Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2317/5330 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DORKOMPLEKTSNAB PLUS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TRANSNEFTEGAZ GLOBAL SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153023 Claim ID 3503291 PDF Hash 6ce276b4178c5357... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
нинг 176-моддаси нинг 176 law
ФК 420-моддаси ФК 420 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ини ФКнинг 420-моддаси ини ФК 420 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 14 388 символов
4-1001-2317/5330-сонли иқтисодий иш ишни кўрган Биринчи инстанцияда судья – С.Тўлқинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 8 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшунос А.Бердимуродов (2023 йил 7 августдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Сайфуллоев (раҳбар), Ў.Мухторов (2023 йил 14 мартдаги 7/71-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Dorkomplektsnab Plus” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Transneftegaz Global Servis” масъулияти чекланган жамиятидан 150 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Dorkomplektsnab Plus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Transneftegaz Global Servis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 26 сентябрдаги 2022-09/хг-20-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар (сотувчи) асфальтбетон ва органик-минерал қоришмалар учун МП-2 маркали минерал порошок етказиб бериш, даъвогар (сотиб олувчи) эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий суммаси қўшилган қиймат солиғи билан бирга 320 000 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 3.1.2 ва 4.1-бандларига мувофиқ сотиб олувчи шартнома тузилган вақтдан бошлаб 3 кунлик муддат ичида 15 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, сотувчи эса сотиб олувчи томонидан буюртма берилганидан ва унинг ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказилганидан сўнг 10 кун ичида товарларни етказиб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга 2022 йил 27 сентябрдаги 3272онли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган товарлар даъвогарга етказиб берилмаган. Даъвогар жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг 100 000 000 сўм қарздорлик юзага келганлиги, ушбу қарздорликни тўлаш тўғрисидаги жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги важи асосида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм асосий қарз ва 50 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогарга 100 000 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, кассация шикоятида даъвогар билан 2022 йил 26 сентябрда 202209/хг-20-сонли ва 2022 йил 16 сентябрда 2022-09/хг-18-сонли шартномалар расмийлаштирилганлиги, бу шартномалар бўйича даъвогар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги ва маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклиф бермаганлиги, фақатгина 20-сонли шартнома бўйича маҳсулотни олиш юзасидан ишончнома расмийлаштирилганлиги ва ишончномада кўрсатилган шахс жавобгар билан боғланмаганлиги ҳамда қайси шартнома бўйича қаердан қанча маҳсулотни қабул қилиб олиши ҳақида хабар бермаганлиги, суд томонидан 18-сонли шартнома ўрганилмаганлиги, даъвогар томонидан 2022 йил 27 сентябрдаги 3272-сонли тўлов топшириқномаси билан ўзининг яқин ҳамкори бўлган “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 18-сонли шартнома бўйича 100 000 000 сўм тўловни амалга оширганлиги, ушбу шартнома тузилган куни, яъни 2022 йил 16 сентябрда бекор бўлганлиги, ваҳоланки, ўтказиб берилган 100 000 000 сўмни “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамияти талаб қилиши мумкинлиги, ушбу жамият ўз талабини даъвогарга ўтказган ёки аксини тасдиқловчи ҳужжат бўлмасдан туриб, жавобгарнинг бошқа шартнома ва бошқа ҳисобфактуралар орқали қилинган тўловларни ечиб бериши қонун талабларига зидлиги, бироқ суд ушбу ҳужжатларни техник хатолик деб баҳолаганлиги, аммо техник хатолик бўлса, шу рақамдаги шартнома ва шартномада тараф бўлган жамият бугунги кунда ҳам фаолият олиб бораётганлиги, бундан ташқари суд томонидан пеня ундирилиши ҳам қонун талабларига тўғри келмаслиги, шунингдек суд томонидан “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамияти томонидан 100 000 000 сўм пул маблағи талаб қилинмаётганлиги ёки эътирози бор ёки йўқлиги текшириб кўрилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар вакили кассация шикояти асоссизлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасидаги мазкур низо олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, тарафлар ўзаро имзоланган 2022 йил 26 сентябрдаги 2022-09/хг-20-сонли шартнома бўйича фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришган. Яъни, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 2022 йил 27 сентябрдаги 3272-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулотлар етказиб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 176-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўтказиб берилган пул маблағи даъво аризасида кўрсатилган шартнома бўйича ўтказилмаганлиги сабабли ушбу шартнома бўйича жавобгар даъвогар олдида мажбурият олмаганлигини асос қилиб, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан туриб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Хусусан, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 26 сентябрдаги 2022-09/хг-20-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 27 сентябрдаги 3272-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Бироқ, ушбу тўлов топшириқномасида тўлов мақсади сифатида 2022 йил 16 сентябрда “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида тузилган 00-09/чг-18-сонли шартнома бўйича пул маблағи ўтказилганлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида 2022 йил 26 сентябрдаги 2022-09/хг-20-сонли шартномадан бошқа шартномавий муносабатлар мавжуд эмас. Қолаверса, тўлов топшириқномасида хато тарзда келтирилган 2022 йил 16 сентябрдаги 00-09/чг-18сонли шартнома жавобгарнинг ўзи томонидан бекор қилинган. Биринчи инстанция суд мажлисида ҳам даъвогар тарафлар ўртасидаги тўлов топшириқномасида бошқа шартнома кўрсатилиб хатоликка йўл қўйилганлиги ва буни инобатга олиш бўйича илтимосномасида маълум қилган бўлса-да, бироқ ушбу ҳолатларни инобатга олинмасдан хатоликка йўл қўйган. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди тарафлар ўртасида фақат битта шартнома тузилганлиги ва ушбу шартнома бўйича тўловлар янглишиб, тўлов топшириқномасида бошқа шартнома кўрсатилган ҳолда амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулот етказиб берилмаганлигини аниқлаб, 100 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Шартноманинг 5.1.1-бандига кўра, маҳсулотларни етказиб бериш муддатлари кечиктирилганда, тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбурият қийматининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бунда ҳисобланган пенянинг умумий миқдори етказиб берилмаган маҳсулотнинг 50 фоиз қийматидан ошмаслиги лозимлиги қайд этилган. Даъвогар шартноманинг ушбу банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан жавобгардан кечиктирилган 112 кун учун 50 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 50 000 000 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришлардан келиб чиқиб ҳамда ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм пеня ундириш ва пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулоса келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг шикоятдаги ўтказиб берилган 100 000 000 сўмни “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамияти талаб қилиши мумкинлиги хусусидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ушбу пул маблағи даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган ва бундай ҳолатда ушбу пул маблағини ФКнинг 420-моддасига асосан фақатгина даъвогар талаб қилиши мумкин. Бундан ташқари, даъвогар томонидан ушбу пул маблағини талаб қилиш ҳуқуқи ФКнинг нормаларига асосан “EURO GLOBAL ASPHALT” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилмаган. Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни 7 кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ бўлган олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи жавобгар зиммасида қолдирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ортиқча тўланган 750 000 сўм давлат божи жавобгарга қайтарилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Transneftegaz Global Servis” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Transneftegaz Global Servis” масъулияти чекланган жамиятига ортиқча тўланган 750 000 сўм давлат божи қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б. Исрайлов Ш. Мирзахакимов