Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8195 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Авто плаза сервисе масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PRESTIGE LOGISTIC AVTOSERVICE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1150878 Claim ID 3590156 PDF Hash 59e22e4e12910383... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 535-моддаси нинг 535 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
дори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддаси дори эса суд томонидан ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8195-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 7 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, даъвогар AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 3 450 000 сўм асосий қарз ва 669 300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSS (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 450 000 сўм асосий қарз ва 669 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 мартда 29А-сонли ижара шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар (ижарага берувчи) Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лайлитуғон кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, майдони 10,65 кв.м бўлган офис хонасини ижара шартлари асосида жавобгар (ижарага олувчига) берилган. Шартноманинг 1.2-бандида ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2022 йил 1 мартдан 2022 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандида бир ойлик ижара тўлов ҚҚС солиғи билан ҳисобланганда 690 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шу билан бирга шартноманинг 4.5.2-бандида ҳар бир ой учун ижара тўловлари мазкур ойнинг учинчи санасига қадар амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланиши, ижара ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари шартномада белгилаб қўйилиши лозимлиги назарда тутилган. Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини бажарган ва 2022 йилнинг 1 мартидаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ижара объектини жавобгарга топширган, аммо жавобгар шартлашилган мажбуриятни лозим даражада бажармасдан 2022 йил 1 мартидан 31 августига қадар бўлган давр мобайнида жами 4 140 000 сўмлик ижара тўловларини қисман қоплаб берган, натижада томонлар ўртасида ўзаро икки томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномасига кўра жавобгар 3 450 000 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш борасидаги мурожаатлари самара бермагач, у судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 9-бандида мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 544-моддасида эса ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Булардан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар мулкдан фойдаланганлиги учун ҳисоб-китобни тўлиқ амалга оширмаган. Даъвонинг асосий қарз ундириш талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар, яъни шартнома, икки томонлама тасдиқланган ўзаро таққослаш далолатномаси ҳамда жавобгарнинг даъвоган тақдим қилган қарздорликни 2023 йил 15 май кунига қадар тўлаб бериши тўғрисидаги кафолат хати асосида тўлиқ ўз тасдиғини топади, шуни инобатга олиб, суд ушбу талабни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда шартноманинг 6.1-банди ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар шартномавий-ҳуқуқий базаси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига биноан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис кечиктирилган кунлар учун 669 300 сўм пеня ундириш талабини ҳам қўйган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов 194 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги, шу билан бирга мажбуриятларнинг бажарилиши даражаси, яъни тўлов қисман амалга оширилганлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 360 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Демак даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори эса суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги боис иш бўйича суд харажатлари тўлиқ жавобгар зиммасига юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъво аризасига илова қилган бўлса-да, аммо имтиёздан фойдаланмаган ҳолда давлат божини кўп тўлаган, шунга кўра ортиқча тўланган давлат божи маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. SSS ҳисобидан AAA фойдасига 3 450 000 сўм асосий қарз, 360 000 сўм пеня, 165 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 4 008 000 сўм пул маблағи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 185 000 сўм давлат божи AAAга қайтарилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев