Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/5086 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый Ergash Ali Grand Kapital масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158132 Claim ID 3399997 PDF Hash ed56a989385bc1d2... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПК 108 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/5086-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 7 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “AAA манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар SSS ҳисобидан 164 389, 84 АҚШ доллари асосий қарз (шундан 18 707,84 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз), 761,54 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз, жами 165 151,38 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни SSSга тегишли Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой ҚФЙ, Ўрикзор кўчаси, рақамсиз уй манзилида жойлашган кадастр рақами 11-11-10-0103-2108 бўлган нотурар жой биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили Э.Бабажанов (раҳбар)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: “AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан SSS(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 7 июнда 321-сонли кредит линияси очилмаган ҳолда ссуда ҳисобрақами бўйича кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 189 000 АҚШ доллари миқдорида, туз ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун йиллик 9 фоиз (2,7 фоизи Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси компенсацияси) устама билан, асосий қарз тўлови бўйича ўн икки ойлик имтиёзли давр асосида 2026 йилнинг 4 июнга қадар бўлган муддатга кредит ажратган. Кредит шартномасининг 5.1-бандига жавобгар банк томонидан олинган кредитни шартномасида белгиланган мақсадларда ишлатиш ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган, шу билан биргаликда мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш ажратилган кредит маблағларини қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит ажратилган ойнинг кейингисидан бошлаб ҳар ойнинг бешинчи санасида кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлса-да, бироқ жавобгар зиммасига олган шартларни лозим даражада бажармаган, натижада банк шартноманинг 2.4-бандига мувофиқ кредит суммасини муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга олинган мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси билан Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан тарафлар медиатив келишув тузишганлиги муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисми талабига кўра, суд низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблади. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан ҳамда тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади: ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар низони профессионал медиатор FFF кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 28 июлда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур даъво аризаси даъвогарнинг бу тоифадаги ишлар бўйича даъво тақдим этишда давлат божи тўловидан озодлиги инобатга олиниб иш юритишга қабул қилинган, шунга кўра иш бўйича давлат божи ундирилмайди, даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди ҳамда 108-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати “AAAнинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья С.Солиев