← Назад
Решение #511164 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йил | 2023 | — | law | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 177 | — | code_article | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| дорини ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
17 044 символов
4-1804-2301/1174-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Турақулов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ҳ.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
август
2023 йил 8
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
А.Файзиевнинг
котиблигида,
даъвогарнинг раҳбари Д.Шодмонов, жавобгарнинг вакили Ж.Файзиев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Мarjon asil shirinlik”
масъулияти чекланган жамиятининг “Koson don mahsulotlari qabul qilish”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар “Ўзбекистон
Республика Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамиятига нисбатан “Koson
don mahsulotlari qabul qilish” масъулияти чекланган жамиятидан омухта емни
олганида ва биржа савдоларида қатнашиб, бу пул маблағларини
айлантирганида 2021 йил 20 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад
кўришини аниқлаш учун суд бухгалтерия, суд иқтисодий экспертизаси
ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд
экспертизаси маркази зиммасига юклаш ва аниқланган бой берилган соф
фойдани жавобгарлардан ундириш ҳамда жавобгар “Koson don mahsulotlari
qabul qilish” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар
“Ўзбекистон Республика Товар хом-ашё биржаси” акциядорлик жамиятидан
солидар тартибда 54 903 413 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори
устидан “Мarjon asil shirinlik” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Мarjon asil shirinlik” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Koson don mahsulotlari qabul qilish”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 26 мартда 4981585-сонли, 2021 йил 2 апрелда 4990824сонли, 2021 йил 9 апрелда 5000049-сонли, 5000050-сонли, 2021 йил 12 апрелда
5001042-сонли, 5001043-сонли олди-сотди шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 2.1-бандига асосан даъвогар (сотиб олувчи)
тўловларни амалга ошириш, сотувчи (жавобгар) товар озуқа маҳсулотларини ўз
вақтида етказиб бериш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартномаларнинг
3.1-бандида сотиб олувчи тўловларни шартнома биржада рўйхатга олинганидан
сўнг 5 иш куни ичида амалга ошириши, 3.4-бандида эса сотувчи товарларни
100 фоиз тўловлар бўлганидан кейин 5 иш куни ичида етказиб бериш
лозимлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 15 апрелдаги 78-сонли тўлов
топшириқномаси билан 78 080 000 сўм, 80-сонли тўлов топшириқномаси билан
59 950 000 сўм, 2021 йил 16 апрелдаги 80-сонли тўлов топшириқномаси билан
78 900 000 сўм, 2021 йил 19 апрелдаги 82-сонли тўлов топшириқномаси билан
46 000 000 сўм, 2021 йил 20 апрелдаги 85-сонли тўлов топшириқномаси билан
89 900 000 сўм, 2021 йил 3 майдаги 103-сонли тўлов топшириқномаси билан
85 000 000 сўм, жами 437 830 000 сўм миқдорида пул маблағлари қўшимча
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар шартнома
мажбуриятларига лозим даражада риоя қилмасдан ўтказиб берилган пул
маблағларига нисбатан кам маҳсулотлар етказиб берган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 4-1804-2101/1042-сонли иш
бўйича 2021 йил 20 декабрда қабул қилган ҳал қилув қарорига кўра
жавобгардан даъвогар фойдасига 247 219 875 сўм асосий қарз ундириш
белгиланган. Даъво талабининг қолган 41 889 920 сўм устама, 23 458 404 сўм
банк фоизи ва 93 470 457 сўм бой берилган фойдани ундириш талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 247 219 875 сўм
асосий қарз, 23 458 404 сўм банк фоизи ундириш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги қарори билан апелляция инстанцияси
судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими томонидан 2023 йил
31 январда суд ҳужжати ижроси таъминланиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 247 219 875 сўм асосий қарз, 23 458 404 сўм банк фоизи ва суд
харажатлари ундирилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар ва “Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар
деб юритилади)га нисбатан судга мурожаат қилиб, даъвогар омухта емни
жавобгардан олганида ва биржа савдоларида қатнашиб, бу пул маблағларини
айлантирганида 2021 йил 20 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад
кўришини аниқлаш учун суд бухгалтерия, суд иқтисодий экспертизаси
ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд
экспертизаси маркази зиммасига юклашни ва аниқланган бой берилган соф
фойдани жавобгарлардан ундиришни, шунингдек, жавобгар 2021 йил
11 августдан 2023 йил 30 январгача яъни, 533 кун 247 219 875 сўм асосий
қарзни ўзида ушлаб туриб фойдаланиб келганлиги сабабли жавобгар ҳамда
қўшимча жавобгардан солидар тартибда 54 903 413 сўм банк фоизини
ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 апрелдаги ажрими
билан даъвогарнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилиб, 2023 йил 17 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 28 945 248 сўм банк фоизи ундириш, даъво
талабининг қолган қисмини ва қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар суд қарорлари устидан кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келинганлиги, суднинг қарорига асосан
ундирилган 247 219 875 сўм миқдорида қарздорликни жавобгар 2021 йил
11 августдан 2023 йил 30 январгача асоссиз кечиктирганлиги, амалдаги
қонунчилик бўйича ўзгалар пул маблағини ушлаб қолганлик
ёки кечиктирганлик учун фоиз тўланиши лозимлиги ҳақида важлар келтирилиб,
2021 йил 20 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад кўришини
аниқлаш учун суд бухгалтерия ва суд иқтисодий экспертизаси ўтказишни
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси
маркази зиммасига юклашни ва аниқланган бой берилган соф фойдани
жавобгарлардан даъвогар фойдасига ундиришни, шунингдек, Қашқадарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги
қарорини ўзгартириб, қарздорликни тўлашни кечиктирганлиги учун
жавобгардан 54 903 413 сўм банк фоизини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг раҳбари кассация
шикояти важларини такрорлаб, уни қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб,
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
23 майдаги қарорини ўзгартиришни сўради.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган қўшимча жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Мазкур Кодекс 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув
қарорини қабул қилиш чоғида суд:
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини
асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради;
2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари
аниқланмаганлигини белгилайди;
3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик
ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади;
4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш
зарурлигини аниқлайди;
5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари
борлигини белгилайди;
6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал
қилади.
Бироқ, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаб, даъвонинг жавобгарлардан солидар тартибда 54 903 413 сўм банк
фоизи ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ва қўшимча жавобгарга
нисбатан иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш бўйича янги қарор қабул қилиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён
матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 7-бандида ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага
асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи
назар, тўланиши шарт эканлиги таъкидланган.
4-1804-2101/1042-сонли иш бўйича қабул қилинган Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 февралдаги
қарорига кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 247 219 457 сўм асосий қарз,
23 458 404 сўм банк фоизи (2020 йил 11 сентябрдан 2022 йил 18 январга қадар
бўлган давр учун) ундириш белгиланган.
Бироқ, даъвогар мазкур даъвода буни эътиборга олмасдан банк фоизини
2021 йил 11 августдан 533 кунга ҳисоблаган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди банк фоизини 2022 йил
18 январдан бошлаб ҳисобланган қисмини асосли деб топиб, фоизлар
миқдорини ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан
28 945 248 сўмгача камайтириб, даъвонинг банк фоизини ундириш талаби
бўйича асосли қарор қабул қилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятидаги судга фақатгина неустойкани
камайтириш ҳуқуқи берилганлиги, бироқ суд банк фоизи миқдорини
камайтиришга ҳақли бўлмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб
бўлмайди.
Чунки, Пленум қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг
327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул
мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ
номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг
326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини
(ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга
ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди қўшимча жавобгарга нисбатан иш
юритишни тугатиб нотўғри хулосага келган.
Чунки, қўшимча жавобгар юридик шахс мақомида бўлиб, бундай
ҳолларда унга нисбатан иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди. Қолаверса,
тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар (шартномавий муносабатлар) бўйича
қўшимча жавобгар ҳеч қандай мажбурият олмаган ва уни даъвогар олдида
жавобгар билан бирга солидар жавобгар бўлиши белгиланмаган.
Шу сабабли апелляция инстанция суди янги қарор қабул қилишда
даъвонинг унга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этиб, тўғри тўхтамга
келган.
ФК 14-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши
(ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги
фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори
19-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошисида зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги,
ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга
олиб аниқланиши шарт эканлиги, хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни
етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни
қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу
товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр
маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом
ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр
маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни
чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Фойданинг бой берилганлиги даъвогар томонидан қонун ва Пленум
қарори тушунтиришларига мувофиқ далиллар асосида исботлаб берилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши шарт.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди даъвонинг ушбу талабини
қаноатлантиришни рад этиб, асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилган ҳолда асосли қарор қабул қилинган. Шу сабабли уни бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
эса қаноатлантирмасдан қолдириш, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
7
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида
қолдириш ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм харажатларни даъвогардан ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 302, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ и л д и:
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 майдаги қарори ўзгаришсиз, “Мarjon asil shirinlik” масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
берилган
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Мarjon asil shirinlik” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатлар ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Ш.Мирзахакимов