← Назад
Решение #511267 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 149 символов
4-1601-2302/4314-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 август
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд
мажлиси котиблигида, палата вакили Ш.Мирзаев (ишончнома асосида),
даъвогар вакили А.Жумаев, Ҳ.Исламов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили З.Халимов, ҳисобчи А.Нишанов (ишончнома асосида)лар
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарѐ вилоят худудий
бошқармаси даъвогар “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ”
акциядорлик жамияти ҳисобидан 1 537 425 242 сўм ундириш ҳақидаги
даъвоси аризасини суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида қайд этилишича, Самарқандан шаҳар мажбурий ижро
бюросининг 2017 йил 2 июлдаги далолатномасига кўра, МИБ иш юритувида
Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2016 йил 13 октябрдаги “АА”
акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади)
фойдасига қарздор “Панорама интурист” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 4 549 279 565 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ундириш
ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлганлиги, шунингдек “Панорама
интурист” масъулияти чекланган жамияти “Оқ олтин мадад” масъулияти
чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
2017 йил 9 январдаги ижро ҳужжатига асосан 2 557 864 000 сўм асосий қарз
ва 358 058 960 сўм пеня жами 2 915 922 960 сўм хақдор эканлиги, шунга кўра
“Панорама интурист” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогардан
бўлган қарздорлиги ҳисобидан 1 616 864 000 сўм “Оқ олтин мадад”
масъулияти чекланган жамиятидан сингиштирилганлиги сабабли даъвогар
олдида янги қарздор “Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамияти ва
“ББ” акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)
“Панорама интурист” масъулияти чекланган жамиятининг 1 616 864 000 сўм
хақдорлигини қабул қилиб, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишлиги
назарда тутилганлиги, шунингдек даъвогар ва “Панорама интурист”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида талабдан бошқа шахс фойдасига воз
кечиш тўғрисида 2017 йил 17 августдаги шартномаси тузилиб, унга кўра
“Панорама
интурист”
масъулияти
чекланган
жамияти
1 616 864 000 сўм “Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамиятидан
бўлган ҳақдорлигини даъвогар фойдасига талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиб,
1
даъвогарга ўтказилганлиги, ушбу қарздорликни жавобгар даъвогарга тўлаб
бериши тўғрисида 2017 йил 27 июлда кафолат хати берганлиги ҳамда
тарафлар ўртасида 2023 йил 5 июн холатига солиштирма далолатномаси
тузилганлиги, жавобгар томонидан 79 438 758 сўм тўлаб берилган бўлсада,
қолган 1 537 425 242 сўм тўлаб берилмаганлиги баѐн этилган, шунга кўра
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарѐ вилоят худудий бошқармаси
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан
1 537 425 242 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Панорама
интурист” ва “Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамиятлари жалб
қилинган.
Палата вакили даъвони қўллаб қувватлаб, даъвогар билан шартнома
тузилганлигини, шартнома ҳозирда ўз кучида эканлигини, даъвогар
тугатилмаганлигини, фаолият кўрсатиб келаѐтганлигини маълум қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасидаги
важларини такрорлаб, жавобгар билан ўрталарида шартнома ѐки бошқа
бирор-бир ҳужжат йўқлигини, фақатгина солиштирма далолатнома ҳамда
кафолат хати билан қарздорликни тан олганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида даъвога эътироз билдириб,
шартнома палата билан тугатиш комиссияси тузилмаганлиги сабабли
даъвони кўрмасдан қолдирилишига асос бўлишлигини, шунингдек ушбу
қарздорлик кредиторлар реестрига киритилганлиги сабабли навбат бўйича
тўланишлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Шунингдек, жавобгар ҳисобчиси суд мажлисида даъвогар билан ўзаро
шартнома тузилмаганлигини, жавобгар “Оқ олтин мадад” масъулияти
чекланган жамиятнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланмаслигини, бухгалтерия
ҳужжатларига асосан солиштирма далолатномасини имзолаб берганлигини,
“Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамиятнинг жавобгардан
хақдорлиги мавжуд эмаслигини, аксинча жавобгардан 38 млрд қарздор
бўлганлигини, ҳозирда “Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамият
банкрот деб топилиб, реестрдан чиқарилганлигни маълум қилиб, даъвони рад
этишни сўради.
Учинчи шахсларнинг манзилига белгиланган тартибда суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор
қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
2
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) нинг 234-моддасига иккинчи кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда, даъвогарнинг учинчи шахслар билан ўзаро
муносабатлари талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги
шартномадан келиб чиққан. Бироқ, жавобгар билан ўрталарида ѐки учинчи
шахс билан жавобгарга нисбатан шартнома мавжуд бўлмаган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг солиштирма далолатномаси
ҳамда кафолат хатига асосан қарздор эканлигини важ қилиб келтирган
бўлсада, суд унинг ушбу важларига қўшилмайди.
Чунки, юқоридаги ҳуқуқ нормасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган бўлиб, даъвогар жавобгарнинг қарздорлигини
тасдиқловчи бошқа бирор-бир асос ѐки шартнома ѐхуд “Оқ олтин мадад”
масъулияти чекланган жамиятнинг жавобгардан ҳақдорлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим эта олмади, аксинча суд мажлисида жавобгар
ҳисобчисининг маълумотларига кўра “Оқ олтин мадад” масъулияти
чекланган жамияти жавобгар олдида 38 млрд. сўм қарздор эканлиги маълум
бўлди.
Шунингдек, “Оқ олтин мадад” масъулияти чекланган жамият Наманган
туманлараро судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда Янги
Наманган туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг 2023 йил
23 майдаги қарори билан Давлат реестрига фаолияти тугатилганлиги
тўғрисида ѐзув киритилган, ҳуқуқий вориси сифатида бирор-бир юридик
шахс тайинланмаган.
Шунга кўра, даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз ҳисобланади.
Бундан ташқари, суд мажлисида жавобгар вакили палата билан
тугатиш комиссияси ўртасида шартнома тузилмаганлиги, фаатгина
бирлашма билан тузилганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдирилишига
асос бўлишлиги важ қилиб келтирилган бўлсада, ушбу важларга ҳам суд
қўшилмайди, чунки бирор-бир қонунчилик ҳужжатида юридик шахс
ихтиѐрий тугатиш даврида шартномаларни янгитдан тугатиш комиссияси
билан тузилиши назарда тутилмаган, бундан ташқари жавобгарнинг
фақатгина раҳбари алмашган бўлиб, номи, банк реквизитлари ўзгармаган
ҳамда реестрдан чиқарилмаган.
Шу сабабли жавобгарнинг қўрмасдан қолдириш лозимлиги
тўғрисидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб даъвогар, даъво талабларини мақбул
далиллар билан исботлаб бера олмади, шунга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 33 000 сўм почта ҳаражатини
зиммасида қолдириш ҳамда бюджетга 30 748 504,84 сўм давлат божи, Олий
суд депозитига 82 500 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундириш лозим
бўлади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
“АА” акциядорлик жамияти ҳисобидан бюджетига 30 748 504,84 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига 82 500 сўм ВКА ҳаражати ундирилсин ҳамда олдиндан тўланган
33 000 сўм почта ҳаржати зиммасида қолдирилсин.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Наманган вилоят
прокуратурасига ҳусусий ажрим киритилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4