← Назад
Решение #511857 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 7 август
4-1501-2301/5435-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХ иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар ««Б»»
акциядорлик жамиятидан 177 231 780 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
“А” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ««Б»» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 177 231 780 сўм асосий қарз ва тўланган 33 000 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ
қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “А” АЖ Фарғона вилояти бўйича филиали (“Етказиб
берувчи”) билан ««Б»» акциядорлик жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2021 йил 31 май
кунги 02/581-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ
етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг
1.4.-бандида кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни
белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома асосида етказиб
берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги
ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги
белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 177 231 780 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 177 231 780 сўм асосий қарз ва тўланган 33 000 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
3 544 635,6 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар ««Б»» акциядорлик жамияти
ҳисобидан 177 231 780 сўм асосий қарз ва тўланган 33 000 сўм почта харажатлари, жами
177 264 780 сўм ундирилсин.
Жавобгар ««Б»» акциядорлик жамияти ҳисобидан 3 544 635,6 сўм давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев