← Назад
Решение #511693 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| аролик кодекси | 1001 | — | code_article | |
| Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8194-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 7 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, даъвогар
AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 2 890 000 сўм миқдорида тўланган
пенсия пулини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда,
суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Фарғона вилояти
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSS
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 890 000 сўм
миқдорида тўланган пенсия пулини ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга
уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг
бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш
Қоидаларининг 2-бандига кўра, иш берувчи иш берувчининг ҳудудида ва
унинг ташқарисида, шунингдек иш берувчи берган транспортда ишга
келиш ёки ишдан кетиш вақтида ходимнинг соғлигига меҳнат жароҳати
билан етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Иш берувчи,
меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар
учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган
зарарни тўлаши шарт.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, фуқаро Иномжонов
Бобуржон Нодиржон ўғли жавобгар жамиятда 2016 йил 2 майда меҳнатда
майибланиши натижасида ногиронлик орттирган бўлиб, ТМЭК
маълумотномаларига асосан унга пенсия пуллари тўлаб келинган.
Хусусан, даъвогар томонидан Б.Иномжоновга 2023 йилнинг
1 январидан 2023 йилнинг 31 майига қадар жами 2 890 000 сўм
ногиронлик пенсияси тўланган, бироқ ушбу пул маблағлари жавобгар
томонидан қоплаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни қоплаш тўғрисида
талабнома юборган, бироқ талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш
жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юбориши, 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия
жамғармасига ўтказиши, 6-бандида эса пенсионернинг ҳисобга турган
жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур
Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича
ташкилотлардан ундирилишини таъминлашлари лозимлиги белгиланган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддасига мувофиқ мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги
ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи
пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
3
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасида
бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт
воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни
тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор
белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш
(регресс) ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгар корхонада меҳнатда
майибланган шахсга тўланган пенсия пуллари жавобгар томонидан
қоплаб берилиши лозим, шунга кўра, даъво асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига
мувофиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
1001-моддаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
4-5
кодексининг 118, 176-180, 203 -моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
SSS ҳисобидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Фарғона
вилояти бошқармаси фойдасига 2 890 000 сўм пенсия пули ва 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
SSS ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев