Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/5161 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Учқўрғон ёғ" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "FEYXAN TEXS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158437 Claim ID 3542177 PDF Hash 596cb3dad2a17729... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2023 йил 7 август 4-1501-2301/5161-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончнома асосида) ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар «А» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан пахта толаси учун электрон ҳисоб-варақани тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига даъвогар жамиятга етказиб берилган пахта толаси учун электрон ҳисоб-варақани тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли жамиятга етказиб берилган пахта толаси учун электрон ҳисоб-варақани тақдим этмасдан келаётганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, ушбу масалани ҳал қилиш Муваққат бошқарувчи томонидан кўриб чиқилгандан кейин ўзаро келишув асосида ҳал қилинишини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига қараганда, «А» акциядорлик жамияти билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил август ва сентябрь ойларида техник чигит ва пахта толасини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга асосан жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун белгиланган тартибда электрон ҳисоб-варақлар тақдим этилмасдан келинган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига даъвогар жамиятга етказиб берилган пахта толаси учун электрон ҳисоб-варақани тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июль кунги 4-1501-2302/5201-сонли ажрими билан қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятига тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жамият муваққат бошқарувчиси этиб, Б.М.Жўраев тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг 4-қисмига кўра, агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16.-бандининг биринчи хатбошисига кўра, умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ушбу низони юзага келишига жавобгар сабаб бўлганлигини инобатга олиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195 -моддаларини қўллаб; ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. «А» акциядорлик жамияти фойдасига «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўланган 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев