Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2302/2582 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “Yangi texnologiyalar” ilmiy-axborot markazi” Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "TITANIUM COATING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1157768 Claim ID 3611934 PDF Hash 2a5e52b589a28401... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
лари ФК 312-моддаси лари ФК 312 law
бунда суд ФК 312-моддаси бунда суд ФК 312 law
ИПК 118- моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 398 символов
4-1601-2302/2582-сонли иқтисодий иш судья: А.Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 август Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– ХХХХХнинг жавобгар – ХХХХХга нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 10 февраль куни лот рақами 231210081272838-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси ва жавобгарнинг худди шу мазмундаги ҳамда даъвогардан 24230000 сўм закалат пулларини жарима сифатида ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили О.Беходжаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Убайдуллаев (ишочнома асосида), «Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси» АЖ вакили Ж.Намозовлар иштирокида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланилган холда суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) билан 2023 йил 10 февраль куни тузилган лот рақами 231210081272838-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 февраль куни тузилган 1048496сонли шартномани бекор қилиш ҳамда даъвогардан 24230000 сўм закалат пулларини жарима сифатида ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 июлдаги ажримига асосан «Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси» АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтириш бериб, шартнома электрон дўкон орқали тузилганлиги сабабли таклиф нархини киритишда техник хатолик оқибатида 2550000 сўм нарх киритилганлиги, аслида 25550000 сўм нарх киритиш лозим бўлганлиги, шартнома бўйича етказиб берилиши лозим бўлган товарнинг нархи 25000000 сўмдан юқори эканлигини билдириб, шартномани бекор қилишни ҳамда жавобгарнинг жарима ундириш билан боғлиқ қарши даъво талабини қаноатлантириш рад этишни сўради. Жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосини тан олмасдан, шартнома шартлари у томонидан эмас, балки даъвогарнинг ўзи томонидан қаноатлантиришни рад этиб, қарши даъво талабида кўрсатилган асослар бўйича шартномани бекор қилишни ҳамда 24230000 сўм закалат пулларини жарима сифатида ундириб беришни сўради. «Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси» АЖ вакили шакллантирилган закалат пуллари бўйича тушунтириш бериб, иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган оферта суммаси ва ўзи томонидан тақдим этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шартлиги, бунга кўра даъвогар томонидан закалат пули 24230000 сўм миқдорида, жавобгар томонидан эса 780000 сўм миқдорида шакллантирилганлиги тўғрисида тушунтириш бериб, низони қонуний ҳал этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этишни, жавобгарнинг қарши даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 февраль куни электрон дўкон орқали “Samsung galaxy S23 Ultra” русумли телефон қурилмасини етказиб бериш ҳақида 1048496-сонли шартнома тузилган. Шартномада бошланғич нарх 26000000 сўм этиб кўрсатилган бўлиб, аукцион натижаларига кўра даъвогар маҳсулотни 2550000 сўмга етказиб берилишига келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бироқ, мазкур ҳолатда даъвогарнинг шартнома хатолик оқибатида тузиб юборилганлиги билан боғлиқ важлари шартномани бекор қилишга асос бўлмайди. Зеро, шартнома шартлари даъвогарнинг ўзи томонидан жиддий равишда бузилган бўлиб, шартномада келишилган нарх бўйича товарлар жавобгарга етказиб берилмаган. фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ва уни қаноатлантириш рад этиш лозим бўлади. Даъвогар жавобгар юборган хатида тарафлар ўртасида тузилган шартномани жаримасиз бекор қилишни, ўз навбатида жавобгар даъвогарга йўллаган ўзининг 2023 йил 31 мартдаги 32-02568-сонли хатида шартномани етказилган зарарни қоплаб бериш шарти билан бекор қилишни сўраган. Бироқ, мазкур таклифлар тарафлар томонидан қабул қилинмаган. Бунга кўра, суд шартномани жавобгарнинг қарши даъво талабида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилишни лозим деб топади. Зеро, ФК 336-моддасининг талабларига кўра, агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли. Шунингдек, суд жавобгарнинг 24230000 сўм закалат пулларини жарима сифатида ундириш ҳақидаги талабини ҳам муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра уни қисман асосли деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда 3015-сон билан рўйхатга олинган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом (кейинги матнда Низом деб юритилади) 38-банди бешинчи хатбошисига кўра, Корпоратив буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ва миқдори корпоратив буюртмачи томонидан белгиланади ҳамда киритилган закалат электрон танлов ёки электрон тендер ғолиби билан шартнома тузилгунига қадар хатланади. Бунда закалат миқдори товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан ошмаслиги керак. Низомнинг 34-бандида эса, корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказишлари белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 43-бандига кўра, агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Бунга кўра, шартнома иштирокчилари томонидан закалат пуллари шакллантирилиб, даъвогар томонидан 24230000 сўм, жавобгар томонидан 780000 сўм пул маблағлари ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига олдиндан ўтказилган. ФК 312-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Ушбу ҳолатда закалат пули шартноманинг ҳар икки тарафи томонидан олдиндан ҲККПдаги ҳисоб рақамларига олдиндан ўтказилган бўлиб, шартнома шартларининг бажарилмаслигида даъвогар айбдор ҳисобланади. Бунга кўра, жавобгар томонидан тўланган 780000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ФК 312-моддасининг иккинчи қисми талабларига биноан даъвогар томонидан 1560000 сўм миқдорида қайтарилиши лозим бўлади. Қайд этилганларга кўра суд жавобгарнинг закалат пулини ундириш билан боғлиқ қарши даъво талабини 1560000 сўм миқдорида қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Гарчи, жавобгар ўзининг қарши даъвосида даъвогардан 24230000 сўм закалат пулларини жарима сифатида ундиришни сўраган бўлсада, ушбу ҳолатда жавобгар томонидан тўланган закалат пуллари 780000 сўмни ташкил қилиши, бунда суд ФК 312-моддаси учинчи қисмининг талабларини қўллаб, даъвогардан жавобгар фойдасига етказилган зарарни закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда ундиришни лозим деб топди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118- моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 4531200 сўм (3000000+1500000+31200 сўм) давлат божи ва 63000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, 1500000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида, 453400 сўм давлат божини эса жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб, ХХХХХнинг қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида 2023 йил 10 февраль куни тузилган 1048496сонли шартнома бекор қилинсин. ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 1560000 сўм жарима, биринчи инстанция суди учун тўланган 3031200 сўм, апелляция инстанцияси учун тўланган 1500000 сўм давлат божи ҳамда тўланган 63000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Қарши даъво талабларининг қолган қисми рад этилсин. ХХХХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82500 сўм ВКА харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақида ижро варақалари берилсин. Биринчи инстанция суди учун ХХХХХ томонидан 1500000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари, ХХХХХ томонидан 453400 сўм давлат божи тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев