Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/422 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый UZYARN HOUSE TEXTILE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150118 Claim ID 3499068 PDF Hash 3485a238051bf312... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 217-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 217 code_article
нинг 364-моддаси нинг 364 law
БКнинг 190-моддаси БКнинг 190 law
БКнинг 367-моддаси БКнинг 367 law
БКнинг 348-моддаси БКнинг 348 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 959 символов
4-1101-2303/422-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- А.Икромов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 8 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Б.Якубов ва У.Салимов (2023 йил 30 майдаги 20/14-23-00055-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Н.Баратов (2023 йил 17 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида), Ф.Акрамов (2023 йил 17 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида), таъсисчи Ф.Юнусов (2023 йил 8 июндаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг жавобгар “UZYARN HOUSE TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятидан 466 616 306,89 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “UZYARN HOUSE TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “UZYARN HOUSE TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 466 616 306,89 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 466 616 306,89 сўм божхона тўловлари ва 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгардан республика бюджетига 9 332 326,14 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида кўп тармоқли текстил фабрикасини қурилиши ва ускунаси бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириши, ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида 2021 йил 18 мартдаги UZ29/12-сонли шартнома асосида жавобгар томонидан текстил ускуна сотиб олинганлиги, мазкур шартнома шартлари асосида божхона ҳудудига текстил ускуна ва унинг бутловчи қисмлари олиб кирилганлиги ва шартноманинг ажралмас қисми бўлган унинг бутловчи қисмлари - “дастгоҳлар учун барабанлар” олиб кирилганлиги, 27014/01.02.2022/0001220 ва 27014/01.022022/0001221-сонли божхона юк декларациялари асосида 3 120 дона барабанлар 8445 товар коди билан “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги қарори асосида мазкур товарлар бўйича божхона расмийлаштирувини амалга оширишда божхона божларидан озод қилиш бўйича имтиёзлар қўлланилганлиги, оқибатда даъвогар Умумжаҳон божхона ташкилотининг хулосасига асосланиб мазкур товарлар 3923 коди билан классификация қилиниши лозимлигидан келиб чиқиб қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганлиги, судлар томонидан Умумжаҳон божхона ташкилотининг хулосасига асосланиб қарор қабул қилинган бўлса-да, хулосадаги товарлар жавобгар томонидан олиб келинган товарлар бўйича хулоса берилганлиги ҳақида бирор-бир ҳужжат тақдим этмаганлиги, дастлаб “RSR-SONS” масъулияти чекланган жамиятининг эксперт хулосасида жавобгар томонидан олиб келинган товарлар 8448 коди билан квалификация қилиниши лозимлиги, шунингдек Божхона қўмитаси, жавобгар, “Узтест” ДУК ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ мутахасислари иштирокида ўтказилган 2020 йил 7 сентябрдаги 142-сонли комиссион экспертиза хулосаси ҳам 8448 коди билан квалификация қилиш учун асос бўлганлиги, бундан ташқари, даъвогар мутахассисларининг 2022 йил 7 февралдаги 3-сонли хулосасида 8445 кодига тушиши қайд этилганлиги, бироқ судлар томонидан мазкур ҳолатлар инобатга олинмаганлигини кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сонли қарорида импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар янги технологик ускуналарга қўлланилиши белгиланганлиги ҳамда битта контрактга (шартномага) мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар билан биргаликда етказиб бериш шарти билан ва ушбу асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ қилинишини, мазкур низо юзасидан бир неча бор экспертиза хулосалари олинганлигини, ҳозирги вақтда 142-сонли хулоса ўз кучида эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 217-моддасига кўра божхона экспертизасини экспертлар комиссияси томонидан ўтказиш божхона экспертизасини тайинлаган орган томонидан белгиланишини, мазкур тазларсиз технологик ускуналар ишламаслигини, қўшимча тазлар керак бўлганлиги сабабли қўшимча шартнома тузганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгар томонидан келтирилган талаблар асоссиз эканлигини, мазкур товарлар бир неча давлатлардан олиб келинганлигини, технологик ускуналарнинг ажралмас қисми сифатида кўрсатилаётган тазлар бошқа шартнома асосида олиб келинганлигини, мазкур тазлар 3923 коди билан олиб келинганлиги ҳамда ушбу код билан божхона декларацияси расмийлаштирилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади)нинг 364-моддасига асосан товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, божхона органи қўшимча ёки аниқлик киритадиган маълумот беришни сўраб ушбу сертификатни берган органларга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат қилиши мумкинлигини, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Умумжаҳон божхона ташкилотига сўровнома юборилганлигини, божхона ташкилотининг хулосасига асосан тазлар 3923 коди билан таснифланиши лозимлиги таъкидланганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Туркия Республикасининг “Temsan lс Ve Ticarеt Sirketi” масъулияти чекланган жамиятининг топшириғига асосан Ҳиндистон Республикасининг “Rimtex Industries” компанияси томонидан жавобгар номига 2021 йил 8 декабрдаги E/R1/2122109-1-сонли ва E/R1/2122109-1-сонли инвойслар, 1138738 ва 1173973-сонли СМРлар асосида олиб келинган умумий қиймати 86 736 АҚШ долларига тенг бўлган “барабаны для ткацких станков” товарлари олиб келиниб, ушбу товарлар 8445 коди билан таснифланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхати”га асосан божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда 27014/01.02.2022/0001220 ва 27014/01.022022/0001221-сонли божхона юк декларация (БЮД)лари билан “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. БКнинг 190-моддасига кўра, божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари тақдим этилган, божхона мақсадлари учун аҳамиятга молик ҳужжатларни текширади. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш тақдим этилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлардан олинган ахборотлар, учинчи шахслардан ва бошқа манбалардан олинган ахборотлар, божхона назоратининг бошқа шаклларини ўтказиш, божхона статистикаси маълумотларини таҳлил этиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш натижалари асосида олинган ахборотларни солиштириш орқали амалга оширилади. Тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва (ёки) қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш товарларни чиқариб юборишга тўсқинлик қилмайди. БКнинг 367-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси Умумжаҳон божхона ташкилотининг Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланади. БК 371-моддасининг еттинчи қисмига кўра Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси бўйича товарнинг кодини аниқлаш борасида низоли вазиятлар юзага келган ҳолларда ва уларни ҳал этиш қийин бўлганда, божхона органи товарларнинг намуналарини ёки нусхаларини ҳамда тегишли ҳужжатларни Умумжаҳон божхона ташкилотига тегишли текширишлар ёки синовлар ўтказиш учун юбориши мумкин. Бунда товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор божхона органи томонидан ўз сўровига жавоб олинганидан кейин қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жавобгар томонидан олиб келинган “барабаны для ткацких станков” номли товарлар қайси ТФ ТН коди билан таснифланиши ҳақида якуний хулоса олиш учун Умумжаҳон божхона ташкилотига сўровнома юборган. Мазкур ташкилотнинг 2022 йил 10 мартдаги 22NL051-сонли хулосасига кўра, “барабаны для ткацких станков” номли товарлар ТИФ ТН кодининг 392390 ва 392690 билан таснифланиши лозимлиги қайд қилинган. Яъни, айланувчи идиш (прядильная банка) 8444, 8445, 8446 ёки 8447 товар позициясининг детали ёки тегишли қисми ёхуд асосий қисми ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан “барабаны для ткацких станков” товарларининг ТИФ ТН коди нотўғри кўрсатилиши натижасида дастлабки ҳисоб китобларга кўра 466 059 319,8 сўм миқдорига тенг қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган ва жавобгар томондан олиб келинган мазкур товарнинг ТИФ ТН коди аслида 392390 ва 392690 билан таснифланиши сабабли 10 кунлик муддатда бошқарма депозит ҳисоб рақамига 466 059 319,8 сўм ўтказиб бериш тўғрисида 2022 йил 9 ноябрда 18/14-22-06812-сонли талабнома юборилган. БКнинг 348-моддасига кўра божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилади. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармонининг 4-бандида тадбиркорлик субъектлари томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари иқтисодий суд қарори бўйича ундирилиши белгиланган. Шу боис, даъвогар қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини суд қарори асосида ундириш учун тўланиши лозим бўлган 466 616 306,89 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраб, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан олиб кирилган товарлар 8445 товар позициясида таснифланиши мумкин эмаслиги, “барабаны для ткацких станков” номли товарларнинг ТИФ ТН коди 392390 ва 392690 билан таснифланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Қолаверса, даъвогарнинг Марказий божхона лабораторияси томонидан 2023 йил 20 апрелда берилган 27-сонли хулосасида “Прядильные тазы” номли товар ТИФ ТНнинг интерпретация қилишнинг асосий қоидаларига биноан ТИФ ТН бўйича 3923 90 000 0 код рақами билан таснифланиши қайд этилган. БК 320-моддаси учинчи қисмининг тўртинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра, агар ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса, шунингдек божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилади. Бундан ташқари, суд муҳокамасида жавобгар вакиллари томонидан технологик ускуналарнинг тазлари қўшимча шартнома асосида Ҳиндистондан олиб келинганлиги билдирилган. Демак, жавобгар томонидан олиб келинган товарлар иккита шартнома асосида олиб келинганлигини англатади. Мазкур ҳолат иш материаларидаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар томонидан берилган кўрсатмалар ҳамда жавобгар вакили томонидан тақдим қилинган 2022 йил 15 февралдаги 6-сонли қўшимча келишув билан ҳам ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 4 июндаги 352-сонли қарорида импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу Рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади ҳамда битта контрактга (шартномага) мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар билан биргаликда етказиб бериш шарти билан ва ушбу асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ қилиниши белгиланган. Мазкур ҳолатда, битта шартнома асосида олиб кирилмаган товарларни технологик асбоб-ускуналар, унинг бутловчи ёки эҳтиёт қисмлари таркибига кирмаслиги Умумжаҳон божхона ташкилотининг 2022 йил 10 мартдаги 22NL051-сонли хулосаси ва Марказий божхона лабораториясининг 2023 йил 20 апрелда берилган 27-сонли хулосаси билан ўз тасдиғини топган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги ва ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция 6 судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгар томонидан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси билан алмаштирилсин. “UZYARN HOUSE TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова