Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/3779 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халқбанки Янгийўл акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NEW-ACTION TEXTILE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1149465 Claim ID 3577150 PDF Hash 5a78c421b4daf2d0... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодекси 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Ушбу Кодекс 279-моддаси Ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/3779-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Солиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимова ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 8 август Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида, судья Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Каримов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Муродуллаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Б.Ходжимуродов (2023 йил 4 январдаги 03-33-3/5-сонли ишончнома асосида), Д.Агзамов (2023 йил 9 январдаги 03-33-5/7-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Ибрагимов (2022 йил 5 сентябрдаги ишончнома асосида), фуқаро М.Турсунованинг вакили адвокат М.Хамроев (ордер ва 2023 йил 13 майдаги ишончнома асосида) ҳамда 15 нафар фуқаро иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида жавобгар “New-action textile” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 8 апрелдаги 15-2020-сонли ҳамда 2022 йил 8 апрелдаги 5-2022-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаларига асосан юзага келган жами 44 792 352 749,16 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги кўчмас мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган мазкур иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 июндаги ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “New-action textile” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит қарзларини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 майдаги ажримига асосан даъвонинг 2021 йил 8 апрелдаги 15-2020-сонли ҳамда 2022 йил 8 апрелдаги 5-2022-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаларига асосан юзага келган жами 44 792 352 749,16 сўм қарзни ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаблари алоҳида иш юритишга ажратилган. Суднинг 2023 йил 17 майдаги ажрими билан алоҳида иш юритишга ажратилган иқтисодий иш ҳужжатлари иш юритувига қабул қилинган. Шунингек, 2023 йил 8 июнда мазкур суд томонидан ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Ушбу ажримга нисбатан Палата томонидан даъвогар манфаатида апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, низоли иқтисодий ишни судда кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро судига юбориш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятида баён этилган важларини қувватлаб, гаров мулки тўғрисидаги маълумотномани судга тақдим қилиб, жавобгарга тегишли бўлган ва гаровга тақдим қилинган Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгиобод маҳалласи, Беруний кўчасида қурилаётган кадастр рақами 11-22-01-0102-1044, умумий майдони 5000,0 кв.м., қурилиш остидаги участка майдони 2000 кв.м. бўлган нотурар жой бино-иншоотларнинг бир қисми қуриб битказилгани, ушбу қуриб битказилган қисмига 52 ва 53-уйлар деб рақам берилгани, 52-уйда 19 та хонадон, 53-уйда 48 та хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар 52-уйдан 9 та ва 53-уйдан 15 та хонадонлар банкнинг розилиги асосида фуқароларнинг номларига ўтказиб берилгани, ҳозирги кунда 52-уйда 10 та хонадон ҳамда уйнинг ертўла қисми, 53-уйда 33 та хонадон ва уйнинг ертўла қисми жавобгарга тегишли эканлиги, келгусида қарздорлик ундируви гаров мулкига қаратилган тақдирда ҳам гаров мулкининг фуқароларнинг номларига ўтказиб берилган қисмига даҳл қилмаслигини таъкидлаб, жавобгардан 44 792 352 749,16 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўради. Жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътирози йўқлигини, даъво талабини тан олишини, чунки кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги мавжудлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Фуқаро М.Турсунованинг вакили адвокат М.Хамроев ҳамда гаров мулки бўлган, кредит қарздорлиги бўйича ундирув қаратиш сўралган 52 ва 53-уйларда яшовчи 15 нафар фуқаролар апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, судга ёзма фикрнома (шикоят) ҳамда унда баён этилган важларини тасдиқловчи фотосуратларни тақдим этиб, шикоятни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади: Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 8 апрелдаги 15-2020-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгибоғ маҳалласи, Беруний кўчасида 7 қаватли уй–жойлар қуриш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти асосида 25 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи босқичма-босқич ажратилган. Бундан ташқари, 2022 йил 8 апрелдаги 5-2022-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгибоғ маҳалласи, Беруний кўчасида 7 қаватли уй–жойлар қуриш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти асосида 10 000 000 000 сўм миқдорида кредит босқичма-босқич ажратилган. Кредит шартномаларининг таъминоти сифатида ипотека (гаров) шартномалари асосида жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгиобод маҳалласи, Беруний кўчасида қурилаётган, кадастр рақами 11-22-01-01-02-1044, умумий майдони 5000,0 кв.м., қурилиш остидаги участка майдони 2000 кв.м. бўлган нотурар жой биноиншоотлар ҳамда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Мезон МФЙ, Анҳор бўйи кўчаси, 38-уйда жойлашган, кадастр рақами 11-22-01-01-03-0733, умумий ер майдони 0,0255 гектар, қурилиш ости майдони 252,79 кв.м., фойдали майдони 433,51 кв.м. бўлган нотурар жой бино-иншоотлар гаровга қўйилган. Кредит шартномаларининг кредит тўловлари жадвалида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган. Натижада, жавобгарнинг ҳар икки шартнома бўйича жами кредит қарздорлиги 44 792 352 749,16 сўмни (шундан 2021 йил 8 апрелдаги 15-2020-сонли кредит шартномаси бўйича жами 33 308 984 254,46 сўм, 2022 йил 8 апрелдаги 5-2022-сонли кредит шартномаси бўйича 11 483 368 494,70 сўм) ташкил қилган. Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, бироқ жавобгар томонидан кредит қарзи тўлаб берилмаган. Бунинг оқибатида тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Аниқланишича, кредит шартномаларининг таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгиобод маҳалласи, Беруний кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми даъвогарнинг розилиги асосида фуқароларнинг номига расмийлаштирилган, хусусан қуриб битказилган 52-уйдан 9 та хонадон ҳамда 53-уйдан 15 та хонадон сотиб олган фуқароларнинг номига, жумладан 52-уй 5-хонадон Файзуллаева Зиёда, 52-уй 17-хонадон Ашуров Акбар Азамат ўғли, 52-уй 3-хонадон Турсунова Фотима, 52-уй 4-хонадон Раззоқова Нигора, 52-уй 4-хонадон Раззоқова Нигора, 52-уй 6-хонадон Х.Тошмухаммедов, 52-уй 8-хонадон Қувондиков Шодиёр, 53-уй 3-хонадон Воисов Шухрат, 53-уй 20-хонадон Уринова Нилуфар, 53-уй 24-хонадон Тургунова Замира, 53-уй 35-хонадон Турдиева Сурайё, 53-уй 36-хонадон Тиллабоев Азизбек, 53-уй 37-хонадон Хидирова Юлдуз, 53-уй 11-хонадон Матёқубова Муяссар, 53-уй 12-хонадон Атаев Алишер, 53-уй 26-хонадон Тухтаева Зебо, 53-уй 2-хонадон Қодирова Шахнозаларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилиги давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу ҳолат иш жилдидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан кўчирмалар билан тасдиқланади. Бундан ташқари, гаровдаги кўп қаватли уйдан жавобгар билан шартнома тузган ҳолда хонадон сотиб олган, бироқ бугунги кунга қадар хонадон мулк ҳуқуқи асосида тегишлилиги давлат рўйхатидан ўтказилмаган бир нечта фуқаролар мавжудлиги, ҳозирда ушбу фуқарорлар хонадонларда истиқомат қилиб келаётганлик ҳолати аниқланган. Бироқ даъвогар даъво аризасида кредит қарзи бўйича ундирувни гаров объектларига яхлит ҳолда қаратишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлили эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Респбуликаси Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли эканлиги белгиланган. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ундирувни қаратиш талаб қилинаётган гаровдаги Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгиобод маҳалласи, Беруний кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бир қисми фуқароларга сотилганлиги, судда иш кўрилиши натижасида қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини инобатга олиб, ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро судга ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топган ва суд бу ҳақда тўғри хулосага келган. Чунки, мазкур ҳолатда ундирув қаратиш талаб қилинаётган гаровдаги Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Янгиобод маҳалласи, Беруний кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бир қисми фуқароларга сотилган ва судда иш кўрилиши натижасида қабул қилинадиган суд ҳужжати фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келиша олмайди ва биринчи инстанция суди ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 281-моддаси иккинчи қисмига асосан, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу Кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ажрим чиқаришда моддий ёки процессуал 6 ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, мазкур низо юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келинганлиги ҳамда ажримни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар манфаатида киритилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278-280, 281моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л д и: Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар манфаатида берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) Н.Юсупов ҳайъат аъзолари: (имзо) Х.Каримов (имзо) А.Ибрагимова Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри: судья А.Ибрагимова