Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2002-2301/222 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Bottle of king масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153021 Claim ID 3508485 PDF Hash d89a9206f1c8b901... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 17 156 символов
4-2002-2301/222-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Зоиров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ражабов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 8 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар вакили бош юрисконсульт Х.Ризаев (2023 йил 4 январдаги 01/01-11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили П.Қудратов (раҳбар) ва адвокат А.Атоев (2023 йил 10 мартдаги 9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Bottle of king” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан олди-сотди шартномасини ва тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 10 октябрдаги 21-сонли келишув шартномасини бекор қилиш ҳамда 750 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “Bottle of king” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Когон шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27 майда Когон шаҳар, “Бухорои Шариф” МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ 28-сонли ҳарбий шаҳарча (ўтинхона) омборхонаси бино-иншоотларини “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига аукционга чиқариш орқали инвестициявий ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда сотиш бўйича 86-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Когон шаҳар ҳокимлигига қарашли Ободонлаштириш бошқармаси балансидаги Когон шаҳар, “Бухорои Шариф” МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ 28-сонли ҳарбий шаҳарча (ўтинхона) омборхона бино ва иншоотларини (шартнома матнида “Объект”) мулк қилиб топшириш, жавобгар эса мулкни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 5 000 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини 24 ой мобайнида бажариш, объектни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш эвазига объектда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 40 та янги иш ўрни (шундан 4 тадан кам бўлмаган иш ўрнига камбағал деб эътироф этилган ва камбағал оила аъзоси ҳисобланган шахсларни қабул қилиш ва 4 та янги иш ўрнига ёшларни қабул қилиш) ва йилига 15 000 000 000 сўмлик ишлаб чиқаришни ташкил этиш ташкил этиш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 10 октябрда 21-сонли келишув шартномасига кўра, дастлабки шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати уч ойга, яъни 2022 йилнинг 26 августига қадар узайтирилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 6 февралда ўтказилган мониторингда даъвогарга тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва уларга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар даъвогарга тақдим қилинмаганлиги, инвестиция сифатида келтириладиган асбоб-ускуналарнинг техник шартлари ва тавсифлари мавжуд эмаслиги, ишчи ўрни яратилмаганлиги ва ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги, объект дастлабки баҳолашдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаганлиги, асосий бинода муайян фаолият йўлга қўйилмаганлиги, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида ахборот ва баҳолаш ҳамда аудитор ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги, объектда 5 000 000 000 сўмлик инвестиция киритилмаганлиги аниқланиб, далолатнома тузилган бўлса-да, бироқ мазкур ҳолатлар аниқланишидан олдин 2023 йил 3 февралда олди-сотди шартномаси ва келишув шартномасини бекор қилиш ҳамда жаримани тўлаш тўғрисида 275/02-06-сонли тақдимнома жавобгарга юборилган. Тақдимнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар, Когон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2020 йил 27 майда Когон шаҳар, “Бухорои Шариф” МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган “собиқ 28-сонли ҳарбий шаҳарча (ўтинхона) омборхонаси” бино ва иншоотларини “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига аукционга чиқариш орқали инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгиланган ҳолда сотиш бўйича тузилган 86-сонли олди-сотди шартномасини ва тарафлар ўртасида 2022 йил 10 октябрда тузилган 21-сонли келишув шартномасини бекор қилишни, шунингдек, жавобгардан 750 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 мартдаги ажрими билан ишга Когон шаҳар ҳокимлиги ва Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси жавобгар сифатида жалб қилинган. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 3 қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда қуйи инстанция судларининг қарорларида баён этилган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ўрганилмаганлиги, қўлланиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормалари қўлланмаганлиги, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги, объектга инвестиция киритилмаганлиги, тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили даъвогар объект ва у жойлаган ер майдонини барча низолардан холи равишда топшириши лозимлигини, ҳақиқатдан ҳам объект ва у жойлашган ер майдони қабул қилиб олинганлигини, бироқ кейинчалик объект жойлашган ер майдонининг бир қисми бошқа корхонага расмийлаштирилиб берилганлиги сабабли “Кўприксоз сервис” МЧЖ томонидан темир йўл атрофи девор билан ўраб олинганлигини, ваҳоланки темир йўл атрофида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун маҳсулотларни юклаш-тушириш жойлари ташкил қилганлигини, ушбу низоли ер майдонида қурилиш ишларини тўхатиши ва уни асл ҳолига қайтариш бўйича икки йилдан ортиқ вақт мобайнида суд инстанцияларида овора бўлганлигини, объектга инвестиция тўлиқ равишда киритилганлиги, бу ҳақда баҳолаш ҳисоботлари мавжудлиги, бироқ объектнинг ер майдони низоли бўлганлиги ва у ечим топганига қадар ҳисоботлар топширилмаганлигини, кейинчалик ҳам инвестиция киритишда иккиланиб қолганлигини, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни асосий бинода йўлга қўйиш имкони мавжуд эмаслигини, эски бинолар бузиб қайта қурилганлигини, қўшимча бинолар ҳам қурилганлигини, инвестиция киритиш муддатини 9 ойга узайтириш тўғрисида мурожаат қилинган бўлса-да, бироқ 3 ойга узайтирилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Когон шаҳар ҳокимлиги ва Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасидан вакиллар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 382-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандига кўра эса, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Аниқланишича, даъвогар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши бўйича 2020 йил 21 декабрда, 2021 йил 6 июнда ҳамда 2021 йил 11 октябрда ўтказилган мониторингларда жавобгар томонидан қурилиш- таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги аниқланиб, далолатномалар расмийлаштирган. Қолаверса, “Бизнес экспертиза ва баҳолаш агентлиги” масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгарнинг объектга киритган инвестицияси баҳолашдан ўтказилиб, 2021 йил 24 майдаги 05-04А-сонли хулосага кўра, жавобгарнинг объектга киритган инвестиция миқдори 6 871 681,78 минг сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Шунингдек, жавобгар томонидан тақдим этилган буйруқларга кўра, 2021 йил 1 мартда 40 нафар ишчи корхонага ишга қабул қилинган. ФК 256-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандида объект давлат мулки эканлиги, у гаровга қўйилмаганлиги ва унга нисбатан ҳеч қандай мажбуриятлар юкланмаганлиги қайд этилган. Бироқ, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-2002-2101/644-сонли иқтисодий иш бўйича 2023 йил 14 мартдаги қарори билан иш бўйича даъвогар “Bottle of king” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Кўприксоз сервис” масъулияти чекланган жамиятига Когон шаҳар, “Бухорои Шариф” МФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ 28-сонли ҳарбий шаҳарча (ўтинхона) ҳудудидаги темир йўл узели атрофида қурилиштаъмирлаш ишларини тўхтатиш ва ер майдонини асл ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилган. Бундан кўринадики, мазкур объектнинг мажбуриятлардан холи ҳолда топширилмаганлигидан ҳамда жавобгарнинг эътирозлари асосли эканлигидан далолат беради. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартномада белгиланган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлигини аниқлаб, даъвогарнинг жавобгар томонидан ҳисоботлар берилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш важлари билан келишмасдан ва ушбу важлар асосида шартнома ҳамда келишувни бекор қилиш мумкин эмас деб ҳисоблаб, ушбу талабларни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 750 000 000 сўм миқдорида жарима ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.5-бандида харидорнинг айби билан олди-сотди шартномаси бекор қилинса, харидор инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция мажбурияти маблағларининг 15 фоизи миқдорида сотувчига жарима тўлаши белгиланган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинмаганлиги сабабли даъвогарнинг жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилган. Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришда, апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: 7 Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Ш. Мирзахакимов