← Назад
Решение #511191 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8171-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 8 август
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ССС”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 71 326 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили ААА (2023 йил 16 февралдаги 41-01-24/107-1707-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ССС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 17 ноябрда 12030-сонли
табиий газ улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
шартномаси тузилган.
Жавобгар 2023 йил май ойи ҳолатига 147 429 200 сўмлик табиий газ
истеъмол қилиб, бу ҳақда 2023 йил 31 май куни тарафлар ўртасида ўзаро
ҳисобларни мувофиқлаштириш акти тузилган.
Даъвогар 2023 йил 10 май куни жавобгарни 147 429 200 сўм
қарздорлик юзага келганлиги сабабли газ тармоғидан ўчириб, бу ҳақда
далолатнома расмийлаштирилиган.
Жавобгар қарздорликни қисман қоплаганидан сўнг, 71 326 000 сўм
қарздорлик қолган.
Бироқ жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни қопланмаганлиги
сабабли низо юзага келиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилган ҳамда жавобгардан 71 326 000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги, далолатнома билан тармоқдан
узилганлиги, ўша пайтдаги қарздорлик қисман қопланиб, 71 326 000 сўм
қарздорлик қолганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилганида қабул қилиб олувчи
манзилда яшамаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи
хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида
кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олиши, истеъмолчи
эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш
мажбуриятини олиши ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириши белгиланган.
Шартноманинг 4.6-бандида истеъмолчи томонидан олинган газ учун
узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг
10 кунигача амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлиги, ишни кўриш жараёнида
жавобгар асосий қарзни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
неустойка миқдори суд томонидан камайтирилганлиги, даъво ариза
киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 426 520 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик
жамияти фойдасига 71 326 000 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта
харажати, жами 71 359 000 сўм ундирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети
фойдасига 1 426 520 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов