← Назад
Решение #511154 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 108 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 106 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 08 август
4-1501-2302/4312-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари
Э.Ғаниев, Ф.Юнусов ва А.Ахмедов (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Аметов
(ишончнома асосида), учинчи шахс вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “Фарғона Кристал Қурилиш” хусусий корхонасининг жавобгар
Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб бўлимидан қўшимча бажарилган 200 650 780
сўм пудрат ишлари суммасини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Фарғона Кристал Қурилиш” хусусий корхонаси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлимидан қўшимча
бажарилган пудрат ишларига 200 650 780 сўм қарздорлик ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси, Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги
“Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” корхонаси жалб қилинган.
Шунингдек, суд ажримига асосан жавобгар – Қувасой шаҳар Халқ таълими бўлими
ҳуқуқий вориси Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига
алмаштирилган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъво аризасига эътирози
йўқлиги, ишлар ҳақиқатдан ҳам бажарилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги, фақат
ушбу бажарилган ишлар қиймати молиялаштирилмаганлиги боис тўловларни ўз
вақтида амалга ошира олмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Учинчи шахс “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” корхонаси
вакили низога алоқаси бўлмаганлиги учун тақдим қилинган ҳужжатларга асосан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Учинчи шахслар Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси, Фарғона
вилоят Ғазначилик бошқармасидан суд мажлисига вакиллар келмади. Улар суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд
ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини улар вакиллари иштирокисиз
ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 108-моддасига кўра, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган
битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: 1) юридик
шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги
белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги
битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар,
бошқа битимлар.
Ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин бўлган
битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб қилинмайди.
ФК 109-моддага кўра Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки
бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 638-моддасида “Агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг
айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи
пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд
буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари
узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Пудратчи қонун ҳужжатларида ёки
пудрат шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва миқдордагина ўзига бўнак ёки
закалат берилишини талаб қилишга ҳақли” деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига қараганда, буюртмачи Фарғона вилоят ҳокимлиги “Капитал
қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ва пудратчи "Фарғона кристал қурилиш"
хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 18 май куни 70-сонли пудрат шартномаси
тузилиб, шартномага асосан пудратчи томонидан буюртмачининг топшириғига
асосан Қувасой шаҳар Бўстон МФЙдаги 22-сонли умумтаълим мактабида 819 900 768
сўмлик ишлар бажарилган. Шунингдек, Қувасой шаҳар ҳокими ва Қувасой шаҳар
Ҳалқ таълими бўлими раҳбарлари томонидан объектда шартномадан ташқари
“PREMIUM PROJECT MASTERS” хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқилган
лойиҳа смета ҳужжатларига асосланиб қўшимча 200 650 780 сўмлик қурилиш-монтаж
ишлари амалга оширилган. Бажарилган ишлар Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб
таълими бўлими (Қувасой шаҳар Ҳалқ таълими бўлими ҳуқуқий вориси) томонидан
қабул қилиб олинган.
Суднинг 2023 йил 22 июнь кунги ажрими билан пудратчи "Фарғона кристал
қурилиш" хусусий корхонаси томонидан Қувасой шаҳар Бўстон МФЙдаги 22-сонли
умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш объектида 819 900 768 сўмлик ишлардан
ташқари бажарилган иш ҳажмларини, бажарилган ишлар маълумотнома, ҳисоб-варақ
фактура ва бажарилган ишлар далолатномасига мослиги “Рошидон Баходири”
хусусий корхонаси томонидан назорат ўлчовдан ўтказилган ва судга 2023 йил
19 июль кунги объектда ўтказилган назорат ўлчов далолатномаси тақдим қилинган.
Далолатномага асосан 200 650 780 сўм қўшимча бажарилган деб ҳисобланган
ишларнинг 190 860 950 сўм қисми ҳақиқатда бажарилганлиги, 9 789 950 сўмлик
ишлар бажарилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрь
кунги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2.3-бандига кўра, судларнинг эътибори,
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга
кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган
ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига
қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун
ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш,
зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади деб
тушунтиришлар берилган.
Пленум қарорининг 5-бандида “ФКнинг 108 ва 109-моддалари мазмунига
кўра, қурилиш пудрати шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади ва ушбу шаклга
риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ тарафларни
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Бунда, агар қурилиш
пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг
тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд бошқа далиллар билан
тасдиқлашлари мумкин. Шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ
низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда
тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар мазкур
қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим.” – деб
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб, тарафлар ўртасида
бажарилган ишлар қабул қилиш – топшириш далолатномаларига асосан ишлар
Қувасой шаҳар Ҳалқ таълими бўлимига топширилган, ишда тўпланган далилларга
асосан даъвогар томонидан 190 860 950 сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари
бажарилганлиги ўз исботини топади.
Бу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 190 860 950 сўм асосий қарзни
жавобгар Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Қувасой шаҳар Ҳалқ
таълими бўлими ҳуқуқий вориси) дан ундиришни лозим бўлади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар "ULUG'BEK QIZIL QAQIR" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 190 860 950 сўм
асосий қарз суммасини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми
190 860 950 сўмга мутаносиб равишда ҳисобланган 3 817 219 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундириш, даъвонинг
рад қилинган қисми 9 789 950 сўм қисми бўйича ҳисобланган 195 796,6 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолдириш, ортиқча тўланган 88 336,4 сўм давлат божини
даъвогарнинг аризасига асосан даъвогарга қайтариш лозим бўлади.
Шунингдек, суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга асосан Ўзбекистон
Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги,
Қувасой шаҳар Бўстон МФЙдаги 22-сонли умумтаълим мактаби биносини жорий
таъмирлаш учун бюджет маблағларининг ўзбошимчалик билан сарфланишига йўл
қўйган жавобгар Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул
ҳодимлари харакат ёки харакатсизлигида қонунбузилиш ҳолатларини ўрганиш, ушбу
4
объектда бажарилган ишлар бўйича қўшимча ўрганиш орқали тегишли ҳуқуқий баҳо
бериш учун мазкур хусусий ажримни Қувасой шаҳар прокуратурасига юборишни
лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "Фарғона кристал қурилиш" хусусий корхонаси фойдасига жавобгар
Қувасой шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 190 860 950 сўм асосий
қарз, тўланган 3 817 219 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
195 796,6 сўм давлат божи даъвогар "Фарғона кристал қурилиш" хусусий
корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар "Фарғона кристал қурилиш" хусусий корхонаси томонидан ортиқча
тўланган 88 336,4 сўм давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ой муддат ичида Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест)
берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов