← Назад
Решение #511189 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| бандида агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 748 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| аммо ФК | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасида эса ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| онуни | 6 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8196-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 26 846,7 АҚШ доллари фоиз,
5 274,96 АҚШ доллари пеня, жами 32 121,66 АҚШ ундириш, ундирувни
гаровдаги SSSга тегишли мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Қодиров
(2023 йил 3 июлдаги 17/009-сонли ишончнома билан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
AAA номидан ишончнома асосида унинг Меҳнат филиали (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSS (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 26 846,7 АҚШ доллари фоиз,
5 274,96 АҚШ доллари пеня, жами 32 121,66 АҚШ ундириш, ундирувни
жавобгарга гаровдаги тегишли мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит ва унинг таъминоти сифатида
ипотека шартномаси тузилганлиги, кредит маблағлари ўз вақтида
қайтарилмаганлиги сабабли муқаддам суднинг қарори билан кредит
қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаров объектига қаратилганлиги,
аммо кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги сабабли шартнома бўйича
фоиз ва пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, жавобгардан фоиз ва
пеня ундириб, ундирувни гаров объектига қаратишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
(гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор этилган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ва рад
этилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва қарздор ўртасида
2021 йил 21 октябрда 703/1397-2021-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 360 кун муддатга йиллик 7,99 фоиз
устама тўлаш шарти асосида 450 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида тарафлар
ўртасида низо вужудга келган.
Муқаддам даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси жавобгарга
нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
жами 459 677,24 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини
ундириш, ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни
сўраган.
Мазкур даъво аризаси юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий
судида қўзғатилган 4-1101-2303/207-сонли иқтисодий иш бўйича
2023 йил 2 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига жами 459 677,24 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги
ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган ҳамда ундирув жавобгарга
тегишли гаровдаги мулкларга қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарори
бугунги кунда қонуний кучда.
Ҳал қилув қарори ижроси жавобгарлар томонидан тўлиқ
таъминланмаганлиги, 459 677,24 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогар жавобгарга нисбатан
судга яъна даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 26 846,7 АҚШ
доллари фоиз, 5 274,96 АҚШ доллари пеня ундириш, ундирувни гаровдаги
жавобгарга тегишли мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 263-моддасида неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФК 736-моддасининг биринчи қисмида агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги назарда тутилган.
Кредит шартномаси 11.2-бандида асосий қарзни қайтариш муддати
кечиктирилганда қарздор банкка асосий қарзнинг муддати ўтган қисмига
бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасига
2 фоиз устама қўшиб ҳисобланиши, 11.3-бандида эса фоизларни
белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган фоиз
тўловларининг ҳар бир кун учун кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг
0,1 фоиз миқдорда, аммо кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Маълумки, ФК 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
фоизлар
фуқаролик-ҳуқуқий
жавобгарлик
чораси
ҳисобланади.
Кўрсатилган, қарз суммасини қайтаришни кечиктириш муносабати билан
ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача
тартиб
белгиланган
бўлмаса,
пул
маблағларидан
фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу
суммага ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
қўшма Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил
22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 10-бандида агар даъвогар
томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан
шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар
билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик
чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми
бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши
мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорининг 10-бандида ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, қарз шартномаси (ФКнинг
734-моддаси), кредит шартномаси (ФКнинг 744-моддаси) ёхуд тижорат
кредити шартномаси (ФКнинг 748-моддаси) бўйича берилган пул
маблағларидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан
фарқланиши, шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш ҳақидаги
низоларни ҳал қилишда даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити
сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар
ундиришни талаб қиляптими ёхуд талабнинг моҳияти пул
мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун
жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатми, шуларни
аниқлаши лозимлиги, 13-бандида эса шартномалардан келиб чиқувчи пул
мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар
тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов
кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда
ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозимлиги, Қонунда
ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни
кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти
кўзда тутилиши мумкинлиги, бундай ҳолатларда суд шундан келиб
чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини
бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг
миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги
талабни қўйишга ҳақли эканлиги ҳақида кўрсатма берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича ҳисобланган
фоиз ва пеня ундириш талабини қўйган, аммо юқоридаги Пленум
қарорларида берилган тушунтиришларнинг мазмунидан келиб чиқиб, суд
бундай ҳолатларда даъвогар фоиз ёки пенядан бирини талаб қилишга
ҳақли эди деб ҳисоблайди. Негаки, гарчи шартнома бекор қилинмаган
бўлса-да, лекин муқаддам шу тарафлар иштирокида кўрилган иқтисодий
иш доирасида кредит тўловларини муддатидан илгари қайтариш назарда
тутилган, бу эса даъвогарда ўша вақтдан шартномага бўлган қизиқиш
йўқолганлигидан далолат беради.
Бундан
ташқари,
шартноманинг
11.3-бандида
фоизларни
белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган фоиз
тўловларининг ҳар бир кун учун кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг
0,1 фоиз миқдорда, аммо кечиктирилган фоиз тўлови суммасининг
50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Бундан кўринадики, тарафлар фоиз тўловлари муддатида
тўланмаган тақдирда унга нисбатан пеня ҳисобланиши ҳақида
келишишган, аммо ФК 261-моддасининг учинчи қисмида неустойка билан
фақат ҳақиқий талаб таъминланиши лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра ҳамда юқорида таъкидланган Пленум қарорларида
берилган тушунтиришларнинг мазмунидан келиб чиқиб, уларга ҳавола
этган ҳолда суд, фоиз ундириш талабини қаноатлантириб, пеня ундириш
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридаги талаблар билан бир қаторда, даъвогар ундирувни гаров
нарсасига қаратишни сўраган.
ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилиши, 281-моддасида эса ушбу Кодекснинг
280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган
мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши лозимлиги
белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган
мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида
2021 йил 27 октябрда тузилган 202101490012974-сонли ипотека (гаров)
шартномаси асосида жавобгарга тегишли қуйидаги мулклар, яъни:
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 677,0 кв.м. бўлган, 819,8 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 142 807,00 АҚШ доллари ёки 1 530 892 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.03.01.2015.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 677,0 кв.м. бўлган, 819,8 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 142 807,00 АҚШ доллари ёки 1 530 892 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.01.01.1487.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 1 400,0 кв.м. бўлган, 395,2 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 70 649,00 АҚШ доллари ёки 757 361 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.05.01.0215.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 986,0 кв.м. бўлган,
1 280,0 кв.м. умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар
ўртасида тузилган баҳолаш далолатномасига кўра 192 403,00 АҚШ
доллари ёки 2 062 570 000 сўмга баҳоланган парранда фабрикаси (кадастр
рақами 11.15.08.05.01.0558.0001);
⦁ 2015 йилда Бельгия давлатида ишлаб чиқарилган, инкубатор
комплект “Petersime NV” ва 2015 йилда Туркия давлатида ишлаб
чиқарилган бройлер товуқларни боқувчи “Tavsan Dis Ticaret” русумли,
тарафлар
ўртасида
тузилган
баҳолаш
далолатномасига
кўра
36 334,00 АҚШ доллари ёки 389 500 480 сўмга баҳоланган ускуна гаровга
тақдим этилган.
ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг
уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар,
неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар
тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни
сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини
таъминлаши лозимлиги белгиланган.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд
тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган
жойи
кўрсатилиши
лозимлиги,
гаровга
қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич
сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров
(ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим
даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу
талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилади.
Демак, даъвонинг фоиз ундириш талаби бўйича давлат божи ва
почта харажатлари жавобгар, асоссизлиги боис рад этилган пеня ундириш
талаби бўйича давлат божи харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд даъво тақдим этиш санасида, яъни 2023 йил
20 июлда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбати қиймати 11 600,11 сўмга тенг
бўлганлигини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика бюджетига
6 228 493,46 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ҳамда даъвогардан республика бюджетига 1 223 802,32 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
SSS ҳисобидан AAA фойдасига 26 846,7 АҚШ доллари фоиз
ундирилсин.
Ундирув SSSга тегишли:
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 677,0 кв.м. бўлган, 819,8 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 142 807,00 АҚШ доллари ёки 1 530 892 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.03.01.2015.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 677,0 кв.м. бўлган, 819,8 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 142 807,00 АҚШ доллари ёки 1 530 892 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.01.01.1487.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 1 400,0 кв.м. бўлган, 395,2 кв.м.
умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига кўра 70 649,00 АҚШ доллари ёки 757 361 000
сўмга
баҳоланган
парранда
фабрикаси
(кадастр
рақами
11.15.08.05.01.0215.0001);
⦁ ZZZ жойлашган, умумий ер майдони 2 986,0 кв.м. бўлган,
1 280,0 кв.м. умумий қурилиш майдонидан иборат бўлган, тарафлар
ўртасида тузилган баҳолаш далолатномасига кўра 192 403,00 АҚШ
доллари ёки 2 062 570 000 сўмга баҳоланган парранда фабрикаси (кадастр
рақами 11.15.08.05.01.0558.0001);
⦁ 2015 йилда Бельгия давлатида ишлаб чиқарилган, инкубатор
комплект “Petersime NV” ва 2015 йилда Туркия давлатида ишлаб
чиқарилган бройлер товуқларни боқувчи “Tavsan Dis Ticaret” русумли,
тарафлар
ўртасида
тузилган
баҳолаш
далолатномасига
кўра
36 334,00 АҚШ доллари ёки 389 500 480 сўмга баҳоланган ускунага
қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига SSS ҳисобидан 6 228 493,46 сўм давлат божи,
AAA ҳисобидан эса 1 223 802,32 сўм давлат божи ундирилсин.
SSS ҳисобидан AAA ҳисобига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Ғ.Солиев