Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/3192 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "ABDURAXIM ABDUG'OLIB" фермер хўжалиги
Source ID 1150365 Claim ID 3571715 PDF Hash 92bd4c433edea521... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ст 2023 йил йил 2023 law
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 735 символов
4-1102-2302/3192-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шахри август 2023 йил 7 Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанованинг котиблигида, аризачи – Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - “ABDURAXIM ABDUG’OLIB” FXга нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Йўлдошев (ишончнома асосида) Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи - Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ABDURAXIM ABDUG’OLIB” FXнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан солиқ хисоботи тақдим этилмаганлигини маълум қилди ва ариза талабини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи ҳужжат иш материалларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда - СК)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Аризачи томонидан белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатилганлиги тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 19 май куни хабарнома юборилган бўлсада, 2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2023 йил 17 июль кунига қадар ҳам тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 ва 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. “ABDURAXIM ABDUG’OLIB” FXнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)нинг чиқиш қисми 2022 йил учун юридик шахслар молмулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. “ABDURAXIM ABDUG’OLIB” FXга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев