← Назад
Решение #511538 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 731 символов
4-1805-2302/1911-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 08 август
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев, Нишон туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Бек
Ферузшох” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 2.047.758 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Бек
Ферузшох” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 2.047.758 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига
асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг
2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво
аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги
сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилди.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили
томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига
кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14
декабрда 5692-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
бўйича (контрактация) шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (даъвогар)
Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 4.5 гектар ер майдонидан 9.9
тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини,
“Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани
ҳақиқий
етказиб
берилиши
ҳолати
бўйича
аниқланиши;
4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган
якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2022 йил
01 декабрдаги 25-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура билан 7.787
кг умумий қиймати 77.897.432 сўмлик пахта маҳсулотлари етказиб берилган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги
4-1805-2301/265-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар “INDORAMA AGRO”
МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Бек Ферузшох” фермер
хўжалиги фойдасига 20.477.589 сўм асосий қарз, 2.047.758 сўм жарима ва
олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур
иқтисодий иши бўйича Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 10 майдаги қарорига
асосан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Бек Ферузшох” фермер
хўжалиги фойдасига 2.047.758 сўм жарима ундириш қисми бекор қилинган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023
йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 20.477.589 сўм
асосий қарзга нисбатан шартномада кўрсатилган 10 фоиз миқдорида
2.047.758 сўм пеня ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор
хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов сўммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
тўланмай қолган сумманинг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1.450.500 сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу
кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 1.450.500 сўм пеня ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни ва
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар “Бек Ферузшох” фермер хўжалиги фойдасига 1.450.500 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида Касби
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.Ч.Абраев