Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4200 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NAMUNA ADIRLARI" ишлаб чиқариш корхонаси Ответчик / Подсудимый "FARG'ONA ELEKTR TARMOQLARI HUDUDIY KORXONASI" акционерлик жамияти
Source ID 1147862 Claim ID 3563629 PDF Hash 0c3390669c69d929... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 276-моддаси нинг 276 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
Ушбу Кодекснинг 469-моддаси Ушбу Кодекс 469 code_article
онунининг 24-моддаси онуни 24 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2302/4200-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Акрамова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 7 август Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят суди судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Аманов ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Т.Ж. (паспорт асосида), жавобгар вакиллари Б.М. ва О.А. (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативининг жавобгар “ХХХХ” акциядорлик жамиятидан 89 962 500 сўм зарар суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 июндаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 89 962 500 сўм миқдорида етказилган моддий зарар суммасини ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 799 250 сўм давлат божи ундирилиши ва суд почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, даъвогарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарганлигини, даъвогарнинг ер майдонлари адирлик сувсиз ҳудудда жойлашгани учун 2021 йилда тик қудуқ ковланганлигини ва электр корхонаси билан 2022 йил 10 май куни электр энергияси етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан электр корхонаси қудуқни электр тармоғига улаб берганлигини, “Constanta Group” МЧЖдан 2022 йил 1 март кунги 40-сонли шартномага асосан 89 962 500 сўмлик 11 995 кг “Аризона” навли картошка уруғи сотиб олинганлигини, барча агротехник талабларини амалга оширилганига қарамасдан жавобгар улаб берган электр тармоқдан электр энергия тартибсиз узилиб берилганлигини, айнан ҳаво исиб кетган вақтда электр энергияси берилмаганлиги учун ўтган йилни апрель ойини бошида 4 гектар ер майдонига экилган картошка сувсизликдан чириб кетганлигини, мазкур ҳолат бўйича Қува тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимига, Ўсимликларни карантини ҳимояси бўлимига ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг агрономи иштирокида 2022 йил 22 август куни далолатнома тузилганлигини, ушбу далолатномада картошка уруғи ундирилмаган ҳолатда сотиб олинганлигини, мазкур уруғлар яхши парваришланганлигига қарамасдан электр энергияси ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли уруғлар чириб кетганлигини ва умуман ҳосил олинмаганлиги натижасида даъвогар 89 962 500 сўм миқдорида зарар кўрганлигини, бринчи инстанция суди тарафлар ўртасида шартнома мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг электр энергиясини ҳисобга олиш прибори рўйхатдан ўтмаганлиги учун жавобгарда энергия етказиб бериш мажбуриятини келтириб чиқармаган деган нотўғри тўҳтамга келганлигини, ишни кўрган суд масалага умуман адолатли ёндошмаганлигини баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилишни ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар раҳбари Т.Ж. апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмасдан, далилларга баҳо берилмасдан, даъвогарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарганлиги сабабли апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъвогар электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузиш масаласида мурожаат этмаганлигини, даъвогар томонидан шартномасиз электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати аниқланиб, 2022 йил 13 июль куни 30408-00194-сонли далолатнома тузилганлигини, шартномасиз истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган қарздорлик 21 079 900 сўмни ташкил қилганлиги сабабли ушбу суммани ундириш учун судга мурожаат қилинганлигини, кейинчалик истеъмолчи 2 600 000 сўм қарзини тўлаб бергани учун у билан қолган қарздорликни 2023 йил 25 февраль кунигача тўлаб беришга келишилганлигини, лекин ҳозирга қадар тўланмаганлигини, шундай бўлсада суднинг 2022 йил 26 декабрь кунги 4-1501-2204/9865-сонли суд ажрими билан келишув битими тасдиқланганлигини, истеъмолчи имзолаган 2022 йил 24 декабрь кунги келишув битимида шартномасиз электр энергиядан фойдаланилганлик ҳолати кўрсатиб ўтилганлигини, истеъмолчи билан электр энергияни етказиб бериш ҳақидаги шартнома 2022 йил 23 сентябрь куни тузилганлигини, бунга қадар даъвогарга электр энергияни етказиб бериш мажбурияти жавобгар корхонада бўлмаганлигини, даъвогар томонидан тақдим этилган Қува тумани, Қақир МФЙ ҳудудидаги даъвогарнинг тик қудуғини электр тармоғига улаш учун 2022 йил 10 май кунги “Техник шарт” ва лойиҳасмета ҳужжатларини тайёрлаш ҳақидаги лойиҳа ташкилоти билан тузилган шартнома, “Ўзэнергоинспекция” билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари ва тармоққа улангани истеъмолчига электр энергияни етказиб бериш мажбуриятини келтириб чиқармаслигини, электр энергия тармоғига уланган даъвогарга электр энергия етказиб бериш шартномаси тузиш учун электр қурилмаларини сертификати, электр қурилмаларни эксплуатация қилишга қабул қилиш далолатномалари ва бошқа техник ҳужжатлар расмийлаштириш шартлигини, даъвогарни трансформаторини тармоққа улашга фармойиш чиқарилмаганлигини, истеъмолчини электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари корхонага рўйхатга олинмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ўзига қарашли бўлган Қува тумани, Қақир МФЙ ҳудудидаги ер майдонлари адирлик сувсиз ҳудудда жойлашганлигини, мазкур ўзига қарашли 4 гектар ер майдонига “Constanta Group” МЧЖдан 2022 йил 1 март кунги 40-сонли шартномага асосан 89 962 500 сўмлик 11 995 кг “Аризона” навли картошка уруғи сотиб олиниб экилганлиги ва барча агротехник тадбирларни амалга оширилганига қарамасдан мазкур картошка уруғи униб чиқиб, туганак туккан даврда чириб кетганлигини, бунинг натижасида даъвогар 89 962 500 сўм зарар кўрганлигини, ушбу зарарни келиб чиқишига айнан жавобгарнинг даъвогарга 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида шартномасиз бўлсада узлуксиз электр энергияси билан таъминламаганлиги, сентябрь ойидан эса тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича электр энергияси узлуксиз етказиб берилмаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги асос қилиб келтирилган ва ушбу юқоридаги зарар суммасини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 469-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасиэнергия билан таъминловчи ташкилот тармоқларига қонунчиликда белгиланган тартибда уланган энергия қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва асбоблари мавжуд бўлган абонент билан тузилади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига кўра, электр таъминоти шартномасига биноан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни ўз вақтида тўлаш, электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада назарда тутилган режимига риоя этиш, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолатини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Электр таъминоти шартномасининг тарафлар учун мажбурий бўлган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Электр таъминоти шартномаси юридик ёки жисмоний шахс билан у ҳудудий электр тармоғига уланиш учун зарур ускуналарга, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларига эга бўлган, шунингдек Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларини бажарган тақдирда тузилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш” Қоидаларининг 2-бандини 14-хатбошисида электр энергияси истеъмолчиси-энергетика қурилмалари, ускуналари электр энергияси билан таъминловчи ташкилотнинг тармоғига бевосита уланган, у билан электр тармоқларининг мансублик чегарасига ҳамда электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномага эга ва ушбу шартнома асосида электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи ва шартлари белгиланган корхона, ташкилот, идора тушунилиши; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларини 3-бандида эса, электр таъминоти шартномаси деб ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлган тақдирда, унга электр тармоғи орқали электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чоратадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим тушунилиши кўрсатиб ўтилган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан картошка уруғини экиш ва етиштиришда агротехник талабларига риоя этилгани, аммо қабул қилинган картошка уруғи ундирилмаган ҳолда топширилгани, экин майдони сув таъминоти оғир бўлган ҳудудда жойлашганлиги, насос станция билан боғлиқлиги ва сувни танқислиги учун экилган картошка вақтида суғорилмасдан униб чиқиши ва кечикишига олиб келганлиги ҳақидаги Қува тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ва туман Фермерлар кенгаши агрономи томонидан даъвогар раҳбари иштирокида тузилган 2022 йил 22 август кунги далолатнома кўзланган ҳосил олинмаслигида жавобгарни айбини тасдиқловчи далил сифатида ҳисобламаган. Бунга асос сифатида даъвогар ўзи томонидан сотиб олинган картошка уруғи февраль-март ойлари оралиғида экилиши вегетация жараёни ҳисобланиб, картошка ҳосили июнь-июль ойларида йиғиб олиниши назарда тутилган ҳолда, энергия таъминоти шартномасини тузмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги, шундай бўлсада жавобгар электр энергиясини етказиб берганлиги, бундан ташқари тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома 2022 йилнинг сентябрь ойида тузилганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъв рталаби асоссиз эканлиги сабабли жавобгарда энергия етказиб бериш мажбуриятини келтириб чиқармаганлиги асос бўлган. Даъвогар томонидан биринчи инстанция судига ҳам апелляция судлов ҳайъатига ҳам жавобгар томонидан етказилган зарар суммасининг ҳисоб китоби, у нималардан келиб чиққанлиги ҳолати, ушбу зарар суммасини келиб чиқишига жавобгарнинг айби мавжудлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этиб тўғри ва асослантирилган тўҳтамга келган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Зеро, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари судлов ҳайъати суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилишда қуйидаги қонун нормаларига асосланади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Илова билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши, апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан эса биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланган. Судлов ҳайъати суд харажатларини муҳокама қилиб, апелляция шикояти қаноатлантирилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан апелляция инстанцияси учун 899 625 сўм давлат божи суммасини республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9, 17, 19-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 274-280-моддаларини қўллаб, Даъвогар “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 июнь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ХХХХ” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан республика бюджетига 899 625 сўм давлат божи ундирилсин. Иш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Ф.Аманов М.Умматова