← Назад
Решение #512012 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 344 символов
4-1601-2302/4616-сонли иқтисодий иш
судья: Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 7 август
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 8 600 241,63 сўм асосий қарз ва
423 607,59 сўм пеня тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Маматқулов (ишончнома
асосида) иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баѐн этилишича, фуқаро Тошпўлатов Рустам
Абдулатифович ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) да меҳнат
фаолияти даврида, вазифаларини бажариш жараѐнида бахтсиз ходиса юз
берганлиги оқибатида меҳнатда майибланганлиги сабабли Бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан
ногиронлик
нафақаси
тайинланиб,
2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 июнга қадар жами 8 600 241,63 сўм пенсия
тўловлари тўлаб берилган. Тўланган пенсия харажатларини қоплаш тўғрисида
жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра,
АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ҳисобидан жами
8 600 241,63 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан ишга Наманган вилоят Ғазначилик
бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва Ғазначилик бошқармасининг манзилига белгиланган
тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб,
хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгар ва Ғазначилик бошқармасининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим деб топди:
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (кейинги матнда Қонун)нинг 2-моддасига мувофиқ,
ногиронлик пенсияси Давлат пенсияларининг бир тури ҳисобланади.
Қонуннинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ушбу қонунга
мувофиқ тайинланган пенсияларни, тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан
мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг
меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланганлиги ѐки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлиги
учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи
пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Р.Тошпўлатов жавобгарда
меҳнат фаолияти даврида, вазифаларини бажариш жараѐнида бахтсиз ходиса
юз берганлиги оқибатида жароҳат олган ва Н-1 шаклидаги далолатнома
расмийлаштирилган.
Унга меҳнатда майибланганлиги сабабли даъвогар томонидан
ногиронлик нафақаси тайинланган ҳамда 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил
30 июнга қадар жами 8 600 241,63 сўм пенсия тўловлари тўлаб келинган.
Бироқ, тўланган пенсия харажатлари жавобгар томонидан қоплаб
берилмаган, уни қоплаш тўғрисида жавобгарга билдирилган талабномалар
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 4-бандига мувофиқ, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур
харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда фуқаро Р.Тошпўлатовга ҳар ойда меҳнатда майибланиш
оқибатида даъвогар хисобидан жами 8 600 241,63 сўм миқдорида ногиронлик
пенсияси тўланиб келингани иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг пенсия учун қилинган
харажатларни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги талаби қонун
ҳужжатларига мувофиқ асослидир ва суд даъвогарнинг даъво талабини
асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар 423 607,59 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “”Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга кетган ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида
кўрсатилган пенсия-ларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги
учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилган
бўлсада, бироқ даъвогарни ҳам ўз вақтида қарздорликни ундириш чорасини
кўрмаганлиги натижасида пеня миқдорини ошишига ўзи ҳам сабабчи
бўлганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня миқдорини камайтиришни ва
70 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ 330 000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 8 600 241,63 сўм асосий қарз ва 70 000 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
ББ ҳисобидан Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
4
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Ж.С.Мусабоев