, Беруний кўчаси, №1 Э манзилгоҳда жойлашган ертўлали савдо дўкон биноси гаровга қўйилган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 03.11.2020 йилдаги 4-1901-2002/1011-сонли иқтисодий иши бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан “Асакабанк” АЖ фойдасига “KATTAQUM-JO’JASI KTICH” МЧЖ ва “TERMIZ SAVDO BARAKA” МЧЖнинг ҳисобидан 73 467 000 сўм муддати ўтган кредит қарзни, 149 563 000 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 2 000 000 сўм пеня, 17 840 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 20.05.2021 йилдаги 4-1901-2103/338-сонли иқтисодий иши бўйича чиқарилган ижро ҳужжатига кўра “Асакабанк” АЖ фойдасига “KATTAQUM-JO’JASI KTICH” МЧЖ ва “TERMIZ SAVDO BARAKA” МЧЖнинг ҳисобидан солидар тартибда (206 625 000 сўм доирасида) 578 733 000 сўм кредит, 107 359 000 сўм муддати кредит фоизини, 9 846 000 сўм пеня ундириш, ундирувни “KATTAQUM-JO’JASI KTICH” МЧЖга тегишли бўлган “Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси 111-уй манзилида жойлашган 5-сонли ертўлали савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси”га қаратиш белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида “KATTAQUM-JO’JASI KTICH” МЧЖга тегишли бўлган “Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси 111-уй манзилида жойлашган 5-сонли ертўлали савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси” 28.10.2021 йилда 528 960 000 сўм ҳисобида банк балансига олинган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 4-1901-2203/642-сонли банкротлик иши юзасидан 05.07.2022 йилда “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва давлат реестридан чиқарилган. Шу боис, банк “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит қарздорлигини “Файзи Мехринисо Қурилиш» хусусий корхонасидан ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, банк фойдасига жавобгар ҳисобидан 271 737 693 сўм асосий кредит қарзи, 41 519 537,11 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 5 073 018,13 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 4 700 000 сўм жарима ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан банк фойдасига олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини ҳамда Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 3 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: даъво аризаси қаноатлантирилсин. жавобгар “Файзи Мехринисо Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Асакабанк” АЖ ва “Каттақум Жўжаси КТИЧ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 15.08.2019 йилда тузилган 2019/1430-сонли кредит шартномасига асосан ипотека билан таъминланган мажбурият ижроси бўйича 566447932,40 сўмнинг ундирувини “Файзи Мехринисо Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳар, Беруний кўчаси, №1 Э манзилгоҳда жойлашган ертўлали савдо дўкон биносига қаратилсин. Жавобгар “Файзи Мехринисо Қурилиш” хусусий корхонасидан даъвогар “Асакабанк” АЖ фойдасига 33 000 сўм почта харажати; Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 3 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев