Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/905 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение VODIY INVEST ZIYNATI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SPZ Asaka Filiali масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1145126 Claim ID 3563138 PDF Hash 2381c8d357b509e9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
аролик кодекси 388-моддаси аролик кодекси 388 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 11 918 символов
4-1702-2202/905-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Умаралиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья У.Холиков Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов Кассация (такрорий) инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова, З.Рустамов, Ф.Ражабов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (“Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамиятидан 1 562 165 873,40 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 2020 йил 3 ноябрда 04-11-сонли бир томонлама электрон имзоланган шартномага кўра, “Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда сотувчи ёки даъвогар деб юритилади) “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки жавобгар деб юритилади)га 58 352,17 сўмдан 25 464 дона 1 708 761 605,41 сўмлик ҳамда 58 252,17 сўмдан 13 575 дона 909 389 188,91 сўмлик керамик идишлар етказиб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (буён матнда Палата деб юритилади) “Vodiy invest ziynati” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда сотувчи ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки жавобгар деб юритилади)дан 1 420 150 794 сўм асосий қарз ва 142 015 079,40 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгарнинг 2020 йил 3 ноябрдаги Ш.Раҳмонов номига тақдим этган 5-сонли ишончномасига асосан даъвогар томонидан 2020 йил 3 ноябрдаги 17-11-сонли ҳисобварақ-фактура билан жавобгарга 2 618 150 794,32 сўмлик керамика маҳсулотлар (пиёла, коса, лаган, 2 чойнак, тарелка, сувенир, салфетка солиш идишлари) етказиб берилганлиги, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловни амалга ошириб, қолдиқ тўловни амалга оширмаганлиги, даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборган талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини кўрсатган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 420 150 794 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан қуйи инстанция судларининг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Палата ва тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палата ва ва тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар иш бўйича қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган ва жавобгар томонидан келтирилган далиллар ҳамда важларга баҳо бермасдан, Палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Хусусан, биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ва неустойкани ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келишга, юқори инстанция судлари эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шартнома жавобгар томонидан имзоланмаган бўлмаса-да, жавобгар томонидан маҳсулотларни олишга электрон тартибда ишончнома берилганлиги ва ҳисобварақ-фактура электрон имзо билан тасдиқланганлиги, ундирилиши сўралган пеня шартномадан келиб чиққанлиги, шартнома эса жавобгар томонидан тасдиқланмаганлиги ва шунинг учун пеня ундириш талаби асоссиз эканлигини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, жавобгар апелляция ва кассация шикоятларида сотиб олувчи ва сотувчининг номини, топширилган товарнинг номи ва миқдорини аниқлаш имконини берувчи ҳамда товарни сотиб олувчининг олганлиги тўғрисида тегишли белгисига эга бўлган ҳужжат (юк хати) товарни сотиб олувчи (харидор)га топширганлигини тасдиқловчи далил ҳисобланиши, аммо, ушбу товарлар қай тарзда етказиб берилганлигини тасдиқловчи, қабул қилиб олганлиги тўғрисида сотиб олувчи вакилининг имзоси қўйилган транспорт йўл варақалари ёки бошқа етказиб бериш усулини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари судлар томонидан муҳокама қилинмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо бермаган. Даъвогар ҳам жавобгарнинг ушбу важлари юзасидан тушунтириш бермаган ва уларни инкор қилувчи эътирозлар келтирмаган ҳамда эътирозларини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 388-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт, 390-моддасига кўра эса, башарти, олди-сотди шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси қуйидаги пайтларда бажарилган ҳисобланади: агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида; агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида. Шартномада назарда тутилган муддатда товар тегишли ерда сотиб олувчига топшириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи шартнома шартларига мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамғалаш ёки бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди. Олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бажарилган ҳисобланади. Шунингдек, жавобгар кассация шикоятида шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотиб олувчи томонидан тўлов шартнома имзоланган кундан бошлаб 15 банк куни давомида 100 фоиз миқдорда амалга оширилиши, 3.1-бандида эса сотиб олувчи товарни сотувчи омборидан ўзи олиб чиқиш керак бўлганлиги, жавобгар товарлар учун қисман пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, даъвогар томонидан товарлар жўнатилмаганлиги, жавобгар томонидан ўз вақтида олдиндан ўтказиб берилган тўловларни қайтариш ёки ушбу суммаларга тегишли товарларни бериш ҳақидаги талабномалар даъвогар томонидан жавобсиз қолдирилганлиги ҳақида важ келтирган. Аммо, кассация инстанцияси суди ушбу важни ҳам муҳокама қилмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган. Судларнинг қарорларида даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 19 августда 6-сонли талабнома юборилганлиги, бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини кўрсатган. Бироқ, иш ҳужжатларида талабнома мавжуд бўлса-да, аммо ушбу талабномани жавобгарга топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас. Аксинча, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогарга 2021 йил 20 ва 30 апрель ҳамда 2022 йил 3 июнда юборилган олдиндан ўтказиб берилган тўловларни қайтариш ёки ушбу суммаларга тегишли товарларни бериш ҳақидаги хатлари ва почта квитанциялари мавжуд. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 3 ноябрда товар етказиб берилган бўлса-да, 2022 йилнинг сентябрь ойигача (судга даъво киритиган санагача), яъни, қарийб икки йил давомида жавобгарга қабул қилиб олган маҳсулотнинг қолдиқ қийматини тўлаб бериш ҳақида мурожаат қилмаганлигига судлар баҳо бермаган. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган, бу эса асоссиз қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан қонуний қарор қабул 5 қилиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори бекор қилинсин. “SPZ Asaka filiali” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Бўстон туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова З. Рустамов Ф. Ражабов И. Таджиев