Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4137 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Agrobank Ответчик / Подсудимый BUYUK хусусий корхонаси
Source ID 1158451 Claim ID 3490410 PDF Hash 94ce88374b123280... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 29-моддаси онуни 29 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 2 920 символов
4-1601-2303/4137-сонли иқтисодий иш судья: А.Дадабаев НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Наманган шаҳри 2023 йил 8 август раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– ХХХХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– ХХХХХХ ва ХХХХХХ ҳисобидан жами 5081205041,4 сўм кредит тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар вакили О.Аскаров иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ ва ХХХХХХ ҳисобидан жами 5081205041,4 сўм кредит тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Жавобгар вакили низо медиация тартибида ҳал этилганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этганлар. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра эса, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17моддасининг олтинчи қисмида ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9бандида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд ИПК 107, 118, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: тўланганлиги инобатга олинсин. почта харажатлари Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев