Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-23-2206/20 Дата решения 08.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MEDICAL CAPITAL LLP компанияси Ответчик / Подсудимый Талеббеков Атабек Зухакович
Source ID 1150116 Claim ID 3379222 PDF Hash 4dfa2797fc62e336... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
келишув битими ИПКнинг 132-моддаси келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
Текст решения 11 080 символов
4-23-2206/20-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Сабиров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Хайдаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 8 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар М.Джаббаровнинг вакили – адвокат У.Мамадияров (2022 йил 18 октябрдаги ишончнома асосида), “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) номидан ишончли вакили Ф.Сулейманов (2022 йил 21 декабрдаги ишончнома асосида), “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ф.Арипов (раҳбар), жавобгар вакили –адвокат М.Нишанов (2022 йил 16 декабрдаги ордер ва 2022 йил 22 ноябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасини жалб қилган ҳолда, даъвогарлар “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) ва Джаббаров Мурадулло Ходжиакбаровичнинг жавобгар Талеббеков Атабек Зухаковични масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасининг таъсисчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарорига нисбатан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасининг таъсисчиси Талеббеков Атабек Зухакович томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия) номидан ишончли вакили Сулейманов Фарход Мавлянович ҳамда Джаббаров Мурадулло Ходжиакбарович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, Талеббеков Атабек Зухакович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасининг иштирокчилари таркибидан чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси жалб қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро келишиб, келишув битими тузиш нияти борлигини билдириб, бу ҳақда таклиф киритиб вақт беришни сўраганлиги, жавобгар вакили даъвогарнинг таклифига рози бўлиб келишув битимини тайёрлашини, унинг нусхасини жавобгарга тақдим этишини, жавобгар келишувга рози бўлган тақдирда, келишув битимини суд орқали тасдиқлаб олишни билдирганлиги, аммо 2023 йил 19 апрелда бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар вакили келишув битимини тайёрлашга улгурмаганлиги ва жавобгарга нусхасини тақдим этмаганлиги сабабли судлов ҳайъати ишни мазмунан кўриб чиқиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги, оқибатда судлов ҳайъати тарафларнинг келишиши учун чораларни кўрмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили таъсисчи Талеббеков Атабек Зухаковичнинг аризасини тақдим этиб, бугунги кунда ўз хоҳиши билан таъсисчилар сафидан чиқишини сўраганлигини баён қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар М.Джаббаров, “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия), ва “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти вакиллари келишув битимини тасдиқлаб беришни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси вакили судда иштирок этмади. Судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, низо бўйича келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 12 июлда қуйидаги шартларда келишув битими тузилган: 1. Жавобгар Талаббеков Атабек Зухаковичнинг, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси жамғармасидаги улуш қиймати 16,44%ни ташкил этади, устав фондидаги улуши 4 684 293 718,10 сўни ташкил этади. 2. Мазкур келишув битимига кўра, жавобгар Талеббеков Атабек Зухакович келишув битимини имзолайди ва масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси иштирокчилари тартибидан ўз хоҳиши билан чиқиб кетади. Корхона иштирокчилари таркибидан чиқиш ҳақида Нукус шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза ёзиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 3. Даъвогарлар “Medikal Capital LLP” компанияси ишончли вакили Сулейманов Фарход Мавлянович, Джаббаров Мурадулло Ходжиакбарович, учинчи шахслар “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси келишув битимини имзолайдилар ва келишув битими тасдиқланиб суд ажрими қабул қилинган кундан 15 кун ўтгач (корхона қайта давлат рўйхатдан ўтказиш муддати) жавобгар Талеббеков Атабек Зухакович фойдасига масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси ҳисобидан жами 4 684 293 718,10 сўм пул маблағларини 2023 йилдан – 2024 йил 12 муддатга бўлиб, яъни ҳар ойда 390 357 810 сўм миқдорида корхонанинг ҳисоб рақамидан Талеббеков Атабек Зухаковичнинг номига АКБ “TENGE BANK” банкида очилган ҳисоб рақами (транзитный счет): 23120000200001176002, МФО 01176, ИНН 207297973 рақамига пул ўтказиш йўли билан тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 4. Келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, даъвогарлар, учинчи шахслар ҳамда жавобгар ушбу низо бўйича судларга мурожаат этмайдилар. 5. Мазкур келишув битими Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тасдиқланган пайтдан эътиборан кучга киради. Судлов ҳайъати, келишув битими ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига монанд ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини аниқлаб, келишув битимини тасдиқлашни лозим топади. ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Баён этилганларга кўра, келишув битими тасдиқланиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонасининг таъсисчиси Талеббеков Атабек Зухаковичнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори бекор қилинсин. “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси, “Medikal Capital LLP” компанияси (Англия), Джаббаров Мурадулло Ходжиакбарович ва Талеббеков Атабек Зухакович ўртасида 2023 йил 12 июлда қуйидаги шартларда тузилган келишув битими тасдиқлансин: Жавобгар Талаббеков Атабек Зухаковичнинг, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси жамғармасидаги улуш қиймати 16,44%ни ташкил этади, устав фондидаги улуши 4 684 293 718,10 сўни ташкил этади. Мазкур келишув битимига кўра, жавобгар Талеббеков Атабек Зухакович келишув битимини имзолайди ва масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси иштирокчилари тартибидан ўз хоҳиши билан чиқиб кетади. Корхона иштирокчилари таркибидан чиқиш ҳақида Нукус шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза ёзиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Даъвогарлар “Medikal Capital LLP” компанияси ишончли вакили Сулейманов Фарход Мавлянович, Джаббаров Мурадулло Ходжиакбарович, учинчи шахслар “Real Vita Pharma” масъулияти чекланган жамияти ҳамда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси келишув битимини имзолайдилар ва келишув битими тасдиқланиб суд ажрими қабул қилинган кундан 15 кун ўтгач (корхона қайта давлат рўйхатдан ўтказиш муддати) жавобгар Талеббеков Атабек Зухакович фойдасига масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Nukus Med Tex” қўшма корхонаси ҳисобидан жами 4 684 293 718,10 сўм пул маблағларини 2023 йилдан – 2024 йил 12 муддатга бўлиб, яъни ҳар ойда 390 357 810 сўм миқдорида корхонанинг ҳисоб рақамидан Талеббеков Атабек Зухаковичнинг номига АКБ “TENGE BANK” банкида очилган ҳисоб рақами (транзитный счет): 23120000200001176002, МФО 01176, ИНН 207297973 рақамига пул ўтказиш йўли билан тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Келишув битими суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, даъвогарлар, учинчи шахслар ҳамда жавобгар ушбу низо бўйича судларга мурожаат этмайдилар. Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилсин. Тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ суд харажатлари уларнинг зиммаларида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари В. Сатторова Р. Сагатов