← Назад
Решение #511532 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 345 символов
4-1601-2302/4351-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 8 август
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
“АА” масъулияти чекланган жамияти суд бошқарувчиси жавобгар “ББ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 100 500 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича ишни тугатиш бошқарувчиси М.Холмирзаев иштирокида суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасида баѐн этилишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 майдаги 4-16012302/2725-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига
асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан, “АА” масъулияти чекланган
жамиятининг фаолияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади)
ўрганилганда, даъвогар томонидан 2022 йил 15 сентябрда қайтариш шати
билан 796 000 000 сўм молиявий ѐрдам, шунингдек божхона
бошқармасининг 2023 йил 25 майдаги маълотномасига кўра даъвогарнинг
аризасига асосан “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобига божхона бошқармаси депозит ҳисоб
рақамига 304 500 000 сўм пул маблағлари божхона тўловлари учун
ўтказилган берилганлиги ва ҳозирга қадар ушбу пул маблағлари
қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган. Бироқ, суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига
кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
1
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий
судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
тўпланган хужжатларни ўрганиб, қуйидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ѐки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ѐки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга
олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан 2022 йил 15
сентябрда қайтариш шати билан 796 000 000 сўм молиявий ѐрдам, шунингдек
божхона бошқармасининг 2023 йил 25 майдаги маълотномасига кўра
даъвогарнинг 2022 йил 9 августдаги аризасига асосан жавобгар ҳисобига
божхона бошқармаси депозит ҳисоб рақамига 304 500 000 сўм пул
маблағлари божхона тўловлари учун ўтказилган берилган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил
қилинганда ушбу ўтказиб берилган маблағлар қайтарилмаганлиги
аниқланган.
2
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома берилган.
Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талаблари асосли, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Шунга кўра суд жавобгардан бюджетга 22 010 000 сўм давлат божини,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит рақамига 33 000 сўм суд почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб суд,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “ББ” масъулияти
чекланган жамияти хисобидан 1 100 500 000 сўм асосий қарз ундирилсин.
“ББ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан:
- бюджетга 22 010 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига 33 000 сўм
суд почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3