Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8296 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение UNIVERSAL MAX TRADE масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый UNIVERSAL MAX TRADE МЧЖ таъсисчиси Туляганов Дилмурод Баходирович
Source ID 1158286 Claim ID 3587701 PDF Hash 654cd23bb7ea399f... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПКнинг 30-моддаси ИПКнинг 30 law
судлар ИПКнинг 30-моддаси судлар ИПК 30 law
онуни 3-моддаси онуни 3 law
аролик процессуал кодекси 26-моддаси аролик процессуал кодекси 26 code_article
ИПК 311-моддаси ИПК 311 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8296-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 7 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Ғ.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар AAA тугатиш бошқарувчисининг жавобгар SSSнинг таъсисчиси Туляганов Дилмурод Баҳодирович ва Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти Зангиота тумани филиалига нисбатан SSSнинг ягона таъсисчиси томонидан 2021 йил 24 майда қабул қилинган 3-сонли қарор ҳамда 2021 йил 24 майдаги мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тугатиш бошқарувчисининг вакили Ш.И.Ташбеков (2023 йил 18 январдаги ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2102/3268-сонли иш бўйича 2022 йил 5 январдаги ҳал қилув қарорига асосан AAA банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб, Д.Турсунбоеванинг номзоди тасдиқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан AAAнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган, шу билан бирга жамиятнинг собиқ раҳбарлари тузган битимларнинг қонунийлиги ўрганилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 63, 141, 144-моддаларида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, AAAнинг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSSнинг таъсисчиси Туляганов Дилмурод Баҳодирович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти Зангиота тумани филиалига нисбатан SSSнинг ягона таъсисчиси томонидан 2021 йил 24 майда қабул қилинган 3-сонли қарор ҳамда 2021 йил 24 майдаги мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 24 июлдаги ажрими билан дастлабки жавобгар Давлат кадастрлари палатасининг Зангиота туман филиали тегишли жавобгар Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади) билан алмаштирилиб, “Ипотека банк” АТИБ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар Д.Туляганов SSS раҳбари ва ягона таъсисчиси бўлиб турган пайтда, яъни 2021 йил 24 майда у томонидан қабул қилинган 3-сонли қарор ҳамда 2021 йил 24 майдаги мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида “Ипотека банк” АТИБдан олинган кредит бўйича гаров таъминотига қўйилган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Сўғдиёна кўчасида жойлашган нотурар жойни корхона устав фондидаги улушнинг бир қисми эвазига олганлиги, бу билан хусусий корхонанинг мол-мулкини асоссиз равишда тасарруф этганлиги, кредитор манфаатига зарар етказганлиги, кейинчалик хусусий корхона ташкилий ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид почта хабардор қилинган жавобгар, Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси, “Ипотека банк” АТИБ суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгарлар ҳамда учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, SSS 2017 йил 18 мартда 009922-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. SSS ва “Ипотека банк” АТИБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ўртасида 2018 йил 21 сентябрь куни 777/2018-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга мувофиқ банк томонидан кўчмас мулк сотиб олиш учун 1 900 000 000 сўм кредит маблағи ажратиланган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида банк ва корхона ўртасида тузилиб, Зангиота тумани 10-сонли нотариал идораси томонидан 2019 йил 30 январда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинаётган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Сўғдиёна кўчасида жойлашган умумий майдони 286,02 кв.м., умумий ички майдони 78,28 кв.м. бўлган бинолар фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга берилган. Худди шундай, 2019 йил 25 февраль куни 75/2019-сонли кредит шартномаси тузилиб, банк томонидан қушхона фаолиятини ривожлантириш мақсадида йирик шоҳли қорамол ҳамда товар гўшт/гўшт маҳсулотлари сотиб олиш учун 1 400 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида банк ва корхона ўртасида тузилиб, Зангиота тумани 10-сонли нотариал идораси томонидан 2019 йил 25 февралда тасдиқланган навбатдаги ипотека шартномасига асосан кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинаётган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Сўғдиёна кўчасида жойлашган умумий майдони 286,02 кв.м., умумий ички майдони 78,28 кв.м. бўлган бинолар фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга берилган. Шунингдек SSS ва банк ўртасида 2019 йил 30 августда 797/2019сонли кредит шартномаси тузилиб, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида йирик шоҳли қорамол ҳамда товар гўшт маҳсулотлари сотиб олиш учун 450 000 000 сўм кредит маблағи ажратилиши белгиланган. SSSнинг раҳбари Д.Туляганов томонидан 2021 йил 24 майдаги хусусий корхона таъсисчисининг 3-сонли йиғилиш қарори қабул қилиниб, унда корхона устав фондига Д.Туляганов томонидан киритилган 179 180 000 сўм пул маблағлари кўринишидаги улушини хусусий корхонага тегишли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинаётган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Сўғдиёна кўчасида жойлашган кадастр рақами 11:04:09:01:06:0742 бўлган нотурар жойни 100 000 000 сўмга баҳолаб, устав фондидаги улушини молмулк ҳисобидан олиб чиқиб кетишга қарор қилган. SSS ва Д.Туляганов ўртасида 2021 йил 24 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан, жавобгар нотурар жойни қабул қилиб олган. Жавобгар 2021 йил 28 майда Зангиота туман кадастр бўлимидан ўзининг номига 2 608 кв.м. ер майдонида жойлашган бино-иншоотларга кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиб, гувоҳнома олган. SSSнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли 2021 йил 9 ноябрда масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий судга тааллуқлили эканлиги белгиланган. ИПК 25-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ, ушбу модда биринчи қисмининг 41, 5 ва 51-бандларида кўрсатилган ишлар низо юзага келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ёки жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, суд томонидан кўриб чиқилади. ИПКнинг 30-моддасига мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар киради: 1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар; 2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно; 3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар; 4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар; 5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни жойлаштириш ва (ёки) уларнинг муомаласи муносабати билан қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар; 6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги низолар; 7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолар. Қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 8-бандида иқтисодий судга корпоратив низолар бўйича ишлар ҳам тааллуқли эканлиги, бундай ишлар низо вужудга келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ёки жисмоний шахс бўлишидан қатъий назар, фақат иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши, судлар ИПКнинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмаслигини инобатга олишлари лозимлиги, шунинг учун низонинг ушбу рўйхатда кўрсатилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ёки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. “Хусусий корхона тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Суд, жавобгар хусусий корхонанинг ягона мулкдори сифатида корхонага тегишли мол-мулкларни тасарруф этиш тўғрисида таъсис йиғилиши қарорининг қабул қилиши корпоратив мунособат эмаслиги, ўз моҳиятига кўра корпоратив низолар деганда иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари фаолиятидан келиб чиқадиган низолар тушунилиши, мазкур ҳолатда жавобгар Д.Туляганов ягона мулкдор сифатида ҳаракат қилганлиги, шу сабабли хусусий корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилган бўлса-да, ҳақиқий эмас деб топилиши сўралаётган қарор ва далолатнома хусусий корхонанинг фаолияти давомида амалга оширилганлиги, бунда жавобгар Д.Тулягановни МЧЖ таъсисчиси сифатида иқтисодий ишга жалб этиш мумкин эмаслиги, Д.Туляганов фуқаро сифатида даъво юзасидан жавоб бериши лозимлиги, бундай ҳолда низо фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли эканлигини инобатга олиб, ишни судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказишни ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатишни лозим топади. Негаки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 26-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли эканлиги белгиланган. ИПК 311-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари 6 бўйича судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд томонидан иш мазмунан кўриб чиқилмаганлиги, иш тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилганлиги боис суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 311, 118, 127-128, 170-171, 195-196-моддаларига асосланиб, суд туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1101-2301/8296-сонли иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига ўтказилсин. 4-1101-2301/8296-сонли иш бўйича иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья С.Ғ.Солиев